Get Mystery Box with random crypto!

Юрист Хизмати | Расмий канал

Kanal manzili: @yurist_xizmati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 136.53K
Kanalning ta’rifi

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2024-04-20 05:22:29
Истеъмолчи ҳар доим ҳақ! Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода сартарошнинг гаплари мутлақо асоссиз. Мижознинг адашгани сабабли сартарошнинг “Адашсанг айб менда эмас-ку. Нега сен адашасан-у, мен жавоб беришим керак?” қабиладиги гаплари ҳуқуқий мезонларга…
14.9K viewsedited  02:22
Ochish/sharhlash
2024-04-20 05:13:15
Истеъмолчи ҳар доим ҳақ! Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода сартарошнинг гаплари мутлақо асоссиз. Мижознинг адашгани сабабли сартарошнинг “Адашсанг айб менда эмас-ку. Нега сен адашасан-у, мен жавоб беришим керак?” қабиладиги гаплари ҳуқуқий мезонларга…
14.4K views02:13
Ochish/sharhlash
2024-04-19 19:21:46 Машинамга газ баллон ўрнатсам тех паспорт учун 2.7 млн тўлов қиламанми?

@Yurist_Xizmati 4488-савол:

Assalom alaykum  men 2023 yil noyabr oyida Damas mashinasini olib davlat ro'yxatidan o'tkazganman  endi 2024 yil aprel oyida gaz baloni o'rnatildi  qayta tex pasport uchun  2 million 700 ming to'lov qilamanmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сонли буйруғига иловада тасдиқланган Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар Ставкалари 7-1-бандига кўра электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 6,84 баравари  яъни 2 325 600 сўм тўлаш лозим.

Шунга кўра сиз автотранспорт воситасига газ баллон ўрнатгандан кейин қайта рўйхатдан ўтказсангиз, унда БҲМ 6,84 баравари  яъни 2 325 600 сўм миқдорда тўлов тўлайсиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
23.1K viewsedited  16:21
Ochish/sharhlash
2024-04-19 10:07:49 Истеъмолчи ҳар доим ҳақ!

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода сартарошнинг гаплари мутлақо асоссиз.

Мижознинг адашгани сабабли сартарошнинг “Адашсанг айб менда эмас-ку. Нега сен адашасан-у, мен жавоб беришим керак?” қабиладиги гаплари ҳуқуқий мезонларга тўғри келмайди.

Ўша йигит сартарашнинг “…кимга айтасан? “Участкавой”га айтасанми? Судга айтасанми? “Мелиса” келадими олдимга?” деган гаплари асосида, у айтгандек “Участкавой”га, Судга, “Мелиса”га бориши, шикоят қилиши керак.

Аввало, шуни айтиш керакки, мазкур ҳолатда сартарошнинг ўз ҳуқуқбузарлигини тасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларда тарқатгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасига асосан (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Иккинчидан, ушбу кодекс 41-моддасига асосан шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситгани сабабли базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Сартарошга мазкур нормалар билан жавобгарлик чорасини қўллаш учун ўша йигит ИИБга ариза бериши етарли. Ҳуқуқбузарликни тасдиқловчи фактни эса сартарошнинг ўзи тақдим этмоқда.

Учинчидан, ўша йигит ўзига етказилган зарарни ва маънавий зиённи ундириши мумкин. Фуқаролик кодексининг 985-моддасига мувофиқ ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 1021-моддасига биноан маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади. Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар тушунилади (Олий Суд Пленумининг 2000-йил 28-апрелдаги 7-сон “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори).

Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади (ФК 1022-м).

Ҳуқуқ фаоллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар сартарошга шахсларга қонун борлигини, ишлашини ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини кўрсатиб қўйиши керак.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
27.4K viewsedited  07:07
Ochish/sharhlash
2024-04-19 05:36:36 Ҳайдовчилик гувоҳномаси (Права) олиш учун қанча тўлов қилинади?

Мазкур муносабат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сонли буйруғи билан тартибга солинади. Ушбу буйруққа Ички ишлар вазирининг 2023 йил 10 августдаги 396-сонли буйруғи билан киритилган ўзгаришга кўра гувоҳнома олиш учун қуйидаги миқдорларда тўлов қилинади.

Назарий имтиҳон топшириш учун - БҲМ 10 фоизи (34 минг сўм);
Ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун - БҲМ 15 фоизи (51 минг сўм);
Автомототранспорт воситаларини, шу жумладан транспорт воситалари таркибини амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун - БҲМ 10 фоизи (34 минг сўм);
Ҳар бир қайта амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун - БҲМ 15 фоизи (51 минг сўм);
Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун - БҲМ 70 фоизи (238 минг сўм);
Йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига вақтинчалик рухсатнома бериш учун - БҲМ 10 фоизи (34 минг сўм);
Чет давлат фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва дипломатик хизмат ходимларига ҳайдовчилик гувоҳномаларни бериш учун - БҲМ 3 баравари (1 млн 20 минг сўм)

Изоҳ:
* 2023 йил 1 декабрдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2023 йилдаги ПФ-196-сон  Фармонига кўра базавий ҳисоблаш миқдори 340 000 сўм этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22-октябрдаги ПҚ-4871-сон “Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида фуқаронинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликатини бериш учун тўлов ундирилмайди.

Батафсил: https://yuristpro.uz лойиҳамизда

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
30.3K viewsedited  02:36
Ochish/sharhlash
2024-04-18 09:21:20 Айбдор вафот этса, зарарни ундириш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4487-савол:

Avtohalokat natijasida avtomashinamiz tamirga muhtoj aybdor avtomashina egasi voqea joyida vafot topdi aybsiz avtomoshinani kim tamirlab beradi qonuniy kimga murojot qilamiz. Jami harajat 34 mln aybdor mashina sugurtasi 14 mln dan ortiq chiqarolmedikan qolgan 20 mln ni kimdan olaman

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу вазиятда зарарни қоплаш бўйича сиз ўша шахснинг меросхўрларига даъво қилишингиз мумкин.

Буни қуйидагича тушунтирамиз.
Фуқаролик кодексининг 351-моддасига кўра агар мажбуриятни қарздорнинг шахсий иштирокисиз бажариш мумкин бўлмаса ёки мажбурият бошқача тарзда қарздорнинг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлса, қарздор вафот этиши билан мажбурият бекор бўлади.

Эътибор берган бўлсангиз, қоидада қарздорнинг шахси билан боғлиқ мажбуриятлар бекор бўлиши айтилмоқда. Бундай мажбуриятлар қаторига алимент тўлаш, ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни тўлаш, бу мажбуриятни фақат шу қарздор бажара оладиган бошқа ҳаракатлар киради. Сиздаги вазиятда мажбурият мулкий мажбурият тоифасига киради.

Қаранг! Фуқаролик кодексининг 1113-моддасига биноан мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.

Мана шу қоидага кўра сиздаги вазиятда сизнинг мулкингизга зарар етказган шахснинг мажбуриятлари универсал ҳуқуқий ворислик тарзида ҳуқуқлари билан биргаликда унинг ворисларига ўтади.

Бунда ушбу кодекс 1156-моддасига асосан мерос қолдирувчининг кредиторлари васиятномани ижро этувчига (меросни бошқарувчига) ёки меросхўрларга мерос қолдирувчининг мажбуриятларидан келиб чиқадиган ўз талабларини қўйишга ҳақлидирлар.

Бу ҳолда меросхўрларнинг ҳар бири ўзига теккан мол-мулкнинг қиймати доирасида солидар қарздорлар сифатида жавобгар бўладилар.

Шунга кўра сиз ҳам фуқаролик судига даъво қилиб, зарар етказган шахснинг ворисларидан зарарни ундиришни сўрашингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
28.6K viewsedited  06:21
Ochish/sharhlash
2024-04-18 06:02:12 #Биласизми

Ўқувчи дарсда дафтар тутмагани учун ота-она жавобгарликка тортилади

Ўқувчи дафтар тутмагани учун ўқитувчини эмас, ота-онани жавобгарликка тортиш керак.

Биринчидан, Таълим тўғрисидаги қонун 51-моддасида вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг бир қатор мажбуриятлари қайд этилган бўлиб, унга кўра юқоридаги шахслар:

ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши;

ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;

таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.

Айнан мана шу мажбуриятлар ўқувчининг қонуний вакилларининг ўқувчининг ҳуқуққа ҳилоф ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини англатади.

Иккинчидан, Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига асосан тасдиқланган ўқитувчиларнинг лавозим мажбуриятларида ўқитувчининг ўқувчиларга дафтар туттириш мажбурияти қайд этилмаган.

Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади.

Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
77.1K viewsedited  03:02
Ochish/sharhlash
2024-04-17 20:46:13
Биз ҳақимизда қисқача...


@Yurist_Xizmati
25.7K viewsedited  17:46
Ochish/sharhlash
2024-04-17 20:34:40 Жиянимни отиб қўйишди, зарарни ундирса бўладими?

@Yurist_Xizmati 4486-савол:

Assalomu alaykum. Jiyanim Toshkent davlat texnika universitetida kontrakt asosida  3-kurs talabasi (harbiylashtirilgan kafedrada ham oqiydi). Dalada ovchilar travmatik miltiq bilan otib qoygan jiyanimni. Shundan keyin jiyanim  6-soatlik operatsiya qilindi. Javobgar shaxsni ichki ishlar xodimlari olib ketgan. Jiyanim to'lov kantraktini va boshqa xarajatlarini darsdan keyin ishlab topardi. Hozirda Nomalum muddatga ishga yaroqsiz bo'lib qoldi. Ushbu hodisada jiyanimga javobgar shaxs tomonidan qanday moliyaviy yordam korsatilishi kerak(albatta qonuniy tomonlama).

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Фуқаролик кодексининг 234-моддасида мажбуриятларнинг шартномалардан ёки шартномалардан ташқари мажбуриятлардан келиб чиқиши белгиланган.

Сиздаги вазиятда ҳам мажбурият (етказилган зарарни қолаш) шартномадан ташқари асосда (бошқа шахсга зарар етказиш натижасида) келиб чиқмода.
Ушбу кодекс 985-моддасига мувофиқ ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Айнан мана шу қоида жиянингизга ўзига етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқини беради.

Энди асосий масалага ўтсак, зарар қандай аниқланади.

Бунда Фуқаролик кодексининг 14-моддаси қоидалари қўлланилади. Ушбу норманинг биринчи қисмида ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкинлиги белгиланган.

Шунга кўра сиздаги вазиятда ҳам жиянингиз ўзига етказилган зарарни тўлиқ қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Бунда ушбу норма иккинчи қисмига биноан зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.

Мана шу қоидага биноан зарар миқдори жиянингиз соғлигига етказилган зарар, унинг оладиган қўшимча даромадларининг ҳақиқий қиймати саналади. Бу ҳолатда жиянингиз фуқаролик судига мурожаат қилиб, зарарни қоплашни сўрашингиз керак.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
25.9K viewsedited  17:34
Ochish/sharhlash
2024-04-17 07:21:54 "ГАИ"дан келадиган жаримани тўламаса ҳам бўлади, қачонки...

@Yurist_Xizmati 4485-савол:

Ассалому алайкум, менга кеча ДЙХХХ (Гаи) дан радарга тушганлигим хакида жарима когозлари келди, лекин унда мен 2022 йил 30 сентябр куни, 2023 йил сентябрда ва яна бошка ойларда, туманимиздаги асосий магистрал йўлда автомашинамда тезликни оширганим учун тайинланган экан, лекин буларни барчасини 30.03.2024 йил куни карорлаштириб, энди менга почта оркали кеча юборишди, қисқача қилиб айтганда, 2022 ва 2023 йиллар жармасини энди карорлаштириб юборишди. Саволим шуки, коидани бузган кундан, то қарор чикган кунгача муддат канча булиши керак, нега энди менга жамланган ҳолда энди юборишяпти, бундан ташкари бази жарима қоғозларида QR код мавжуд эмас (сканер киладиган туртбурчакли), кейин мен бир кунни ўзида ўша йулда ўша радарда кайта тушганман, бир кунни санаси билан булган жарималарни биттасини тулаш керак эмасми, илтимос шуларга иложи борича конуний жавоб берсангиз

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи билан тасдиқланган ( рўйхат рақами № 2240) «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг 69-бандига мувофиқ агар маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой мобайнида ижрога қаратилмаган бўлса (қарор нусхаси ҳуқуқбузарга топширилмаган, ҳуқуқбузарнинг ишлаш, яшаш жойига ёки давлат ижрочисига юборилмаган бўлса ва ҳ. к.), у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди.

Бундан кўриниб турибдики, жарима солиш ҳақидаги қарор нусхаси МЖТК 309-1-моддасида белгиланган муддатда ҳуқуқбузарга етказилмаса, унда бу қарор ижрога қаратилмайди.

Соддароқ айтганда, агар қарор нусхаси юборилмаган бўлса, унда жаримани тўламаса ҳам бўлади.

Шунга кўра сиз ушбу жарималарни суд орқали бекор қилишингиз мумкин.

Бунинг учун маъмурий судга жарима тайинлаш ҳақидаги қарорни бекор қилиш ҳақида ариза беришингиз керак.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
23.9K viewsedited  04:21
Ochish/sharhlash