Get Mystery Box with random crypto!

Юрист Хизмати | Расмий канал

Kanal manzili: @yurist_xizmati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 136.53K
Kanalning ta’rifi

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2024-04-01 13:21:36 НОТАРИУСНИНГ ТАЛАБИ ТЎҒРИМИ?

@Yurist_Xizmati 4461-савол:

Assalomu alaykum meni dadam 2023-yil sentabr oyida olamdan o’tgan. Dadamning nomidagi uyni onamning nomiga otkazmoqchi bolib natariusga borgandik natarius 1960-yillar atrofida otib ketgan katta otamning katta onamning (dadamning ota-onasi) olim haqidagi guvohnomalarni va biz aka-uka, opa-singillarimizning rozilik xati kerak dedi. Endi sizlarga savolim bu vaziyatda nma qilishimiz kerak aka-ukalarimiz rassiyada opa-singillarimiz boshqa viloyatlarga turmush qilib ketgan, dadamning nomidan onamning nomiga uyni otkazish uchun shuncha hujjat toplanish shartmi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Нотаируснинг талаби тўғри.

Чунки мерос иши очилганда меросхўларнинг ҳар бир бўлиши шарт. Лекин Фуқаролик кодексининг 1151-моддаси иккинчи қисмига кўра агар турган жойи аниқланиб, мерос олишга чақирилган-у, лекин ҳозир бўлмаган меросхўр меросдан воз кечмаган бўлса, қолган меросхўрлар меросни тақсимлаш ниятлари тўғрисида уни хабардор қилишлари шарт.

Агар ҳозир бўлмаган меросхўр хабар қилинган пайтдан эътиборан уч ой ичида қолган меросхўрларни меросни тақсимлаш ҳақидаги келишувда иштирок этиш истаги тўғрисида хабардор қилмаса, қолган меросхўрлар ҳозир бўлмаган меросхўрга тегишли бўлган улушни ажратиб, ўзаро келишувга кўра мерос тақсимотини амалга оширишга ҳақлидирлар.

Мана шу қоидага кўра сиз нотариусдан ҳозир бўлмаган меросхўрларнинг улушларини ажратган ҳолда мерос гувоҳномаси расмийлаштиришни сўрашингиз мумкин.

Бобо ҳамда бувингизнинг маълумотларга келсак, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорига 5-иловада тасдиқланган Нотариуслар томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани беришнинг маъмурий Регламенти 29-бандига кўра меросхўрларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари (Ф.И.О. ўзгарган тақдирда) ёки далолатнома ёзувларидан кўчирмалар нотариусга тақдим этилиши керак.

Лекин меросхўрлар ушбу  маълумотларни тақдим этиш имкони бўлмаган тақдирда, ушбу маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олиниши мумкин.

Шунга кўра нотариус бобонгиз ҳамда бувингизнинг маълумотларини базадан ўзи олиши мумкин.

Шуни айтиш керакки, чет элдаги меросхўрлар меросдан воз кечиш ҳақида ўзи яшаётган давлатдаги нотариал идорада воз кечиш ҳақида ариза тақдим этса, сиз ушбу аризаларни нотариусга тақдим этишингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
20.2K viewsedited  10:21
Ochish/sharhlash
2024-04-01 09:52:51 1 апрелдан нималар ўзгаради?

Тадбиркорларга субсидия беришнинг янги тартиби жорий этилади;

Тўсиқсиз меҳмонхоналарга – ҳар бир хона учун 1 млн сўмдан 2 млн сўмгача субсидия берилади;

Давлат харидларида қатнашувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга преференциялар берилади;

Йирик солиқ тўловчиларга электрон юк хатлари жорий этилмоқда;

Чиқинди учун қарздорлик мавжудлигида кўчмас мулк ва автотранспортни нотариал тартибда расмийлаштириш рад этилади;

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари пуллик асосда хам хизмат кўрсатишади;

ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинмоқда;

Моддий ёрдам тайинлаш  онлайн амалга оширилади;

Архитекторларни сертификатлаштириш тизими жорий этилади;

Банклар учун устав капиталининг энг кам миқдори белгиланмоқда;

IT-паркнинг айрим резидентлари ортиқча қоғозбозликдан озод этилади;

Фарзанд туғилганда тўланадиган нафақа тайинлаш тартиби ўзгармоқда;

Янги маданий лойиҳалар амалга оширилади;

Батафсил ўқиш

Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
28.6K viewsedited  06:52
Ochish/sharhlash
2024-03-31 20:11:19 Метан газнинг энг юқори нархи 3350 сўм этиб белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 март куни қабул қилинган 173-сонли қарори билан эртага, 1 апрелдан эътиборан «метан» газнинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланди.

Белгиланган муддат яна икки ой давомида жузъий ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 3 250 сўм эди).

Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
37.3K viewsedited  17:11
Ochish/sharhlash
2024-03-31 15:57:17 Куёвим бошқасига уйланволди, қизим ажрашса бўладими?

@Yurist_Xizmati 4460-савол:

Ассалому алайкум! қизим 2023 йил турмушга чиқди лекин 2024 йил 21 февралда қайнонаси кетириб куйиб кетди чунки ўғлини қилган зуғими уриб хўрлаганлиги ва кет деб кучага судраб ташаганлиги учун қайнонаси уйизга туринг деб ёлғондан куйиб кетди бунга сабаб ўртада бошқа аёл бўлган мақсади уни олиб келиб яшаш бўлган куёвим қонунан қизим билан яшасада бошқасини олиб келган қизим у хонадонда жуда азият чеккан шунга қарамай чидаб хайдаманг деб ёлворган лекин афсуски хеч ким инобатга омаган қизим ўз кузлари билан 2 чи аёлини кургандан кейин мажбур бўлдим ажратишга лекин ажримни эри берсин деб талаб қидим лекин натижа булмади илтимос маслахат беринг

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ажримга ким ариза беришини аҳамияти йўқ, чунки суд аризани ким берганига эмас, оилани асраб қолиш мумкин ёки йўқлигини текширади.

Ажрашиш жараёни жуда қийин ҳисобланади. Оила кодекси 37-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ никоҳ эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг аризасига мувофиқ никоҳдан ажратиш йўли билан, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган эр ёки хотиннинг васийси берган аризага мувофиқ тугатилиши мумкин.

Энди қаранг! Оила кодекси 40-моддаси ҳамда Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорига мувофиқ эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.

Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, Оила кодексининг 218-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади.

Шунга кўра сизлардаги вазиятда қизингиз ва куёвингизга ярашиш учун 3 ойдан 6 ойгача муҳмат бериши мумкин.  Бу муддат тугагандан сўнг суд ишни кўриб чиқиши лозим. Бунда ишни мазмунан кўриб ҳал қилиши, яъни никоҳни бекор қилиши ёки аризани рад қилиши мумкин. Оила кодекси 41-моддаси ҳамда Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандларига таянган ҳолда никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.

Шундай экан, агар суд оиланинг кейинчалик бирга яшаб кетиш имкони йўқ деб топсагина, никоҳни бекор қилиши мумкин.

Сиздаги ҳолатда бир томон қарши бўлган тақдирда ҳам суд никоҳни сақлаб қолиш учун имкон йўқ деб топса, никоҳ бекор бўлади. Ёки ҳар икки томон никоҳдан ажратишни хоҳлаган тақдирда ҳам суд оилани сақлаб қолиш учун имкон бор деб топса, даъвони рад қилади.

Шуни ҳам айтиш керакки, бу вазиятда қизингиз ва куёвингизнинг янги хотини 1 уйда яшаса, куёвингизга жавобгарлик бор.

Жиноят кодекси 126-моддасига кўра кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунга кўра агар куёвингиз бир уйда икки хотин билан яшасагина унга юқоридаги модда билан жиноий иш очилиши мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
29.0K viewsedited  12:57
Ochish/sharhlash
2024-03-31 15:07:34
Тиббиётда ҳам жуда катта штат қисқартиришлари бўлиши мумкин...

Соғлиқни сақлаш ташкилотларида қисқартирилиши мумкин бўлган штатлар ҳақидаги маълумотлар тарқалди.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
31.7K views12:07
Ochish/sharhlash
2024-03-31 09:26:51 Ота-оналар томонидан педагогларга тахдид, туҳмат қилинса, чора борми?

@Yurist_Xizmati 4459-савол:

Assalomu alekum ota onalar tamonidan pedagoglarga taqdid tuxmat qilishga chora kuriladimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган.

Шуни айтиш керакки янги таҳрирдаги Конситуциямизнинг 52-моддаси иккинчи қисмида давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши мустаҳкамлаб қўйилган.

Шунинг учун ўқитувчиларни ҳақорат қилиш, уларнинг устидан кулиш ёки уларга тухмат қилиш кабилар мумкин бўлмайди. Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгар чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат, 140-моддаси ҳақорат)

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
38.3K viewsedited  06:26
Ochish/sharhlash
2024-03-31 07:37:08 Штатларни қисқартириш ўрнига, штатларни кўпайтириш таклифини киритиш керакмасми

Штатларни кўпайтириш ўрнига, фақат қисқартиришлар қилинмоқда. У ҳолда шунча етишаётган кадрлар қандай иш топа олади? Қисқаришга тушган ходимлар қандай иш топади? Ёки чет элга ишлашга кетадими?

Тангани икки томонини ҳам кўриб иш қилиш керак.

@Yurist_Xizmati
30.7K viewsedited  04:37
Ochish/sharhlash
2024-03-31 07:26:15
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги  ҳамма соҳада қисқартириш таклифини киритяпти

Унга кўра:

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва Халқ қабулхоналари тугатилиши мумкин.

Ҳудудий Ғазначилик хизмати бошқармалари ҳамда Бюджетдан ташқари Пенсия бошқармалари ҳам тугатилади.

Умумтаьлим, мусиқа мактаблари, ўрта махсус ва профессионал таьлим ташкилотларидаги бир қанча лавозимлар ҳам қисқартирилади.

Соғлиқни сақлаш ташкилотларида ҳам штатлар қисқартирилади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
44.6K views04:26
Ochish/sharhlash
2024-03-30 21:09:43 32 йил стажи бор педагог аттестацияга жалб этиладими?

@Yurist_Xizmati 4458-савол:

Assalomu aleykum maktab faoliyatida 32 yil ishlagan óqituvchi toifasi mutaxasis bólsa attestatsiyaga jalb qilinadimi? Yoki yóqmi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 4-бандига кўра мажбурий аттестация 5 йилда ўтказилади.

Саволда 2021 йилда борганингизни ёзгансиз, шундай экан сизни бу йил мажбурий аттестацияга жалб қилиш мумкин эмас.

Иккинчидан, низом 6-бандига асосан:
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

Бунда 8-банди Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 692-сонли қарорига асосан «е» кичик банд билан тўлдирилган, унга кўра педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган ҳамда ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог кадрларга — уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) берилади.

Шундай экан, сизда педагогик соҳа бўйича 32 йиллик иш стажи мавжуд бўлгани туфайли сиз мажбурий аттестацияга жалб этилмайсиз ва сизнинг тоифангиз сақланиши керак деб ҳисоблаймиз. Яъни бунда ўзингиз хоҳласангиз, мутахассис тоифада қолишингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
32.3K viewsedited  18:09
Ochish/sharhlash
2024-03-30 11:25:54 Умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 20 мартдаги тегишли буйруғи билан:

9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма;
Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан — ёзма;
Математика фанидан — ёзма;
Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;
Жисмоний тарбия фанидан — амалий шаклда ўтказилади.

11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма (иншо);
Математика фанидан — ёзма;
Давлат тили (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун, таълим муассасаси танлови асосида)дан — ёзма ва оғзаки;
Чет тили фанидан  — ёзма/оғзаки;
Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;
(Ўқувчининг танлови бўйича) Кимё, Физика, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан — ёзма шаклда ўтказилади.

Маълумот учун,
2025 йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари учун Давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши белгиланмоқда.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
19.8K viewsedited  08:25
Ochish/sharhlash