Get Mystery Box with random crypto!

Айбдор вафот этса, зарарни ундириш мумкинми? @Yurist_Xizmati | Юрист Хизмати | Расмий канал

Айбдор вафот этса, зарарни ундириш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4487-савол:

Avtohalokat natijasida avtomashinamiz tamirga muhtoj aybdor avtomashina egasi voqea joyida vafot topdi aybsiz avtomoshinani kim tamirlab beradi qonuniy kimga murojot qilamiz. Jami harajat 34 mln aybdor mashina sugurtasi 14 mln dan ortiq chiqarolmedikan qolgan 20 mln ni kimdan olaman

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу вазиятда зарарни қоплаш бўйича сиз ўша шахснинг меросхўрларига даъво қилишингиз мумкин.

Буни қуйидагича тушунтирамиз.
Фуқаролик кодексининг 351-моддасига кўра агар мажбуриятни қарздорнинг шахсий иштирокисиз бажариш мумкин бўлмаса ёки мажбурият бошқача тарзда қарздорнинг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлса, қарздор вафот этиши билан мажбурият бекор бўлади.

Эътибор берган бўлсангиз, қоидада қарздорнинг шахси билан боғлиқ мажбуриятлар бекор бўлиши айтилмоқда. Бундай мажбуриятлар қаторига алимент тўлаш, ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни тўлаш, бу мажбуриятни фақат шу қарздор бажара оладиган бошқа ҳаракатлар киради. Сиздаги вазиятда мажбурият мулкий мажбурият тоифасига киради.

Қаранг! Фуқаролик кодексининг 1113-моддасига биноан мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.

Мана шу қоидага кўра сиздаги вазиятда сизнинг мулкингизга зарар етказган шахснинг мажбуриятлари универсал ҳуқуқий ворислик тарзида ҳуқуқлари билан биргаликда унинг ворисларига ўтади.

Бунда ушбу кодекс 1156-моддасига асосан мерос қолдирувчининг кредиторлари васиятномани ижро этувчига (меросни бошқарувчига) ёки меросхўрларга мерос қолдирувчининг мажбуриятларидан келиб чиқадиган ўз талабларини қўйишга ҳақлидирлар.

Бу ҳолда меросхўрларнинг ҳар бири ўзига теккан мол-мулкнинг қиймати доирасида солидар қарздорлар сифатида жавобгар бўладилар.

Шунга кўра сиз ҳам фуқаролик судига даъво қилиб, зарар етказган шахснинг ворисларидан зарарни ундиришни сўрашингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌