Get Mystery Box with random crypto!

Юрист Хизмати | Расмий канал

Kanal manzili: @yurist_xizmati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 136.53K
Kanalning ta’rifi

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2024-03-30 07:05:43 Лизинга автомашина олмоқчи эдим, алданиб қолмаслик учун нималарга аҳамият беришим керак?

@Yurist_Xizmati 4457-савол:

Лизинга автомашина олмокчи эдим, алданиб колмаслик учун нималарга ахамият беришим керак булади.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Лизингга енгил автротранспорт воситаси олмасликни тавсия қиламиз.

Негаки ҳозирда кўплаб лизинг фирмалари тузаётган лизинг аслида лизинг эмас. Чунки Лизинг тўғрисидаги қонун 3-моддасига кўра тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк лизинг обектлари бўлиши мумкин.

Шунга кўра аслида лизинг фақат тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун бериладиган транспорт воситалари учун берилади.

Шахсий ёки розғордаги эҳтиёжлар учун лизинг берилмайди.

Агар лизинг олмоқчи бўлсангиз, сизга расмий дистрибютерлар орқали лизинг олишни тавсия қиламиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
21.3K viewsedited  04:05
Ochish/sharhlash
2024-03-29 15:46:38 Ўқувчиларнинг якуний назорат имтиҳонлари бўйича ММТВ нинг 87-буйруғи

ММТВ нинг 20.03.2024 йил.Ўқувчиларнинг  якуний давлат  аттестациялари тўғрисидаги 87-буйруғи  иловалари билан

Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
40.2K viewsedited  12:46
Ochish/sharhlash
2024-03-29 06:55:12 Раҳбар ходимлар бола парваришлаш таътилига чиқиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4456-савол:

Мактаб раҳбарлари  бола парвариш (навирасини парвариш ) таьтилига чикиши мумкинми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳа албатта мумкин.

Амалдаги меҳнат қонунчилиги ходимларга бериладиган бола парваришлаш таътилига оид ҳуқуқларда уларнинг тоифасини ажратмайди.

Меҳнат кодексининг 405-моддасига асосан болани парваришлаш таътилларидан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани ҳақиқатда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам, шунингдек васийси ҳам тўлиқ ёки қисмларга бўлиб фойдаланиши мумкин.

Шунингдек, ушбу моддага кўра болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.

Бунда иш берувчи ушбу ходим ўрнига бошқа ходимни ишга қабул қилиш мумкин. Бунинг ҳуқуқий асослари мавжуд. Меҳнат кодексининг 112-моддасига мувофиқ меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақти учун муддатли меҳнат шартномаси асосида янги ходимни ишга қабул қилиш мумкин бўлади.
Ушбу кодекс 237-моддасида ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътили ижтимоий таътил эканлиги келтирилган.

Энди қаранг! МК 239-моддасида барча ижтимоий таътиллар вақтида ходимнинг аввалги иш жойи (лавозими) сақланиб қолиши белгиланган.

Мана шу қоидага кўра иш берувчи декретга кетган ходим ўрнига янги ходимни ишга олиши мумкин. Бунда иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси асосида бошқа ходимни ишга олиши мумкин бўлади

Шуни ҳам айтиш керакки, ушбу кодекс 158-моддаси учинчи қисмига мувофиқ иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади. Бунда ҳеч қандай огоҳлантириш талаб этилмайди.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
30.3K viewsedited  03:55
Ochish/sharhlash
2024-03-28 14:22:00 Магистратура 2-босқичда ўқиётган талаба мактабдан неча соат дарс олиш ҳуқуқига эга?

@Yurist_Xizmati 4455-савол:

Assalomu alaykum. Magistraturada 2-bosqichda oʻqiyotgan talaba maktabda necha soat dars olish huquqiga ega? Magistraturada oʻqish haftasiga 2 kun.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Магистрантнинг асосий вазифаси таълим олиш ҳисобланади. Шу туфайли магистрант фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли. Анъанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш.

Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади.

Шунга кўра барча педагог ходимлар учун ҳафталик иш соати 36 соатдан ошмайди, бунда қонун чиқарувчи 1 ставка учун мазкур меёрни белгилайди.

Мана шу қоидага кўра магистрант таълим олиш вақтида бу соатларни бажара олмайди, шу туфайли у мактабда тўлиқ ставкада ишлай олмайди. Бунда магистрант ОТМдаги дарслари қўйилган соатларга қараб 0.50дан 0.75 ставкагача ишлаши мумкин.

Ҳафталик иш юкламасини бажариш учун бир кунда 7 соат вақт сарфланади. Магистратурада бир кунда камида 2 пара дарс ўтилганда ҳам магистрант деярли уч соат вақт кетади. Ёки ҳафтасига 2 кун ўқиш бўлганда ҳам МК 184-моддасидаги меёрни бажариб бўлмайди.

Шунга кўра сиз тўлиқ ставкада ишлай олмайсиз.

Бу вазиятда сиз бўш вақтингизга қараб 0.5 ёки 0.75 ставкада ишлашга ҳақлисиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
32.1K viewsedited  11:22
Ochish/sharhlash
2024-03-28 12:15:43 Иқтисодчини гаплари асослими?

@Yurist_Xizmati 4454-савол:

Ассалому алайкум. Саволим шундан иборатки, мен 2021 йилда магистратурани битирганман, 2024 йил январь ойидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабига ишга кирдим шу кунгача олий таълимда ишлаб келганман. Хозирги кунда менга иккинчи тоифага тўғридан тўғри сертификат олишга онлайн ариза жўнатганимда, менга фақат 2022 ва 2023 йилларда магистратурани битирганларга тўғридан тўғри сертификат берилади сизники дипломингиз билан иккинчи тоифа тарификациядан ўтасиз деган жавоб беришди аммо туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими иқтисодчиси мендан сертификат талаб қилаяпди ва менга сиз хозир иккинчи тоифа бўлиб биринчи тоифага имтихон топширасиз агарда ўта олмасангиз сиз иккинчи тоифадан мутахассисга тушиб қоласиз деди шу қанчалик тўғри? Олдиндан рахмат.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Иқтисодчининг гаплари асоссиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 10-бандига мувофиқ илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга аттестацияга жалб этилгунга қадар қуйидаги тартибда малака тоифаси (лавозим) берилади:
магистр даражасига эга мутахассисларга, шунингдек, олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотли педагог кадрларга — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими).

Юқоридаги қоидага кўра магистр илмий даражаси жорий этилмасдан олдин олий маълумот олган педагогларга 2-малака тоифаси берилади. Бунда ушбу ходим тўғридан тўғри 2 тоифали ўқитувчи сифатида тарификацияга киритилади.

Бу масалада туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
29.9K viewsedited  09:15
Ochish/sharhlash
2024-03-28 07:53:14 Яқин қариндошлари судланган деб, прокуратурага ишга қабул қилмасликлари тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4453-савол:

Men prokuraturaga ishga topshirganman yaniy yaqin qarindoshlarim qayini ukam va qayiniotam Jk 167 moddasi qayini ukam jk 105 moddasi bn sudlagan sudda JPKng 84 moddasi harakatdan tugatilgan qayiniukam esa yarashganligi bn 84 modda 4 qismi  tugatilgan va ajrim chiqan ishga tasiri bormi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикасининг Конститутсияси 28-моддасида шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги мустаҳкамланган.

Шунингдек, Прокуратура тўғрисидаги қонун 47-моддасига кўра прокуратура органларида прокурорлар, терговчилар, суриштирувчилар ва иш ўрганувчилар лавозимига олий юридик маълумотга эга, зарур касбий фазилатлари бўлган, зиммаларига юкланадиган хизмат вазифаларини бажаришга соғлиғи имкон берадиган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари тайинланади.

Ушбу қонунда шахснинг яқин қариндошлари судланганлиги ҳолати унинг мазкур органга хизматга киришига чеклов қўйиш ҳақидаги бирор қоида белгиланмаган.

Шундай экан, сиз қонун 47-моддаси талабларига жавоб берсангиз, ушбу органга ишга қабул қилинишингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
30.7K viewsedited  04:53
Ochish/sharhlash
2024-03-27 17:36:29 Шифокорнинг бепарволиги сабабли бемор оғирлашиб қолса, ушбу шифокорга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4452-савол:

Ассаломалекум! Шифокорнинг бепарволиги ва тахлиллар натижасида локайтлик булганлиги учун бир беморни ахволи огирлашиб жаррохлик операцияси утказилган. Кай тарзда ва каерга  ушбу шифокорларни конун доирасида иштан четлатилиши ва келдирилган моддий зарарни коплаш учун мурожат килиш керак?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Жиноят кодексининг 116-моддасига асосан шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса,
—  уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Шунга кўра сиздаги вазиятда тиббиёт ходимининг ҳаракатларида мазкур жиноят аломатлари мавжуд бўлса, унда туман прокуратурасига ёки ИИБга ариза бериш талаб этилади. Бундай вазиятда ўша шахсга нисбатан юқорида норма билан жиноий иш очилиши мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
21.7K viewsedited  14:36
Ochish/sharhlash
2024-03-27 08:26:59 Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида махсус камералар ўрнатилади

2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари босқичма-босқич ўрнатилади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш маркази томонидан “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, ЙҲХХ томонидан белгиланадиган жойларга ўрнатилади.

Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
30.7K viewsedited  05:26
Ochish/sharhlash
2024-03-27 07:59:54 Тадбиркорнинг аренда дўконини участкавой келиб олиб қўйишга ҳаққи борми?

@Yurist_Xizmati 4451-савол:

Assalomu alaykum, men tadbirkorman joyni arendaga olib ishlataman hamma hujjatlar joyida faqat joyni egasini uchastkavoy chaqirgan va u kishi bormagan, uchastkavoy kelib meni arendaga ogan joyimni yopib ketaman deyapti shu to‘g‘rimi?  Haqlimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу мутлақо ноқонуний.

Тадбиркоринг ҳуқуқларини бундай чеклаш ҳеч қайси қонун ҳужжатига тўғри келмайди. Мулкдор участка инспектори олдига бормаса ижарага берилган мулкни ёпиб қўйиш жуда ҳам нотўғри.

Фуқаролик кодексининг 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Бунақа тарзда сизга таъсир ўтказишга ҳаққи йўқ.

Агарда ёпиб қўйса участка инспектори устидан туман прокуратурасига шикоят қилишингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
26.5K viewsedited  04:59
Ochish/sharhlash
2024-03-26 20:58:14 ММТВ ва Миллий гвардиянинг мактаблардаги давомат масаласида тузган 4-к/к ва 5-к/к ҚЎШМА ҚАРОРИ

ММТВ ва Миллий гвардиянинг "Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни таълимга жалб этиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, қонунбузарликларнинг олдини олиш, психологик қўллаб-қувватлаш ҳамда хавфсизликни таъминлаш юзасидан ҳамкорлик қилиш тўғрисида"ги ҚЎШМА ҚАРОРИ ва иловада ҲАМКОРЛИК КОНЦЕПЦИЯСИ
26.02.2024 йил. 4-к/к ва 5-к/к

Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
43.6K viewsedited  17:58
Ochish/sharhlash