Get Mystery Box with random crypto!

Юрист Хизмати | Расмий канал

Kanal manzili: @yurist_xizmati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 136.53K
Kanalning ta’rifi

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2024-04-09 11:49:39 Ҳайит куни метро ҳам бепул бўлади

Ҳукумат ташаббуси билан "Рамазон ҳайити" муносабати билан 10 апрель санасида Тошкент метроси соат 04:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.


@Yurist_Xizmati
25.6K viewsedited  08:49
Ochish/sharhlash
2024-04-09 11:40:56 Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетишга қонуний ҳаққи бор.

Меҳнат кодекси 187-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 10 апрель - Рамазон ҳайити байрами. Шунга кўра Ҳайит байрамида ходимлар кетма кет 3 кун(10-12 апрель) дам олади.

Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati
28.1K viewsedited  08:40
Ochish/sharhlash
2024-04-08 19:54:55 10 апрель, Рамазон ҳайити байрамининг биринчи куни республикадаги барча жамоат транспорти воситалари соат 04:00 дан 10:00 га қадар аҳолига бепул хизмат кўрсатади.


@Yurist_Xizmati
14.1K viewsedited  16:54
Ochish/sharhlash
2024-04-08 18:59:05
Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди


@Yurist_Xizmati‌‌
17.7K viewsedited  15:59
Ochish/sharhlash
2024-04-08 18:53:20 Янги қурилган кўп қаватли уйларнинг подвалини шахсийлаштирса бўладими?

@Yurist_Xizmati 4474-савол:

Ассалому алейкум, ман янги қурилган кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидан квартира олганман, квартирамнинг хар битта хонасини тагида подваллар мавжуд, мазкур подвалларга кадастр хужжати қилиб биламанми ўзимнинг номимга? Ёки бошқа қонуний йўллар борми подвални ўзимнинг номимга қилиб олиш учун? Ёки мазкур подвалларни ўзбошимчалик билан эгаллаб ишлатаверсам хам бўладими? Рахмат.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Подвал ўша кўп қаватли уйда яшовчиларнинг умумий мулки, уни ўз номингизга ўтказа олмайсиз деб ҳисоблаймиз.

Фуқаролик кодексининг Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларига шу уйнинг умумий жойларини, хусусан даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар умумий мол-мулк улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.

Шунга кўра сиздаги ҳолатда подвал ўша уйда яшовчиларнинг умумий мулкидир.

Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги қонун 13-моддаси биринчи қисмига асосан умумий мол-мулк жойларнинг мулкдорларига умумий улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.

Ушбу модданинг олтинчи қисмида умумий мол-мулкнинг айрим қисмлари умумий улушли мулкнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарор асосида бошқа шахсга берилиши мумкинлиги белгиланган.

Демак, уйда яшовчи барча мулкдорларнинг розилигини олган тақдирдагина подвални ўз номингизга ўтказишингиз мумкин бўлади. Акс ҳолда у ерни эгаллашингиз ноқонуний ҳисобланади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
13.3K viewsedited  15:53
Ochish/sharhlash
2024-04-08 12:14:11 Рамазон ҳайити муносабати билан ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади

Президентнинг 2024 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича фармонига асосан 11–12 апрель кунлари барча ходимлар учун дам олиш куни этиб белгиланган.

Байрам 10 апрель кунига тўғри келиши муносабати билан, дам олиш кунлари кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:
10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
12 апрель, жума — 13 апрел, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.

Шунингдек,
13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни бўлади.

Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
47.8K viewsedited  09:14
Ochish/sharhlash
2024-04-08 12:07:34 Расман: Рамазон ҳайити 10 апрель — Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
23.0K viewsedited  09:07
Ochish/sharhlash
2024-04-08 07:06:43 Директор ходимни "ўрта махсус"сан деб ишдан бўшатиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4473-савол:

Ассалому алайкум. Хурматли Юрист ХИЗМАТИ жамоаси Мактабда ишлаганимга Сал Кам 30 йил бу‌лди, у‌рта махсусман. Пенсияга 6 йил колди. Директорим Олий таълимга у‌кишга кирмасангиз шартномани бекор киламан деяпти,шу ту‌грими? Жавоб учун олдиндан Рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 16.08.2023 йилдаги 247- сонли буйруғига кўра мактабга педагог ходимларни ишга қабул қилишда қуйидаги мезонларга риоя қилиш лозим:

Бошланғич синф ўқитувчиси лавозимига - бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар;

Фан ўқитувчиси лавозимига - фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи педагогик фаолият юритиш ҳуқуқи билан қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар.

Шунингдек, “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 3271) 15-бандига кўра ўрта махсус маълумотли педагог ходимларга ҳам тарификация асосида дарс бериш мумкин.

Шунга кўра директор сизни ўрта махсус маълумотли эканлигингиз туфайли ишдан бўшата олмайди. Лекин дарс тақсимотида кам дарс тегиши мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌
26.9K viewsedited  04:06
Ochish/sharhlash
2024-04-08 06:52:53
Қашқадарёдаги мактабда бола тенгдошлари томонидан калтакланди

Натижада боланинг умуртқаси синган. Куни кеча ижтимоий тармоқларда боланинг онаси ўғли соғайиб кетмаганини айтган мурожаат ҳам тарқалди.

Вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат ўрганилиб, мактаб директори ишдан бўшатилганини маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўқувчилар ўртасидаги жанжални ўрганган ва қонуний тўхтамга келинган.

Юристга савол юбориш

@Yurist_Xizmati
23.6K viewsedited  03:52
Ochish/sharhlash
2024-04-08 06:47:51 Энди Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолиши мумкин

Президент Тоқаев ўзаро саёҳат шартлари тўғрисидаги қонунни имзолади.

Қозоғистонликлар ҳам худди шу муддатга Ўзбекистонда вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан қолиши мумкин.

@Yurist_Xizmati
21.7K viewsedited  03:47
Ochish/sharhlash