Get Mystery Box with random crypto!

Ҳайдовчилик гувоҳномаси (Права) олиш учун қанча тўлов қилинади | Юрист Хизмати | Расмий канал

Ҳайдовчилик гувоҳномаси (Права) олиш учун қанча тўлов қилинади?

Мазкур муносабат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сонли буйруғи билан тартибга солинади. Ушбу буйруққа Ички ишлар вазирининг 2023 йил 10 августдаги 396-сонли буйруғи билан киритилган ўзгаришга кўра гувоҳнома олиш учун қуйидаги миқдорларда тўлов қилинади.

Назарий имтиҳон топшириш учун - БҲМ 10 фоизи (34 минг сўм);
Ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун - БҲМ 15 фоизи (51 минг сўм);
Автомототранспорт воситаларини, шу жумладан транспорт воситалари таркибини амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун - БҲМ 10 фоизи (34 минг сўм);
Ҳар бир қайта амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун - БҲМ 15 фоизи (51 минг сўм);
Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун - БҲМ 70 фоизи (238 минг сўм);
Йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига вақтинчалик рухсатнома бериш учун - БҲМ 10 фоизи (34 минг сўм);
Чет давлат фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва дипломатик хизмат ходимларига ҳайдовчилик гувоҳномаларни бериш учун - БҲМ 3 баравари (1 млн 20 минг сўм)

Изоҳ:
* 2023 йил 1 декабрдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2023 йилдаги ПФ-196-сон  Фармонига кўра базавий ҳисоблаш миқдори 340 000 сўм этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22-октябрдаги ПҚ-4871-сон “Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида фуқаронинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликатини бериш учун тўлов ундирилмайди.

Батафсил: https://yuristpro.uz лойиҳамизда

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌