Get Mystery Box with random crypto!

Юрист Хизмати | Расмий канал

Kanal manzili: @yurist_xizmati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 128.63K
Kanalning ta’rifi

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 240

2021-12-25 10:57:32
10.1K viewsedited  07:57
Ochish/sharhlash
2021-12-25 07:10:49 ​​#Янгилик
Энди барча ҳужжатлар телефонда бўлади: Фуқаролар паспортларининг рақамли профили бўлади

Илова смартфонга ўрнатилади ва унда паспорт, диплом, меҳнат дафтарчаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси каби кўплаб ҳужжатлар жамланади. Яъни фуқаронинг барча ҳужжатлари доим ёнида, телефонда бўлади. Бу вақт ва пулни тежаб, қоғозбозликни камайтиришга хизмат қилади, оворагарчиликларни бартараф этади. Лойиҳа президентга тақдим этилди, – дейилади хабарда.

@Yurist_Xizmati
18.1K viewsedited  04:10
Ochish/sharhlash
2021-12-24 08:46:14 МАКТАБ ДИРЕТОРИ ЎРИНБОСАРИ ҚЎШИМЧА МТТ МУДИРАСИ ЛАВОЗИМИДА ҲАМ ИШЛАСА БЎЛАДИМИ?

@Yurist_Xizmati 3174-савол:

Ассалому алайкум, синглим мактабда 0,5 штат директор уринбосари булиб ишлайди. Синглим кушимча узимизнинг хусусий богчамизда богча мудираси вазифасини кушиб олиб бориши мумкинми. Кандай тартибда расмийлаштириш мумкин.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Мумкин эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори 2-бандига мувофиқ ўриндошлик асосида бир вақтнинг ўзида иккита раҳбарлик лавозимини эгаллашга йўл қўйилмайди.

Мана шу қоидага кўра синглингиз мактабда директор ўринбосари бўлиб ишлаётган пайда МТТда мудира бўла олмайди.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
10.9K viewsedited  05:46
Ochish/sharhlash
2021-12-24 03:56:35
Ассалому алайкум! Жума айёмингиз муборак бўлсин ЯҚИНЛАРИМ!

Жаннат боғларидан бир ҳаво келди,
Жоме масжидидан ҳуш наво келди.
Одамлар юзида кулгу жонсарак,
Мусулмон дўстларим ЖУМА МУБОРАК.


@Yurist_Xizmati
17.5K viewsedited  00:56
Ochish/sharhlash
2021-12-23 19:51:36 ОТАМДАН ҚОЛГАН УЙНИ ЎЗ НОМИМГА ЎТКАЗМАСДАН ТУРИБ СОТСАМ БЎЛАДИМИ?

@Yurist_Xizmati 3173-савол:

Ассалому алайкум Юрист Хизмати ходимлари. Сизларга савол тугилиб колди. Саволим куйдагича: Дадамиздан 2 хонали квартира колган. Дадамизни номларида хали хам. Шуни уз номимга утказмасдан туриб сотсам буладими ёки олдин уз номимга утказдириб олишим керакми. Сизлардан илтимос саволимга аник ва батафсил жавоб кутиб коламан. Жавоб учун олдиндан рахмат.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Уйга нисбатан мулк ҳуқуқини олмасдан туриб, уни сота олмайсиз.

Отангиздан ушбу уй сизга мерос тарзида қолган бўлса, биринчи ўринда сиз ўз мулкингизга ўтказишингиз керак.

Ушбу жараённинг ҳуқуқий томонига эътиборингизни қаратамиз. Сиз биринчи навбатда мерос гувоҳномаси олиш лозим бўлади. Бу Фуқаролик кодекси 1146-моддасида белгиланган тартибда, яъни меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.

Шуни таъкидлаш керакки, мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши шарт.

Энди қаранг! Ушбу гувоҳнома меросхўрга ёки меросхўрларга берилиши мумкин.

Ушбу қоиданинг мазмуни шундан далолат берадики, отангиздан қолган меросга биринчи навбатда сиз, ака-ука, опа-сингилларингиз ва онангиз тенг даражада меросхўр бўласизлар (ФК 1135-м). Агар сиз билан бирга ушбу шахслар ҳам бўлса, унда қолган меросхўрларнинг меросдан воз кечишлари лозим. ФК 1147-моддасида меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли эканлиги ва бу меросхўр томонидан мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш орқали амалга оширилиши белгиланган.

Шундан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 29-декабрдаги 1060-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Кўчмас мулк обектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга биноан мерос гувоҳномаси олингандан сўнг 1 ой муддатда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари шарт ёки Ягона давлат хизматлари портали орқали буни электрон тартибда уйингиздан туриб ҳам амалга оширсангиз бўлади.

Ушбу тартибларда амалга оширган ҳолда уйни ўз номингизга олгачгина уни бошқа шахсга сотишингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
12.4K viewsedited  16:51
Ochish/sharhlash
2021-12-23 11:39:33 ХАЛҚ ТАБОБАТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНСАМ БЎЛАДИМИ?

@Yurist_Xizmati 3172-савол:

Ассалому алейкум Юрист хизмати жамоаси кириб келаётган янги йилингиз билан! Саволим куйидагича, халк табобати билан шугулланиш учун кандай хужжатлар зарур рухсат олиш тартиби кандай кайси идораларга мурожаат килишимиз зарур. Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман. Рахмат...

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида низом (рўйхат рақами 3111) 4-бандида келтирилишича халқ табобатининг қуйидаги йўналишлари бўйича бир ёки бир неча усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш мумкин:
• инвазив (тери бутунлигининг бузилиши);
• ноинвазив;
• биологик инвазив;
• парҳез ва ўсимлик воситаларини қўллаш.


Бунда халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатураси (12.05.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3303) асосида халқ табобати шифокори ва халқ табобати бўйича мутахассис томонидан амалга оширилади.

Шуни таъкидлаш керакки, халқ табобати усуллари билан даволашнинг мақсадга мувофиқлигини белгилашда халқ табобати мутахассисининг тегишли шифокор билан маслаҳат қилиши мажбурий шарт ҳисобланади.

Шундай экан, сиз ушбу номенклатурада белгиланган мутахассисликка эга бўлсангиз унда халқ табобати билан шуғулланишингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
12.9K viewsedited  08:39
Ochish/sharhlash
2021-12-22 19:44:54 НЕВАРАМ АЛИМЕНТ ТЎЛАМАСА ҚАМАЛАДИМИ?

@Yurist_Xizmati 3171-савол:

Менинг неварамнинг хотини 1-ярим йил олдин оиласини ташлаб кетиб колган.Бир нафар фарзанди бор.Уни олиб кетган.Суд ажрим килгани йук.Мажбурий ижродан вакиллар келиб 1 йилга 8 миллион 200 минг ундиришни талаб килиб келди. Хеч каерда ишламайди. Ишсиз. Агар шу суммани туламаса камок жазосини куллашни айтишмокда. Канчалик улар хак?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Улар тўғри айтишган.

Қаранг!
Оила кодекси 140-моддасига мувофиқ алимент қарзи алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадидан ундирилади. Агар алимент тўловчи ҳеч қаерда ишлама алимент қарзи Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ҳозирда ўртача иш ҳақи 2.6 млн сўм.

Шунинг учун неварангиз ҳеч қаерда ишламаса унга алимент юқоридаги суммадан келиб чиқиб белгиланади.

Энди қаранг! Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддасига мувофиқ моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик:
ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга;
• ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Агар шахс ушбу жазо қўлланилгандан кейин ҳам алимент тўламаса, унда ўша шахсга нисбатан Жиноят кодекси 122-моддасига мувофиқ икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш (халқ тилида айтганда 1 йилгача қамалади) билан жазоланади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
6.0K viewsedited  16:44
Ochish/sharhlash
2021-12-22 18:46:05 Свет, газ масаласи бўйича ўта муҳим маълумот. Тарқатинг

Ушбу овозли хабар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Сиз ҳам барчага ушбу хабарни улашинг, фойдаси тегиб қолади

@Yurist_Xizmati
17.3K views15:46
Ochish/sharhlash
2021-12-22 18:32:38 ​​ ЎҚИШНИ КЎЧИРИШ УЧУН АРИЗАЛАР 20-ДЕКАБРДАН БЕРИЛИШИ МУМКИН

Талабалар ўқишини кўчириш қуйидаги узрли сабабларга кўра баҳорги семестрдадан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин:

республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш кўчганда;
турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудудга кўчиб ўтганда;
турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда;
ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда.


Бунда:
ўқишини кўчириш бўйича ариза топшириш – ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январигача;
ўқишини кўчириш бўйича аризани кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш – ҳар йили 25 январдан 15 февралгача амалга оширилади.

Аризалар:
• ўқишни кўчириш бир ОТМ доирасида бўлганда ОТМнинг қабул комиссиясига топширилади;
• бошқа ҳолатларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этиладиган Ҳудудий ишчи гуруҳларга топширилади.

Ўқишни кўчирмоқчи бўлган талаба яқинларга юборинг
@Yurist_Xizmati
8.8K viewsedited  15:32
Ochish/sharhlash
2021-12-22 18:25:14
#Эксклюзив
Олмалиқдаги мактабда ўқувчилар билан мулоқот қилган Шавкат Мирзиёев болалардан келажакда ким бўлиши ҳақида иншо ёзиб, президентга йўллашни сўради

@Yurist_Xizmati
8.6K views15:25
Ochish/sharhlash