Get Mystery Box with random crypto!

Истеъмолчи ҳар доим ҳақ! Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео | Юрист Хизмати | Расмий канал

Истеъмолчи ҳар доим ҳақ!

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода сартарошнинг гаплари мутлақо асоссиз.

Мижознинг адашгани сабабли сартарошнинг “Адашсанг айб менда эмас-ку. Нега сен адашасан-у, мен жавоб беришим керак?” қабиладиги гаплари ҳуқуқий мезонларга тўғри келмайди.

Ўша йигит сартарашнинг “…кимга айтасан? “Участкавой”га айтасанми? Судга айтасанми? “Мелиса” келадими олдимга?” деган гаплари асосида, у айтгандек “Участкавой”га, Судга, “Мелиса”га бориши, шикоят қилиши керак.

Аввало, шуни айтиш керакки, мазкур ҳолатда сартарошнинг ўз ҳуқуқбузарлигини тасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларда тарқатгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасига асосан (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Иккинчидан, ушбу кодекс 41-моддасига асосан шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситгани сабабли базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Сартарошга мазкур нормалар билан жавобгарлик чорасини қўллаш учун ўша йигит ИИБга ариза бериши етарли. Ҳуқуқбузарликни тасдиқловчи фактни эса сартарошнинг ўзи тақдим этмоқда.

Учинчидан, ўша йигит ўзига етказилган зарарни ва маънавий зиённи ундириши мумкин. Фуқаролик кодексининг 985-моддасига мувофиқ ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 1021-моддасига биноан маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади. Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар тушунилади (Олий Суд Пленумининг 2000-йил 28-апрелдаги 7-сон “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори).

Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади (ФК 1022-м).

Ҳуқуқ фаоллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар сартарошга шахсларга қонун борлигини, ишлашини ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини кўрсатиб қўйиши керак.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌