Get Mystery Box with random crypto!

Машинамга газ баллон ўрнатсам тех паспорт учун 2.7 млн тўлов қ | Юрист Хизмати | Расмий канал

Машинамга газ баллон ўрнатсам тех паспорт учун 2.7 млн тўлов қиламанми?

@Yurist_Xizmati 4488-савол:

Assalom alaykum  men 2023 yil noyabr oyida Damas mashinasini olib davlat ro'yxatidan o'tkazganman  endi 2024 yil aprel oyida gaz baloni o'rnatildi  qayta tex pasport uchun  2 million 700 ming to'lov qilamanmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сонли буйруғига иловада тасдиқланган Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар Ставкалари 7-1-бандига кўра электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 6,84 баравари  яъни 2 325 600 сўм тўлаш лозим.

Шунга кўра сиз автотранспорт воситасига газ баллон ўрнатгандан кейин қайта рўйхатдан ўтказсангиз, унда БҲМ 6,84 баравари  яъни 2 325 600 сўм миқдорда тўлов тўлайсиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌