Get Mystery Box with random crypto!

Юрист Хизмати | Расмий канал

Kanal manzili: @yurist_xizmati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 128.63K
Kanalning ta’rifi

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 233

2022-01-11 17:55:09 ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ТАЙИНЛАНДИ

Кеча ва бугун республика бўйича тарихий кунлар сифатида кўпчиликнинг ёдида қолиши мумкин.

Чунки, 2022 йил 10-11 январ кунлари барча вилоятларда «Ҳоким ёрдамчилари»ни вазифаларига тайинлаш тўғрисида вилоят ҳокимликларининг фармойишлари чиқди.

Барча вилоят ҳокимликларининг фармойишлари бир хил мазмунда чиқарилди.

Уларга кўра:

Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдорлари ва уларга берилган шарт-шароитлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон қарорида кўрсатиб ўтилган тартибда белгиланади.

Барча шаҳар ва туманлар ҳокимлари 1 кун муддатда лавозимга тайинланган Ҳоким ёрдамчилари билан меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларини расмийлаштиради.

Бошқармалар, идоралар, тижорат банклари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларига ҳоким ёрдамчилари лавозимига тайинланган ходимларнинг аввалги иш жойидаги лавозимини икки йилгача муддатга сақлаб қолиш, мазкур даврда ушбу лавозимга бошқа шахсларни муддатли меҳнат шартномаси асосида вақтинча ишга қабул қилиш тавсия этилди.

Барча шаҳар ва туманлар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари ҳамда секторлар раҳбарлари ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиларига юклатилган вазифаларни тўлиқ ва самарали бажаришини ташкил этишга шахсан масъуллиги белгиланди.

Ҳоким ёрдамчилари:

маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш учун устувор равишда маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда фаолиятини олиб бориши;

республика вакиллари билан биргаликда ўзига бириктирилган маҳаллани ривожлантириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, ижросини таъминлаши;

ажратилаётган ресурслардан самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторингни амалга ошириши;

амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари билан биргаликда доимий равишда ҳокимга ҳисобот бериб бориши белгилаб қўйилди.


Хўш, ҳоким ёрдамчилари қанча ойлик олади? Яқин дақиқаларда шу постдан сўнг жойлаймиз

Каналимизга уланинг
@Yurist_Xizmati
12.5K viewsedited  14:55
Ochish/sharhlash
2022-01-11 10:59:19 ҚИШКИ ТАЪТИЛ ПАЙТИДА ҚАЙСИ ТОИФАДАГИ ЎҚИТУВЧИЛАРГА ИШ ҲАҚИ ТЎЛАНМАСЛИГИ МУМКИН?

Хабарингиз бор, кеча Халқ таълими вазирлиги ўзининг расмий саҳифасида қишки таътилни узайтирилгани ўқитувчиларнинг ойлик маошига таъсир қилмаслиги ҳақида маълум қилди.

Аммо ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчиларнинг ҳам ойлигига бу тасир қилмайдими деган савол кўпчиликда туғилди.

Бу каби саволлар берилиши табиий ҳол эди. Чунки ўтган йилги карантинда ҳам айнан шу масалада жуда кўп чалкашликлар бўлган.

Ўриндошлик асосида ишлаш деганда ходим ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши тушунилади.

Одатда ҳар чоракда ўқувчиларга бериладиган таътилларда уларга ойлик маош ёзилмайди. Мисол учун тарих фани ўқитувчиси асосий иш жойидан 20 соат, қўшни мактабдан эса 10 соат ўриндошлик асосида дарс олган бўлса, таътил пайтлари ана шу ўқитувчига фақат асосий иш жойидан ойлик тўланади.

Бундай тартиб мактаблардаги раҳбар ходимлар томонидан ўтиладиган дарс соатларига ҳам, ҳам ўқиб ҳам ўриндошлик асосида ишлаётган талабаларга ҳам амал қилади. Яъни уларга ҳам ўқувчиларга таътил берилган вақтда ойлик маош ёзилмайди.

Негаки, ўриндошлик асосида ишлайдиган педагог ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш вақтбай шаклида – ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилади. Яъни бу тоифадаги ходимлар фақат ўтган дарси учун маош оладилар. Дарс вақти байрам ёки таътил кунига тўғри келиб қолса ҳам уларга иш ҳақи ҳисобланмайди.

Аммо бу сафар ўриндошлик асосида дарс бераётган педагог ходимларнинг ҳам ойлик маоши тўлиқ сақланиши керак деб ҳисоблаймиз

Негаки, қишки таътил муддатининг ортга сурилиши ўқитувчининг айби билан бўлмади. Меҳнат кодексининг 159-моддасига кўра ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланиши керак. Бунда ўриндош ўқитувчиларга 28 декабрдан 10 январга қадар ойлик ҳисобланмаслиги мумкин. Аммо таътил муддати узайтирилганлиги учун уларга 11 январдан то 24 январга қадар албатта иш ҳақи тўланиши лозим.

Лекин шуниси аниқки, катта эҳтимол билан бухгалтерлар бу тўловларни амалга оширмайди. Шунинг учун бу масалада Халқ таълими вазирлигининг ёзма кўрсатмаси керак бўлади. Ана шундагина бу чигал вазиятга ойдинлик киритилади. Умумий гаплар билан бу масалага ечим бериш қийин масала.

Халқ таълими бўлими иқтисодчилари Молия ёки Халқ таълими вазирлигининг ёзма кўрсатмаси бўлсагина ўриндошлик асосида дарс бераётган педагог ходимларга ойлик маош тўлаб бериши мумкин.

Ушбу постни қадрли ҳамкоримиз Улуғбек Пўлатов тайёрлади

Каналимизга уланинг

@Yurist_Xizmati
20.1K viewsedited  07:59
Ochish/sharhlash
2022-01-11 07:26:33 ЁШ БОЛАЛИ ХОДИМГА БОЛАНИ ОВҚАТЛАНТИРИШ УЧУН ҚЎШИМЧА ТАНАФФУС БЕРИЛАДИМИ?

@Yurist_Xizmati 3198-савол:

Assalomu aleykum, maktabda ingliz tili o'qituvchisiman, 3 yoshga to'lmagan farzandim bor shuni bog'chaga tashab ishga borguncha 30 minut vaqt ketadi, 1- savolim shuki ta'til paytida ayol o'qituvchiga, yosh bolali onalarga imtiyozlar bormi? 1 minut kech qolsak direktor darrov tushuntirish xati yozdiradi. Shu qanchalik to'g'ri bu ikkinchi savol. Rahmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Меҳнат кодекси 236-моддаси биринчи қисмида икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга, дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари, болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар ҳам берилиши келтирилган.

Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда бир марта ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган муддат билан берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бўлган тақдирда, танаффуснинг муддати камида бир соат қилиб белгиланади.

Бироқ бу нормада имтиёз 2 ёшга тўлмаган бола бор аёллар учун белгилангани учун сизга бу имтиёз берилмайди ва сиз тўлиқ иш вақтини ўташингиз керак.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
13.1K viewsedited  04:26
Ochish/sharhlash
2022-01-10 20:23:30 ЎҚИШНИ ҚИШДА КЎЧИРСА БЎЛАДИМИ?

@Yurist_Xizmati 3197-савол:

Assalomu aleykum men Chetda Qirgʻizistonda oqiyman oilaviy sharoitim yoʻqligi voyaga yetmagan 3 nafar farzandim bor turmush oʻrtogʻim vafot etgan 6 yil avval yolgʻiz onaligim uchun chetda oqishga qiynaldim kontakt yoʻl harajatlari rozgor kabilarga yetishmovchilik sabab qishki perevodga hujjat topshirib Oʻzbekistonga Namangan Davlat universitetiga oʻqishni koʻchirishimda amaliy yordam berishingizni iltimos qilaman.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори 3-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низом 15-бандига кўра талабалар ўқишини кўчириш узрли сабабларга кўра:

• республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун кўчиб ўтганда;

• турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган (паспорт бўйича доимий рўйхатдан ўтган) ҳудудга кўчиб ўтганда;

• турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда;

• ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда) баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин.

Бунда:
• ўқишини кўчириш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар;

• ўқишини кўчириш бўйича аризани кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 25 январдан 15 февралга қадар амалга оширилади.

Агар сизда ҳам шу узрли сабаблардан бири мавжуд бўлса, ўқишни баҳорги семестрда кўчиришга ҳақлисиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
6.3K viewsedited  17:23
Ochish/sharhlash
2022-01-10 19:48:03 Ижтимоий тармоқларда "энди маска тақмаган фуқаролар жаримага тортилмаслиги бўйича" видео тарқалмоқда

Бир фуқаро ёзмоқда: Маска тақмаган фуқаролар Ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари томонидан огоҳлантирилиб, тиббий ниқоб берилар экан аммо жаримага тортилмас экан. Шу қанчалик тўғри? Ахир, бу касаллик юқушига замин яратади-ку.

Юрист Шамсиддинов ушбу ҳолатга изоҳ бериб ўтибди. Аввламбор, соғлик ҳар бир инсонни ўзига керак. Ўз соғлигига бефарқ бўлмаган инсон жамоат жойларида тиббий ниқобда бўлиши шарт. Юқоридаги хабарларга кўра тиббий ниқобда бўлмаган фуқаролар огоҳлантирилиб, уларга ниқоб берилар экан. Мен бунга унчалик қўшилмайман, гарчи жаримага тортилмас экан деган қисмига ҳам. Чунки бу инсон саломатлиги билан боғлиқ жиддий масала.

Тасаввур қилайлик, автобусда, метрода ёки жамоат жойларидасиз ва сизда касаллик аломатлари бор. Аксига олиб, сиз ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни ўқиб, барбир жавобгарликка тортилмайман-ку, қолаверса менга янги ниқоб ҳам беришар экан деб, ниқобсиз ҳарактланиб, ўзингиз билмаган ҳолатда кўпчиликка касаллик юқтирдингиз. Шундай оқибатлар келиб чиқмаслиги учун ҳам сиз жамоат жойларида тиббий ниқобда бўлишингиз шарт.

Энди масаланинг ҳуқуқий жиҳатига тўхталиб ўтамиз.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига кўра карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Яъни сиз жамоат жойларида ниқобсиз бўлсангиз 270 000 сўмдан 1 350 000 сўмгача жарима тўлашингиз мумкин.

Кўриб турганингиздек, бу ерда ҳеч қандай огоҳлантириш ҳақида гап кетмаяпти.

Эслатиб ўтаман,
"Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 6 моддасига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турларидан бири сифатида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари келтириб ўтилган.

Қонуннинг 7-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонун ҳужжатларидир дейилган.

Кўриб турганингиздек, қабул қилинган бирор ҳужжат боринг қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлсин у қонун ҳужжатларидан устун бўла олмайди.

Нима демоқчиман, МЖтКга асосан жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз жаримага тортилишига сабаб бўлади.

Маслаҳатим, жамоат жойларида ҳарактланяпсизми, албатта, тиббий ниқобда бўлинг.

Мазкур постни барча канал ва группаларга тарқатинг, бекорга жарима тўлаб юришмасин

@Yurist_Xizmati
10.4K viewsedited  16:48
Ochish/sharhlash
2022-01-10 14:21:23 ҚИШКИ ТАЪТИЛ ВАҚТИДА ЎҚУВЧИЛАРНИ ТЎГАРАКЛАРГА ЖАЛБ ЭТИШ ТАҚИҚЛАНДИ - халқ таълими вазирлиги

Таътил кунлари тугагунга қадар ўқувчиларни бевосита мактабларда ташкил этадиган тўгараклар, шунингдек, “Баркамол авлод” болалар мактабларининг тармоқ тўгараклари ва ҳар қандай тадбирларга жалб этиш тақиқланади.

Ушбу вақт давомида ўқитувчилар мактабда халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларида қатнашишлари талаб этилади ҳамда онлайн равишда турли тўгараклар ва танловлар ташкил этиш тавсия этилади.

Шунингдек, бугундан бошлаб Республика миқёсида ўтказилаётган “Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақаларининг туман ва шаҳар босқичларини ўтказиш тўхтатилганини маълум қиламиз, дея маълум қилди вазирлик расмий хабарида

@Yurist_Xizmati
15.8K viewsedited  11:21
Ochish/sharhlash
2022-01-10 08:35:43 ​​УЗАЙТИРИЛГАН ҚИШКИ ТАЪТИЛ ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ОЙЛИК МАОШИГА ТАЪСИР ҚИЛАДИМИ?

Йўқ таъсир қилмайди

Умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бериладиган қўшимча таътил кунлари давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб борилади, яъни ойлик маошга таъсир қилмайди, дея хабар берди халқ таълими вазирлиги

@Yurist_Xizmati
19.6K viewsedited  05:35
Ochish/sharhlash
2022-01-10 08:31:11 ХУСУСИЙ МАКТАБЛАРДА ҲАМ ҚИШКИ ТАЪТИЛ 24 ЯНВАРГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛИШИ ТАВСИЯ ЭТИЛДИ

Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш мақсадга мувофиқлигини билдирди.

Шунингдек, қишки таътил кунларида хусусий мактаб ўқувчиларига озиқ-овқат берилмаслиги ҳамда бошқа сарф-харажатлар қилинмаслиги инобатга олиниб, уларнинг ота-оналаридан шу муддатлар учун тўлов ундирилмаслиги тавсия этилди.

@Yurist_Xizmati
12.9K views05:31
Ochish/sharhlash
2022-01-09 19:07:38 ЎЗ ХОҲИШИМ БИЛАН ЎҚИШДАН КЕТСАМ, КОНТРАКТ ПУЛИМДАН УШЛАБ ҚОЛИНИШИ ТЎҒРИМИ?

@Yurist_Xizmati 3196-савол:

Assalomu alaykum savolim quyidagicha men ikkinchi oliy ta'limga Qarshi davlat universtitening Pedagogika Institutiga (shaxrisabz filyali) ingliz tili yo‘nalishiga (kechki ta'limga "ushni") shartnoma asosida qabul qilindim(1 yillik shartnoma emlanganlik sertifikat bilan chegirma asosida 6725000 so‘m edi va men kontraktimni 50% yani 3400000 so‘m to‘ladim) o'qishga kirganlik buyrug‘im 8-noyabr chiqdi men oilaviy ahvolim va yosh bolam borligi tufayli o‘z arizamga asosan o‘qishni bekor qildim. Bekor qilinganlik haqida buyrug‘im 6- yanvarda chiqdi shunda menga qanday tartibda sharnoma pulimni qaytaradi. Bug‘alterani bo‘limini hisoblashi bo‘yicha 1 million atrofida pulimni olib qolisharkan yani sizga" 2400000 so‘m pul qaytaramiz" deyishni bu qanchalik to‘g‘ri yani Inistitutning shuncha pul olib qolishga haqqi bormi. Iltimos savolimga aniq javob berishingizni so‘rayman. Javob uchun oldindan rahmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Ҳаққи бор деб ҳисоблаймиз. Сиз билан университет ўртасида таълим бериш тўғрисида шартнома имзоланган. Бу эса ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасининг бир тури саналади.

Қаранг! Фуқаролик кодексининг 703-моддасига биноан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

Қоиданинг мазмунига кўра сиз буюртмачи сифатида ОТМ билан таълим бериш шартномасини имзолайсиз. Бунда ОТМ ижрочи мақомида бўлади.

Эътибор беринг! Ушбу кодекс 705-моддасига мувофиқ ижрочи ўзи айбдор бўлмагани ҳолда хизматни бажара олмаган тақдирда буюртмачи ижрочига унинг харажатларини тўлаши шарт, бунда ижрочининг хизмат (хизматлар) кўрсатишдан озод қилиниши муносабати билан олган ёки олиши мумкин бўлган фойдаси чегириб қолинади.

Айнан ушбу норманинг мазмуни ОТМга ижрочи сифатида сиз ўз хоҳишингиз билан шартномани бекор қилганингиз учун контракт суммасининг муайян қисмини олиб қолишга ҳақли бўлади.

Бунда ушлаб қолинадиган контракт миқдори ОТМ бухгалтерияси томонидан ҳисобланади.

Шуни ҳам айтиш керакки, буюртмачининг айби билан хизматни бажариш мумкин бўлмай қолган тақдирда, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хизматлар баҳоси бутунлай тўланиши керак.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
8.2K viewsedited  16:07
Ochish/sharhlash
2022-01-09 18:52:57
Бир ёшликни эслаб кайфиятни кўтариб олайлик

@Yurist_Xizmati
10.7K views15:52
Ochish/sharhlash