Get Mystery Box with random crypto!

Юрист Хизмати | Расмий канал

Kanal manzili: @yurist_xizmati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 128.63K
Kanalning ta’rifi

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 235

2022-01-07 19:18:26 Талабалар диққатига! Қишки таътил узайтирилди Хабар берилишича, ОТМ талабалари, академик лицей ва ҳунар мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 24 январгача узайтирилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, 24 январга қадар…
8.0K viewsedited  16:18
Ochish/sharhlash
2022-01-07 11:51:14 АСОСИЙ ҲАМДА ЎРИНДОШЛИКДАГИ ИШ ЖОЙИДАН ҲАМ ДЕКРЕТ ПУЛИ ОЛИШ МУМКИНМИ?

@Yurist_Xizmati 3191-савол:

Assalomu alaykum . men 2ta maktabda kimyo fanidan dars berar edim. Hozir onalik ta'tilidaman. asosiy maktabda 14 soat, qo‘shimcha ishimda 10 soat darsim bor . ikkala maktabning ham oyligi hisoblanib bitta bo‘lib dikret puli tushadimi,yoki bitta asosiy maktab hisoblanadimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Сиз асосий ва ўриндошлик асосидаги иш жойингиздан декрет пули оласиз. Бироқ ҳар икки иш жойингиздан алоҳида алоҳида тўланади.

Қаранг! Меҳнат кодекси 233-моддасига мувофиқ аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

«Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг (рўйхат рақами: 1136, 08.05.2002 й.) 48-бандига мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 18-бандига кўра ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир.

Шу қоида сизга ўриндошлик асосидаги иш жойингиздан ҳам декрет пули олиш ҳуқуқингиз борлигининг исботи саналади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
12.3K viewsedited  08:51
Ochish/sharhlash
2022-01-07 09:27:34
Жумага шошилинг, жума вақтига оз қолди

Абдуллоҳ домла жума куни хақида

Кимки 3 жума "жума намози"га келмаса Аллоҳ таоло уни қалбини муҳрлаб қўяркан

Манба
Жума айёмингиз муборак яқинларим
@Yurist_Xizmati
13.0K viewsedited  06:27
Ochish/sharhlash
2022-01-06 20:00:41 МАЛАКА ОШИРИШГА ЮБОРИЛГАН ХОДИМГА ЙЎЛКИРА ВА КУНЛИК ҲАРАЖАТЛАР ТЎЛАБ БЕРИЛАДИМИ?

@Yurist_Xizmati 3190-савол

Ассалом алайкум! Яхшимисизлар, соглик яхшими, хормангизлар.
Мени саволим шундан иборатки, тиббиёт бирлашмада малака ошириш, кайта таёрлов курслари, тоифа олиш учун мутахассислик буйича укишлар учун ташкилотимиз томонидан уртача иш хаки ва иш жойи сакланган холда тулаб бераяпмиз. Аммо бизга кунлик харажат, йул пули, ётокхона харажатлари тулаб беришларинг керак деб ишчилар куйишмаяпти, вахолангки молиялаштиришимиз факат ташкилот манфаати учун бориб келиш учун маблаг режалаштирилган. Юкоридаги масала буйича конунда белгиланган тартибда юридик жавоб берсангиз олдиндан катта рахмат!

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Қаранг! Меҳнат кодекси 171-моддасига мувофиқ хизмат сафарида ва кўчиб юриш билан боғлиқ ишларда қуйидагилар тўланиши лозим:
йўл кира харажатлари;
доимий турар жойидан бошқа жойда яшаш, шу жумладан уй-жой ижараси билан боғлиқ харажатлар;
ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар.


Шу қоидага кўра хизмат сафарига юборилган ходимнинг юқоридаги харажатлари тўлаб берилади.

Бироқ, ҳурматли фуқаро малака ошириш хизмат сафари тоифасига кирмайди.

Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами: 1268, 29.08.2003-й.) 1-бандига кўра хизмат сафари деб ходимни ташкилот, муассаса, бирлашма, корхона раҳбарини фармойишлари бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши (бориб келиш) тушунилади.

Айнан мана шу қоида малака оширишнинг хизмат сафарига кирмаслигидан далолат беради.
Айнан шу қоидага кўра малака оширишга юборилган ходимга йўлкира ва кунлик харажатлари тўлаб берилмайди.

Лекин Меҳнат кодексининг 166-моддасига кўра иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш, рационализаторлик таклифларини жорий этиш ишида қатнашиш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва бошқа ҳолларда) мақсадида ходимни ишдан озод этиш шартлари, шунингдек ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.

Айнан шу қоидага кўра малака ошириш даврида ўртача ойлик иш ҳақингиз тўлаб берилиши керак деб ҳисоблаймиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
7.3K views17:00
Ochish/sharhlash
2022-01-06 19:35:49
Умра зиёрати 20 январдан бошланиши маълум қилинди.

Манба
Хушхабарни улашинг
@Yurist_Xizmati
8.1K views16:35
Ochish/sharhlash
2022-01-06 19:25:25
Энди ЙПХ ходимлари ҳайдовчилик гувоҳномаси, "техпаспорт", ишончнома ва суғурта полисларини талаб этмайди.

Мазкур қоидалар 2022 йил 1 мартдан кучга киради

Ҳайдовчилар учун қандай янги қоидалар кучга кирмоқда? Батафсил видеода

@Yurist_Xizmati
8.9K views16:25
Ochish/sharhlash
2022-01-06 13:22:21 Талабалар диққатига! Қишки таътил узайтирилди Хабар берилишича, ОТМ талабалари, академик лицей ва ҳунар мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 24 январгача узайтирилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, 24 январга қадар…
17.7K viewsedited  10:22
Ochish/sharhlash
2022-01-06 13:19:28 Талабалар диққатига! Қишки таътил узайтирилди

Хабар берилишича, ОТМ талабалари, академик лицей ва ҳунар мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 24 январгача узайтирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, 24 январга қадар молиявий мустақилликка эришган ҳамда кредит-модул тизимига ўтган барча ОТМлар раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари учун семинар-тренинглар олиб борилади. Таътил муддати шу сабаб узайтирилган.

Талаба-ўқувчиларга ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилди.

Олинган билетлар нима бўлади?

Ва асосийси – 2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

@Yurist_Xizmati
14.3K viewsedited  10:19
Ochish/sharhlash
2022-01-06 08:42:49 ЎЗ ҲИСОБИДАН ЭНГ МАКСИМАЛ ҚАНЧА МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ ОЛИШ МУМКИН?

@Yurist_Xizmati 3189-савол:

Ассалому алейкум хурматли юрист сизга мани саволим бор эди.Мен МТТ да ёрдамчи тарбиячи булиб ишлайман мен ишдан бушамасдан оилавий шароитим сабабли россияга бориб келмокчиман шунга уз хисобимдан таътилга чикмокчиман. Саволим шуки. Энг куп чузилган уз хисобидан мехнат таътили канча ойми, йилми?Олдиндан рахмат.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Сиз ўз ҳисобингиздан максимал 3 ой давомида ўз ҳисобингиздан таътил олишингиз мумкин.

Чунки
Меҳнат кодекси 150-моддасига кўра ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

Лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
15.0K viewsedited  05:42
Ochish/sharhlash
2022-01-05 17:15:38ОРЗИҚИБ КУТИЛГАН ХУШХАБАР! УМРА САФАРИ БОШЛАНМОҚДА!

Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ жаноблари билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзоладилар.

Юртимизда умра сафарини ташкил этиш чораларини кўриш ишлари бошланди

Қисқа фурсатларда умра сафарлари бошланиб, ҳудудлардаги навбатлар асосида белгиланган тўловларни амалга оширган, тегишли вакцинани олган ва Саудия Арабистонининг карантин талабларини бажарган фуқаролар тартиб билан муборак сафарга жўнатилади, инша Аллоҳ.

Умра сафарларининг бошланиш санаси ва биринчи рейснинг учиш вақти ҳақида қўшимча хабар қилинади, дея маълум қилди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@Yurist_Xizmati
9.3K views14:15
Ochish/sharhlash