Get Mystery Box with random crypto!

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ТАЙИНЛАНДИ Кеча ва бугун республика бўйича | Юрист Хизмати | Расмий канал

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ТАЙИНЛАНДИ

Кеча ва бугун республика бўйича тарихий кунлар сифатида кўпчиликнинг ёдида қолиши мумкин.

Чунки, 2022 йил 10-11 январ кунлари барча вилоятларда «Ҳоким ёрдамчилари»ни вазифаларига тайинлаш тўғрисида вилоят ҳокимликларининг фармойишлари чиқди.

Барча вилоят ҳокимликларининг фармойишлари бир хил мазмунда чиқарилди.

Уларга кўра:

Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдорлари ва уларга берилган шарт-шароитлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон қарорида кўрсатиб ўтилган тартибда белгиланади.

Барча шаҳар ва туманлар ҳокимлари 1 кун муддатда лавозимга тайинланган Ҳоким ёрдамчилари билан меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларини расмийлаштиради.

Бошқармалар, идоралар, тижорат банклари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларига ҳоким ёрдамчилари лавозимига тайинланган ходимларнинг аввалги иш жойидаги лавозимини икки йилгача муддатга сақлаб қолиш, мазкур даврда ушбу лавозимга бошқа шахсларни муддатли меҳнат шартномаси асосида вақтинча ишга қабул қилиш тавсия этилди.

Барча шаҳар ва туманлар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари ҳамда секторлар раҳбарлари ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиларига юклатилган вазифаларни тўлиқ ва самарали бажаришини ташкил этишга шахсан масъуллиги белгиланди.

Ҳоким ёрдамчилари:

маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш учун устувор равишда маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда фаолиятини олиб бориши;

республика вакиллари билан биргаликда ўзига бириктирилган маҳаллани ривожлантириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, ижросини таъминлаши;

ажратилаётган ресурслардан самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторингни амалга ошириши;

амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари билан биргаликда доимий равишда ҳокимга ҳисобот бериб бориши белгилаб қўйилди.


Хўш, ҳоким ёрдамчилари қанча ойлик олади? Яқин дақиқаларда шу постдан сўнг жойлаймиз

Каналимизга уланинг
@Yurist_Xizmati