Get Mystery Box with random crypto!

Юрист Хизмати | Расмий канал

Kanal manzili: @yurist_xizmati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 128.63K
Kanalning ta’rifi

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 230

2022-01-19 19:40:28 МАЖБУРИЙ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТАМАНМИ?

@Yurist_Xizmati 3209-савол:

Ассалому алайкум. Мен 2007 йил Низомий номидаги ТДПУ нинг бошлангич таълим ва спорт йуналишини тугатдим. Кейин коллежда ишлаб 2017 йил сентябрь ойида 1 тоифани олдим. Сертификатимни 2018 йил январь ойида олдим. Коллеж епилиб 2020 йил ноябрь ойида маънавиятчи булиб ишга кирдим. 2021 йил сентябрь ойидан 10 соат бошлангичдан дарс олдим. 2022 йил январь июнь ойида атестатцияда иштирок этмокчиман. Саволим Бошлангич таълимдан мутахассисдан 2 тоифа учун, жисмоний тарбия фанидан биринчи тоифадан олий тоифага ариза ездим. Аммо навбатдаги мажбурий атестатциядан утаманми еки навбатдан ташкарими? Шу мактабда дарс бераетганимга 6 ой булябди. Завучимиз навбатдаги мажбурийдан утасиз дедилар. Чунки диплом 2007 йил олинган ва жисмонийдан 2017 йил тоифа олгансиз эскирган вакти уткан деди

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Сиз мажбурий аттестациядан ўтасиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентабрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 4-бандига кўра педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Низомнинг 18-бандиг кўра педагог кадрлар олий маълумот олганлиги ёки қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломда кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослигига мос келадиган ўқув фанлар бўйича аттестациядан ўтади.

Бунда педагог кадрларнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида аттестациядан ўтади.

Юқоридаги қоидаларга кўра сиз дипломдаги мутахассислигингиз бўйича аттестацияда қатнашасиз. Агар икки мутахассислик бўлса, унда ҳар бир мутахассислик бўйича алоҳида аттестацияга қатнашасиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
7.0K viewsedited  16:40
Ochish/sharhlash
2022-01-19 19:01:13 ​​«ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ» ШТАТИНИ ТУГАТИШ УЧУН «АЙЁРОНА» УСУЛ

Қадрдон ҳамкоримиз Улуғбек Пўлатов бу борада поси тайёрлабди ва қуйидагиларни маълум қилибди, шу кунларда мурожаатлар ботимиз етакчилардан келаётган саволларга тўлиб кетти. Ҳамманинг саволи бир хил - «етакчилик штати тугатиладими?»

Очиғи таълим муассасаларидаги ёшлар етакчиси штатда қандай ўзгариш бўлишини билиш учун барча маъсуллар билан боғланиб бўлдик. Аммо ҳеч бири пичоққа илинадиган гап айтмади. Яъни ҳақиқий маълумотлар сир тутиляпти.

Етакчилик штати тугатилиши мумкинлигини расман эълон қилишдан нега қочишяпти?

Ҳа бу штатни расман тугатилди деб эълон қилиб юбориш жуда жиддий масала. Сабаби ўтган сафар етакчилик штатини 0.25 сатавкага қисқартириш режа қилинганда бир гуруҳ ёшлар Президентга мурожаат йўллашган.

Шундан сўнг бу масалага ҳатто давлат раҳбари ҳам эътибор қаратиб, етакчилик штатини қисқартирмаслик бўйича алоҳида топшириқ берган. Аммо кейинроқ яна ушбу лавозимни тугатиш учун ҳаракатлар бошланди. Бу лавозим тугатилишидан кимлар манфаатдор эканлигини кўпчилик яхши билса керак.

Таҳминимизча, етакчилик лавозимини тугатиш учун «айёрона» юриш бошланди

Бизга келаётган маълумотларга кўра, айрим мактаб директорлари ёшлар етакчиларини 2022 йил 1 январдан бошлаб лавозимидан озод қилиб, уларни бошқа ишга ўтказиш бўйича буйруқ расмийлаштиришни бошлаб юборибди. Уларга эса бундай топшириқлар халқ таълими бошқармалари томонидан берилмоқда. Бунга бизда исбот-далиллар етарли.

Бундан кўзланган мақсад шуки, дастлаб етакчилик штати расман тугатилса, кўпчилик яна аввалгидай норозилик билдириб юбориши мумкин. Шунинг учун биринчи навбатда етакчиларни бошқа ишга ўтказиб, кейин ушбу лавозимни тугатишмоқчига ўхшайди. Шундай йўл тутилса, ҳеч ким қаршилик қилолмайди.

Албатта, юқоридагиларнинг барчаси таҳмин. Лекин ҳеч қандай норматив ҳужжатни асос қилмай, мактаб директорлари томонидан етакчиларни ишдан олиниши бизда шундай шубхаларни уйғотмоқда.

Ҳамма ишлар ими-жимида ҳал қилиб бўлингач, ушбу лавозим тугатилди деб расмийлар кичик баёнот бериб қўйишса керак. У вақтда эса норозилик билдирадиган етакчининг ўзи қолмаган бўлади. Жуда ажойиб усул қойил.

Ажойиб ҳийлаларимиз борда. Меҳнат қонунчилигини четга сурамизда, истаган пайтимиз бир-бирини такрорлайдиган янги-янги лавозимларни ўйлаб топамиз. Яхши иш берадиган лавозимларни эса қисқартирамиз. Майли, нима ҳам дердик. Ҳозирча кузатишда давом этамиз. Ишқилиб таҳминларимиз ёлғон бўлиб чиқсин.

Каналимизга уланинг
@Yurist_Xizmati
9.3K viewsedited  16:01
Ochish/sharhlash
2022-01-19 18:53:03
Фарғонада "Lacetti" ҳайдовчиси пиёдалар йўлакчасида она ва болани уриб юборди

Бугун, 2022 йил 19 январь куни соат 11:00 ларда, Фарғона шаҳар ҳудудидан ўтувчи 4Р-140А автомобиль йўлининг 8-километрида ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Й.А. “Lacetti” русумли автомобилни бошқараётиб, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқаро, 2001 йилда туғилган М.М. ва унинг қўлидаги фарзанди Ф.М.ни уриб юборган.

Ҳодиса натижасида, пиёда М.М.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва қўлидаги фарзанди, 2021 йилда туғилган Ф.М. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Пс: Пиёдалар йўлакчасида ўта хушёрликни оширинг. Тўсатдан видеодагидек одам чиқиб қолиши ҳеч гап эмас. Йўлларда секин юринг. Манзилингизга 10 дақиқа кечиксангиз ҳам эсон омон етиб боришга нима етсин.

@Yurist_Xizmati
8.3K views15:53
Ochish/sharhlash
2022-01-19 16:14:09
#Ана_холос
Энди буёғи нима бўлади. Айбни кимга қўйишар экан-а

Видеода айтилишича, ЙПХ машинаси "Lacetti"нинг орқасидан етиб олиб урган

"ГАИ" ходимини жимгина ерга қараб туришини биринчи марта кўришимиз

@Yurist_Xizmati
11.5K viewsedited  13:14
Ochish/sharhlash
2022-01-19 10:35:21
ЭНДИЛИКДА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ 5 ЙИЛДА БИР МАРТА ЭМАС, ҲАР ЙИЛИ МАЛАКА ОШИРАДИЛАР

Низомга биноан:

халқ таълими ходимларининг ҳар йили белгиланган давомийликдаги малака ошириш дастурларини ўзлаштириши ва белгиланган ҳажмдаги кредит балларини йиғишлари мажбурий ҳисобланади;

халқ таълими ходимлари малакасини оширишнинг ҳар йилги умумий давомийлиги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимлари учун камида 30 соат, педагог ходимлар учун камида 36 соат этиб белгиланади.

Каналимизга уланинг
@Yurist_Xizmati
22.6K viewsedited  07:35
Ochish/sharhlash
2022-01-19 10:33:32
Узоқ кутилган ҳужжат тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сон қарори билан "Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом" тасдиқланди.

Мазкур низом билан халқ таълими тизимидаги раҳбар, педагог ва мутахассис ходимларни узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби белгиланди.

Низомга мувофиқ, эндиликда халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари реестри шакллантирилади.

Каналимизга уланинг
@Yurist_Xizmati
14.4K viewsedited  07:33
Ochish/sharhlash
2022-01-19 10:27:42
Ё машина ёки биз шу ҳолатга келиб қоламизов

@Yurist_Xizmati
10.6K viewsedited  07:27
Ochish/sharhlash
2022-01-19 10:24:52
Бора бора шу ҳолатда саотиб олсак керак

@Yurist_Xizmati
10.8K views07:24
Ochish/sharhlash
2022-01-19 10:21:14
#Ана_холос
"UzAuto Motors" компанияси автомобилларни магнитоласиз ишлаб чиқаради ва шу холатда сотади.

Жорий йилнинг 19 январь кунидан аввал тузилган шартномалар бўйича Чевролет Ласетти ва Собалт автомобиллари «Ҳумах» компанияси томонидан компонентларни етказиб беришдаги узилишлар сабабли, мижозларга магнитоласиз етказиб берилади.

@Yurist_Xizmati
11.1K viewsedited  07:21
Ochish/sharhlash
2022-01-19 09:48:15 ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКГА ЧАЛИНГАНЛАРГА ИМТИЁЗ БОРМИ?

@Yurist_Xizmati 3208-савол:

Assalom aleykum, qaynonam 2-guruh nogironi, onkologik kasal. Ammo na mahalla tomonidan, na qishloq vrachlik punkti tomonidan yordam berishmaydi, hatto 1 oyda bir marta ahvolidan xabar olishmaydi, har oy davolanishi kerak, lekin dori-darmon uchun mablag'imiz yetmaydi. Savolim shundan iboratki, qaynonamga mahalla tomonidan qanday yordam berilishi kerak? Qishloq vrachlik punktida nogironlarga qanday imtiyozlar bor?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Биринчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-октабрдаги 654-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра оила:

• 2022-йилдан бошлаб — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади (2022 йил 1 январ ҳолатига 4980.000 сўм).

Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра оилангизнинг даромади ҳозир ҳар бир оила аъзосига ҳисоблаганда 498 минг сўмдан кам бўлса, унда сиз кам таъминланган деб топилишингиз мумкин. Шунда қайнанангиз маҳалладан моддий ёрдам олиши мумкин.

Иккинчидан, қайнанангиз онкологик касалликка чалингани туфайли унга дори дармон сотиб олиш бўйича ҳам имтиёз мавжуд.

Қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2013-йил 22-июлдаги 204-сон қарорига
1-иловада тасдиқланган Амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари Рўйхатига кўра Онкологик касалликларга чалинганлар имтиёзли асосда дори воситалари олиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013-йил 22-июлдаги 204-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган “Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра беморларга дори воситаларини имтиёзли бериш беморлар амбулатория тартибида даволанадиган амбулатория-поликлиника муассасасида даволовчи врачларнинг тайинлаши бўйича бепул берилади.

Низомнинг 5-бандига асосан беморларга дори воситаларини имтиёзли бериш дорихоналар томонидан бемор амбулатория тартибида даволанадиган амбулатория-поликлиника муассасасида даволовчи врач томонидан ёзилган имтиёзли бериш ретсепти (кейинги ўринларда ретсепт деб аталади) асосида бепул берилади.

Эътибор беринг! Ретсептни олиш учун беморлар (ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, қариндошлар) амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатни (ҳужжатларни) кўрсатган ҳолда беморлар ҳисобда турадиган жойдаги ёки тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган жойдаги амбулатория-поликлиника муассасасига мурожаат қиладилар (13-банд).

Шу қоидага мувофиқ қайнанангиз ёки сиз қайнанангиз даволанаётган пайтда шифохонанинг бош врачига мурожаат қилишингиз лозим.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
11.0K viewsedited  06:48
Ochish/sharhlash