Get Mystery Box with random crypto!

ҚИШКИ ТАЪТИЛ ВАҚТИДА ЎҚУВЧИЛАРНИ ТЎГАРАКЛАРГА ЖАЛБ ЭТИШ ТАҚИҚЛ | Юрист Хизмати | Расмий канал

ҚИШКИ ТАЪТИЛ ВАҚТИДА ЎҚУВЧИЛАРНИ ТЎГАРАКЛАРГА ЖАЛБ ЭТИШ ТАҚИҚЛАНДИ - халқ таълими вазирлиги

Таътил кунлари тугагунга қадар ўқувчиларни бевосита мактабларда ташкил этадиган тўгараклар, шунингдек, “Баркамол авлод” болалар мактабларининг тармоқ тўгараклари ва ҳар қандай тадбирларга жалб этиш тақиқланади.

Ушбу вақт давомида ўқитувчилар мактабда халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларида қатнашишлари талаб этилади ҳамда онлайн равишда турли тўгараклар ва танловлар ташкил этиш тавсия этилади.

Шунингдек, бугундан бошлаб Республика миқёсида ўтказилаётган “Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақаларининг туман ва шаҳар босқичларини ўтказиш тўхтатилганини маълум қиламиз, дея маълум қилди вазирлик расмий хабарида

@Yurist_Xizmati