Get Mystery Box with random crypto!

Юрист Хизмати | Расмий канал

Kanal manzili: @yurist_xizmati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 128.63K
Kanalning ta’rifi

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 234

2022-01-09 16:25:27 МАКТАБЛАРДА ҲАМ ҚИШКИ ТАЪТИЛ 24 ЯНВАРГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ - Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи - ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилади.

Бундан ташқари халқ таълимининг ижтимоий тармоқлари ҳамда Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади, дейилади вазирлик хабарида

Каналимизга уланинг
@Yurist_Xizmati
13.7K viewsedited  13:25
Ochish/sharhlash
2022-01-09 11:04:38 Органнинг ўзи ҳуқуқни тўғри қўллашни билмасая

​​Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш асосий вазифаси ҳисобланган органнинг ўзи ҳуқуқни тўғри қўллашни билмаса нима қилиш керак?

Обуначиларимиздан келган мана бу хатда туман адлия бўлимининг фуқарога юборган жавоб хатида умумтаълим мактабларидаги директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ўқув ишлари бўйича ўринбосарларини раҳбарлик лавозими тоифасига кирмаслигини қайд этган ҳолда уларга нисбатан ВМҚ 297-сон қарорнинг 2-банди қўлланмаслигини баён этган.

Адлия бўлими бу лавозимларнинг раҳбар ходимлар тоифасига кирмаслигини қандай асосламоқда. Аҳир:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низомнинг 27-бандида умумтаълим муассасасининг раҳбар ходимлари сифатида директор, директорнинг ўқув ишлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари эътироф этилиши белгиланган бўлса;

2. “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 23-бандида умумтаълим муассасасининг раҳбар ходими: директор ва унинг ўринбосарлари эканлиги қайд этилган бўлса, унда адлия бўлими бу лавозимларни қандай асосга кўра раҳбарлик лавозими эмас деган хулосага келган?

3. Қолаверса, Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 406-сонли буйруғи 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари”га мувофиқ директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ҳамда маънавий-маърифий ишлари буйича ўринбосари бошқарув ходимлари тоифаси кириши белгиланган.

Мазкур ҳолат юзасидан адлия органи изоҳ берса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки бу жавоб хати туманларда икки хил стандарт келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

@Yurist_Xizmati
12.8K viewsedited  08:04
Ochish/sharhlash
2022-01-08 20:29:36 БОЛА ПУЛИ ОЛИШИМ МУМКИНМИ?

@Yurist_Xizmati 3195-савол:

Assalomu alaykum, hurmatli yurist ximati jamoasi, men ichki ishlardan nafaqaga chiqib, hozirda maktabda o'qituvchi bo'lib ishlayman, maktabga ishga kirganimdan keyin farzandlarim uchun beriladigan bola pulini pensiya pulimdan qaytarib tashlashdi, va hozirgi kunda to'lanmayapti, mening hozirgi holatimda bola puli olishim mumkinmi? Bu faqat ichida ishlar xodimlari uchun shundaymi, boshqa soha xidimlariga to'lanar ekan, javob uchun oldindan rahmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-октабрдаги 654-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Ушбу низомга кўра оила:

• 2021-йилнинг 1-сентабридан — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 440 минг сўмдан ошмаганда;

• 2022-йилдан бошлаб — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.

Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра оилангизнинг даромади ҳозир ҳар бир оила аъзосига ҳисоблаганда 440 минг сўмдан кам бўлса, унда сиз кам таъминланган деб топилишингиз мумкин.

Шунда сиз болалар нафақаси олишингиз мумкин.

Қаранг! Мазкур низомнинг 20-бандига кўра:

• ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад юқорида белгиланган мезондан ошганда;

• расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган;

• ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган;

• ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
6.1K viewsedited  17:29
Ochish/sharhlash
2022-01-08 16:59:18
#Расман

2022 йил 1 январдан бошлаб автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказишда йиғим ундирилмаслиги белгиланди

@Yurist_Xizmati
12.1K viewsedited  13:59
Ochish/sharhlash
2022-01-08 13:48:41 БУ ЙИЛ МАЖБУРИЙ АТТЕСТАЦИЯГА ТОПШИРМАСАМ БЎЛАДИМИ?

@Yurist_Xizmati 3194-савол:

Men 2017yil 2-toifaga o‘tganman. Bu yil 2022yil 1 ga o‘tishim kerak. 2021yil sentabrda dekretdan qaytdim, farzandim 2021yil dekabrda 3 yoshga to‘ldi. Savolim shuki, bu yil majburiy att-yaga topshirmasam bo‘ladimi?
"Dekretdan qaytgandan keyin 1 yilgacha majburiy attestatsiyaga jalb qilinmaydi" deyilgan joyiga aniqlik kiritmoqchi edim

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентабрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 6-бандига кўра:

• ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

• педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

Шу қоидага кўра сиз бола парвариши таътилидан қайтган вақтингиздан бошлаб 1 йил мобайнида мажбурий аттестацияга жалб қилинмайсиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
12.9K viewsedited  10:48
Ochish/sharhlash
2022-01-08 11:56:49
Қарз дафтари...

@Yurist_Xizmati
14.1K viewsedited  08:56
Ochish/sharhlash
2022-01-08 09:26:56
Тошкентда Малибу ўққа тутилди

Тошкентда ўқ овози эшитилди. Кеча, 7 январ куни Тошкентда Ички ишлар органлари ходимлари Малибуни ўқ-отар қурол билан тўхтатди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати изоҳ берди.

@Yurist_Xizmati
14.2K viewsedited  06:26
Ochish/sharhlash
2022-01-08 08:53:49 "БОЛЬНИЧНЫЙ" ОЛИШДА ДИРЕКТОРНИНГ АРАЛАШИШГА ҲАҚҚИ БОРМИ?

@Yurist_Xizmati 3193-савол:

Ассалому алейкум! Мен укитувчи булиб ишлайман. Хозир кишки таътил пайтида фарзандларимнинг соглиги билан муоммоси булгани сабабли больничный( касаллик варакаси) очтирган эдим. 3 нафар вояга етмаган фарзандим бор улардан энг кичиги 4 ёш. Саволим куйидагича: мактаб директори больничныйни тулаб берилмайди мени рухсатимсиз , очтиришдан олдин рухсат сураш керак эди, энди тулаб берилмайди деб айтмокда. Айтингчи бунга унинг канчалик хакки бор? Касаллик варакасини директордан сураб очиладими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Бўлмаган гап. Директорнинг ҳаракатлари устидан адлия бўлимига ёки давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторига мурожаат қилинг.

Меҳнат кодекси 285-моддасига мувофиқ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси касал бўлинганда, меҳнатда майиб бўлган ёки бошқача тарзда шикастланганда, шу жумладан турмушда жароҳатланганда, оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда, карантин эълон қилинганда, санаторий-курортда даволанганда ва протез қилинганда тўланади.

«Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1136, 08.05.2002 й.) 10-бандига кўра вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш учун фақат белгиланган тартибда берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асос бўлади.

Касаллик варақаси эса ўзингиз яшаш жойингиздаги поликлиникадан берилади.

Бунга директорнинг аралашишга мутлақо ҳаққи йўқ.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
14.1K views05:53
Ochish/sharhlash
2022-01-07 19:39:06 ЎҚИШДАН ЧЕТЛАТИЛГАНИМГА 20 ЙИЛ БЎЛДИ, ЎҚИШНИ ҚАЙТА ТИКЛАСАМ БЎЛАДИМИ?

@Yurist_Xizmati 3192-савол:

Ассалому алайкум. Мен 2001 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университетининг табииёт фанлари факултети гелграфия ва иктисод йуналиши сиртки булимига тулов контракт асосида укишга кабул килиндим. 1 семестрни тулик укидим контракт пулини 50 фоизини тулагандим. 2 семестрга борсам мени укишдан четлатишга буйрук чикаришган экан. Контракт пулини тулик туламаганлигим учун. Кейинчалик сиртки булимлар ёпилиб кетди. Якинда университетда ишлайдиган бир танишим укишимни кайта тиклашим мумкинлигини айтиб колди. Сизларнинг телеграм каналларингиздан кайта тиклаш 15 январдан аризалар кабул килинаётганлигини укиб менда хам умид уйгонди. Саволим Менинг хам укишимни кайта тиклаш имкони борми Кайта тиклаш учун каерга ёки кимларга мурожаат килишим керак, Жавоб учун олдиндан рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори 3-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низом 27-бандига кўра олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини қайта тиклаш бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш бир йилда икки марта амалга оширилади:

ўқишини кузги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 15-июлдан 5-августга қадар;

ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 15-январдан 25-январга қадар давом этади.

Бироқ ушбу низомнинг 35-бандида келтирилишича, Ўқишдан четлатилганлигига 5 йилдан 10 йилгача муддат (ҳарбий хизматда бўлганлик, уч ёшгача бўлган болаларни парвариш қилиш билан боғлиқ меҳнат таътили ҳамда соғлиқни қайта тиклаш вақтлари ушбу муддатга кирмайди) бўлган ҳолларда талабалар ўқишини қайта тиклаш олий таълим муассасаси бўйсунувидаги вазирлик ва идоралар рухсати билан амалга оширилади.

Юридик техника жиҳатдан ушбу қоидада ўқишга тиклашнинг максимал муддати келтирилган деб ҳисоблаймиз.

Соддароқ айтганда, талаба ўқишдан четлатилган пайтдан бошлаб 10 йилгача ўқишини қайта тиклай олади.

Ундан кейин эса ўқишни тиклаш мумкин эмас.

Ушбу пост юзасидан соҳа мутахассисларидан ўз фикрларини билдиришларини сўраб қоламиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
7.5K viewsedited  16:39
Ochish/sharhlash
2022-01-07 19:28:44
Таклиф билдирилибди: 14 январни 24 январга кўчириш бўйича Талабалар 14 январь отмен, эссиз @Yurist_Xizmati
7.2K views16:28
Ochish/sharhlash