Get Mystery Box with random crypto!

ҚИШКИ ТАЪТИЛ ПАЙТИДА ҚАЙСИ ТОИФАДАГИ ЎҚИТУВЧИЛАРГА ИШ ҲАҚИ ТЎЛ | Юрист Хизмати | Расмий канал

ҚИШКИ ТАЪТИЛ ПАЙТИДА ҚАЙСИ ТОИФАДАГИ ЎҚИТУВЧИЛАРГА ИШ ҲАҚИ ТЎЛАНМАСЛИГИ МУМКИН?

Хабарингиз бор, кеча Халқ таълими вазирлиги ўзининг расмий саҳифасида қишки таътилни узайтирилгани ўқитувчиларнинг ойлик маошига таъсир қилмаслиги ҳақида маълум қилди.

Аммо ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчиларнинг ҳам ойлигига бу тасир қилмайдими деган савол кўпчиликда туғилди.

Бу каби саволлар берилиши табиий ҳол эди. Чунки ўтган йилги карантинда ҳам айнан шу масалада жуда кўп чалкашликлар бўлган.

Ўриндошлик асосида ишлаш деганда ходим ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши тушунилади.

Одатда ҳар чоракда ўқувчиларга бериладиган таътилларда уларга ойлик маош ёзилмайди. Мисол учун тарих фани ўқитувчиси асосий иш жойидан 20 соат, қўшни мактабдан эса 10 соат ўриндошлик асосида дарс олган бўлса, таътил пайтлари ана шу ўқитувчига фақат асосий иш жойидан ойлик тўланади.

Бундай тартиб мактаблардаги раҳбар ходимлар томонидан ўтиладиган дарс соатларига ҳам, ҳам ўқиб ҳам ўриндошлик асосида ишлаётган талабаларга ҳам амал қилади. Яъни уларга ҳам ўқувчиларга таътил берилган вақтда ойлик маош ёзилмайди.

Негаки, ўриндошлик асосида ишлайдиган педагог ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш вақтбай шаклида – ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилади. Яъни бу тоифадаги ходимлар фақат ўтган дарси учун маош оладилар. Дарс вақти байрам ёки таътил кунига тўғри келиб қолса ҳам уларга иш ҳақи ҳисобланмайди.

Аммо бу сафар ўриндошлик асосида дарс бераётган педагог ходимларнинг ҳам ойлик маоши тўлиқ сақланиши керак деб ҳисоблаймиз

Негаки, қишки таътил муддатининг ортга сурилиши ўқитувчининг айби билан бўлмади. Меҳнат кодексининг 159-моддасига кўра ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланиши керак. Бунда ўриндош ўқитувчиларга 28 декабрдан 10 январга қадар ойлик ҳисобланмаслиги мумкин. Аммо таътил муддати узайтирилганлиги учун уларга 11 январдан то 24 январга қадар албатта иш ҳақи тўланиши лозим.

Лекин шуниси аниқки, катта эҳтимол билан бухгалтерлар бу тўловларни амалга оширмайди. Шунинг учун бу масалада Халқ таълими вазирлигининг ёзма кўрсатмаси керак бўлади. Ана шундагина бу чигал вазиятга ойдинлик киритилади. Умумий гаплар билан бу масалага ечим бериш қийин масала.

Халқ таълими бўлими иқтисодчилари Молия ёки Халқ таълими вазирлигининг ёзма кўрсатмаси бўлсагина ўриндошлик асосида дарс бераётган педагог ходимларга ойлик маош тўлаб бериши мумкин.

Ушбу постни қадрли ҳамкоримиз Улуғбек Пўлатов тайёрлади

Каналимизга уланинг

@Yurist_Xizmati