Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда 'энди маска тақмаган фуқаролар жаримага т | Юрист Хизмати | Расмий канал

Ижтимоий тармоқларда "энди маска тақмаган фуқаролар жаримага тортилмаслиги бўйича" видео тарқалмоқда

Бир фуқаро ёзмоқда: Маска тақмаган фуқаролар Ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари томонидан огоҳлантирилиб, тиббий ниқоб берилар экан аммо жаримага тортилмас экан. Шу қанчалик тўғри? Ахир, бу касаллик юқушига замин яратади-ку.

Юрист Шамсиддинов ушбу ҳолатга изоҳ бериб ўтибди. Аввламбор, соғлик ҳар бир инсонни ўзига керак. Ўз соғлигига бефарқ бўлмаган инсон жамоат жойларида тиббий ниқобда бўлиши шарт. Юқоридаги хабарларга кўра тиббий ниқобда бўлмаган фуқаролар огоҳлантирилиб, уларга ниқоб берилар экан. Мен бунга унчалик қўшилмайман, гарчи жаримага тортилмас экан деган қисмига ҳам. Чунки бу инсон саломатлиги билан боғлиқ жиддий масала.

Тасаввур қилайлик, автобусда, метрода ёки жамоат жойларидасиз ва сизда касаллик аломатлари бор. Аксига олиб, сиз ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни ўқиб, барбир жавобгарликка тортилмайман-ку, қолаверса менга янги ниқоб ҳам беришар экан деб, ниқобсиз ҳарактланиб, ўзингиз билмаган ҳолатда кўпчиликка касаллик юқтирдингиз. Шундай оқибатлар келиб чиқмаслиги учун ҳам сиз жамоат жойларида тиббий ниқобда бўлишингиз шарт.

Энди масаланинг ҳуқуқий жиҳатига тўхталиб ўтамиз.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига кўра карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Яъни сиз жамоат жойларида ниқобсиз бўлсангиз 270 000 сўмдан 1 350 000 сўмгача жарима тўлашингиз мумкин.

Кўриб турганингиздек, бу ерда ҳеч қандай огоҳлантириш ҳақида гап кетмаяпти.

Эслатиб ўтаман,
"Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 6 моддасига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турларидан бири сифатида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари келтириб ўтилган.

Қонуннинг 7-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонун ҳужжатларидир дейилган.

Кўриб турганингиздек, қабул қилинган бирор ҳужжат боринг қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлсин у қонун ҳужжатларидан устун бўла олмайди.

Нима демоқчиман, МЖтКга асосан жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз жаримага тортилишига сабаб бўлади.

Маслаҳатим, жамоат жойларида ҳарактланяпсизми, албатта, тиббий ниқобда бўлинг.

Мазкур постни барча канал ва группаларга тарқатинг, бекорга жарима тўлаб юришмасин

@Yurist_Xizmati