Get Mystery Box with random crypto!

Юрист Хизмати | Расмий канал

Kanal manzili: @yurist_xizmati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 136.53K
Kanalning ta’rifi

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 231

2022-01-05 14:27:37 ЯТТ ҚАНДАЙ СОЛИҚ ТЎЛАШИНИ ТУШУНТИРСАНГИЗ

@Yurist_Xizmati 3188-савол:

Assalomu alaykum. Bir savol bilan sizga murojaat qilmoqchi edim. Yakka tartibdagi tadbirkorlik faoliyati bilan shug'illanaman. Menga soliqlar haqida ma'lumot kerak. YaTT aniq oyma-oy qanchadan, qanday soliq to'laydi? Javobingiz uchun raxmat. To'lovni ilova qilayapman

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар солиқларни қуйидаги тартибда тўлайди:

Календар йилида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн. сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар даромад солиғини икки хил усулда:

1) ҳар ойда қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқни тўлаши;

2) тадбиркорлик фаолиятидан олинган ҳақиқий даромади бўйича ушбу даромадларни олиш билан боғлиқ харажатлар суммасини чегириб ташлаган ҳолда доимий яшаш жойидаги давлат солиқ инспекциясига декларация топшириш йўли билан даромад солиғини тўлаши мумкин.

Календар йилида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн. сўмдан ошган бироқ 1 млрд. сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни (аввалги ягона солиқ тўлови) тўлашга ўтказилади.

Бундай тадбиркорлар ҳам икки хил усулда солиқларни тўлашни танлаши мумкин:

1) календар йилида реализация тушуми 100 млн. сўмдан ошганда, ошган суммадан айланмадан олинадиган солиқни тўлаши;

2) календар йилида реализасия тушуми 100 млн. сўмдан ошганда, айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ўрнига ихтиёрий тарзда қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашни танлаши мумкин.

Календар йилида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 1 млрд. сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини юридик шахслар учун белгиланган тартибда тўлашга ўтади.

Шунингдек,
солиқларни юридик шахслар учун белгиланган тартибда тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорларга фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлашга ҳуқуқи берилди.

Бунда, фойда солиғининг соддалаштирилган тартибдаги солиқ базаси жами даромаднинг 25 фоизи миқдорида белгиланади.

Якка тартибдаги тадбиркор фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлаганда солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида харажатлар ҳисобини юритиш мажбуриятларидан озод қилинади.

Солиқлар суммаси жойлашувга ҳамда фаолият турига қараб ҳам фарқ қилади.

Бундан ташқари сиз мол-мулкингизнинг жойлашувига ва ҳажмига қараб мол-мулк солиғи ҳамда ер солиғини ҳам тўлайсиз.

Қуйидаги манзил орқали фаолият турига қараб солиқ ставкаларини билиб олишингиз мумкин. https://lex.uz/docs/-5193212

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
9.9K viewsedited  11:27
Ochish/sharhlash
2022-01-05 14:16:06 Президент қисқа муддатли таътилга чиқди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Давлат раҳбари ўтган йили ҳам айнан январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди. @Yurist_Xizmati
9.8K viewsedited  11:16
Ochish/sharhlash
2022-01-05 14:10:19
Хорижга чиқиш паспортини энди ДХМларда ҳам олиш мумкин

2022 йил 1 январдан бошлаб
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш ички ишлар бўлимлари билан бир вақтда Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) орқали ҳам амалга оширилади.

"Загранпаспорт" учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм)ни ташкил этади.

Ҳозирча барча ДХМларда ҳам бундай имконият йўқ, фақат мана бу рўйхатдаги ДХМларда мавжуд. 2022 йил якунига қадар босқичма-босқич барча ДХМларда бўлиши режалаштирилган.

@Yurist_Xizmati
10.2K views11:10
Ochish/sharhlash
2022-01-05 14:08:06 Президент қисқа муддатли таътилга чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Давлат раҳбари ўтган йили ҳам айнан январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди.

@Yurist_Xizmati
10.1K viewsedited  11:08
Ochish/sharhlash
2022-01-05 05:55:15 2022 йил 1 январдан автомобил сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинди

2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун матни эълон қилинди.

Ушбу Қонунда автомобилни сотиб олганлик учун йиғим назарда тутилмаган. Демак, ушбу йиғим 1 январдан тўлиқ бекор қилинди.

Бунгача амалда бўлган тартибга кўра, автосалондан янги машина сотиб олганда шартнома нархининг 3%и миқдорида йиғим тўланарди (масалан, 100 млн сўмлик машина учун 3 млн сўм, 300 млн сўмлик бўлса 9 млн сўм).

Агар иккиламчи бозордан машина сотиб олинганда ишлаб чиқилган йилига қараб ҳар бир от кучи учун 29 минг 700 сўмгача йиғим олинарди. Масалан, ишлаб чиқарилганига 3 йил тўлмаган 100 от кучига тенг машинани сотиб олганлик учун деярли 3 млн сўм йиғим тўланарди.

Энди шу йиғимлар 1 январдан тўлиқ бекор қилинди.

Агар кимдир машина сотиб олгану, лекин ўз номига расмийлаштиришдаги катта харажатдан қочиб, "генеральная доверенность" олиб ҳайдаб юрган бўлса, унда эндиликда машиналарини ўз номларига ўтказиб олишлари мумкин. Тўғри, ҳозир нотариусда тўланадиган давлат божининг юқори ставкалари ўз кучида турибди, аммо тез орада давлат божлари ҳам камайтирилиши кутилмоқда. Янада аниқроқ айтганда машинанинг от кучи ва йилидан қатъи назар базавий ставканинг 3 баробари (810 минг сўм) этиб белгиланиши режалаштирилмоқда.

Қуйидаги расмда давлат божининг амалдаги ставкалари келтирилган. Агар бу нархлар сизга маъқул келса, унда тезда машинангизни ўз номингизга ўтказиб олинг. Ёки божлар ҳам камайтирилишини кутиб турсангиз бўлади, дея ёзади Хушнудбек

@Yurist_Xizmati
15.3K views02:55
Ochish/sharhlash
2022-01-05 05:52:35 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги маълумотларни ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди:

тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;

лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;

давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;

қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;

кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;

жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;

олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;

жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;

ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

молиявий ҳисоботлар нусхаларини;

жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;

ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни.

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Манба
@Yurist_Xizmati
13.3K viewsedited  02:52
Ochish/sharhlash
2022-01-04 21:03:10
Мурод Хонтўраев фожеасида унинг ўзи айбдор деб топилди ва жиноий иш тугатилди

@Yurist_Xizmati
5.9K views18:03
Ochish/sharhlash
2022-01-04 20:40:18
Ваниҳоят телевиденияга ҳам жон кирибди.

Ўпирилиб тушган кафел, "скотч" билан ушлаб турилган гулқоғоз ва охори тўкилаётган девор — Самарқанддаги янги, кўркам массив. Мендан кетгунча — эгасига етгунча талқинида қурилган уйлар.

@Yurist_Xizmati
6.4K views17:40
Ochish/sharhlash
2022-01-04 19:38:47
Группаларга сўроқсиз қўшиб ташлайдиганларни шундай қилиш керак

Манба
@Yurist_Xizmati
11.1K viewsedited  16:38
Ochish/sharhlash
2022-01-04 07:59:32 ОРҚА ЭШИГИ БЎЛМАЙДИГАН "НИВА" МАШИНАСИНИ ТОНИРОВКА ҚИЛДИРСАМ "ГАИ" ИНДАМАЙДИМИ?

@Yurist_Xizmati 3187-савол:

Ассалому алайкум, икки эшикли Нива автомашинам бор, узимнинг номимда, ушбу автомашина орка томонида эшиклари йук, лекин орка баковой ойналари бор билсангиз, саволим мен уша орка боковой ойналарини тусини (тонировка) узгартирсам буладими, ГАИ индамайдими, конунбузарлик аломатлари йукми, кайси карор еки конун хужжатлари билан мумкин еки мумкин эмас, батафсил тушунтириш бериб юборсангиз

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Ўзгартиришингиз мумкин фақат ДЙҲХХ (ГАИ)дан рухсатнома олган ҳолда.

Буни қуйидагича тушунтирамиз. Қаранг! Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3059) 5-бандига кўра рухсатномага ҳамда тасдиқланган давлат стандартига мувофиқ автотранспорт воситалари ойналарининг туси:

• енгил автомобилларда — улар орқа ён ойналари тусининг ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада, олд ён ойналари тусининг ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражадаўзгартирилиши (қорайтирилиши) мумкин.

Сиз машинангизнинг фақат орқа ойнасини рухсатномасиз қорайтиришингиз мумкин.

Ушбу низомнинг 6-бандига мувофиқ автотранспорт воситаси:

• орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш);

• олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см.дан кўп бўлмаган полоса шаклида, ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) рухсатномасиз, тасдиқланган давлат стандарти асосида амалга оширилади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

@Yurist_Xizmati
12.8K viewsedited  04:59
Ochish/sharhlash