Get Mystery Box with random crypto!

БОЛА ПУЛИ ОЛИШНИ ЯНГИ МУДДАТГА ДАВОМ ЭТТИРИШ УЧУН ОРАДА УЗИЛИШ | Юрист блогер /расмий канал

БОЛА ПУЛИ ОЛИШНИ ЯНГИ МУДДАТГА ДАВОМ ЭТТИРИШ УЧУН ОРАДА УЗИЛИШ БЎЛАДИМИ.

САВОЛ;
Мени 4 нафар фарзандим бор. Мен бир йилдан бери кичик фарзандим учун икки ёшгача бола пули олар эдим. 2022 йил февраль ойида олаётган муддатим тугайди. Хозирги ўзгаришлар бўйича менга олаётган нафақа пулимни муддати январь ойида тугаганидан кейин ўз-ўзидан кейинги муддатга уланиб кетадими ёки қайта ариза тайёрлаб топширишим керакми ?

ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тугагач, ариза берувчи ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни янги муддатга тайинлаш учун ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун ариза олдинги даврда тайинланган ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни тўлаш муддати тугаётган ойдан кейинги ойда берилади деб кўрсатилган.

Яъни, агар сизни бола нафақаси олаётган муддатингиз январь ойида тугаса сиз февраль ойида қайта ариза топширишингиз мумкин. Қайта топширган аризангиз хам низом талабларига тўғри келса сизга марть ойидан бошлаб яна нафақа тўланиши бошланади. Табиийки орада бир ой узилиш бўлади. Бу сафар хам яна сизга нафақа тайинланса, энди хозир олаётган суммангиздан кўпроқ яъни, 4 та фарзандингиз учун хар ойда 675 минг сўм миқдорида пул оласиз.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr