Get Mystery Box with random crypto!

АҲОЛИГА КРЕДИТ АЖРАТИШ БЎЙИЧА ЯНГИ ҚАРОР. Кеча 20.12.2021 йи | Юрист блогер /расмий канал

АҲОЛИГА КРЕДИТ АЖРАТИШ БЎЙИЧА ЯНГИ ҚАРОР.

Кеча 20.12.2021 йил куни ПҚ–55-сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади

Имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада:

Аҳоли ҳамда тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;

Чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;

Боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача;

“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига – 3 йилгача ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ойгача ажратилади;

Ўз навбатида;

Чорвачилик учун кредитлар камида 10 дан 50 бошгача четдан келтирилган наслли чорва молларини боқиш учун кичик фермаларни ташкил этишга берилади;

“Етакчи” тадбиркорларга деҳқон хўжаликлари ер майдонлари ва аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кооперация асосида етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар ажратилади.

Кредитлар ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида ажратилади;

Яна ўша гап ! Ҳақиқат йўўўқ, адо қилди Муғанний, гадо қилди шу мани деб қоронғуликни ёмонлайвергандан кўра, бор имкониятлардан фойдаланиб шамни ёқишни ҳаракатини қилиш керак...

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr