Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 98.06K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 354

2021-12-23 09:40:48
Миришкор деҳқонларимиз янги йилга тайёр

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
36.8K views06:40
Ochish/sharhlash
2021-12-22 18:01:01 800 МИНГ СЎМЛИК МОДДИЙ ЁРДАМНИ ОЛИШ УЧУН ҚАЕРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ КЕРАК.

Кеча Президент томонидан "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори имзолангани маълум қилинди. Мазкур қарорга кўра, шу ой якунига қадар аҳолининг айрим тоифалари га 800 000 сўмдан пул тарқатилиши белгиланди.

Ёдингизда бўлса жорий йил 30.07.2021 йил кунги ПҚ–5204-сон Президент қарори билан август ойида хам аҳолининг айрим тоифаларига 500 000 сўмдан моддий ёрдам тарқатиб берилган эди. Ўшанда МФЙ лар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ўша тоифадаги оилаларнинг рўйхати шакллантирилиб, шакллантирилган рўйхатга асосан маблағ ажратилган эди.

Тушунишим бўйича бу сафар хам маҳалла фуқаролар йиғинлари хамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда моддий ёрдам берилиши лозим бўлган оилалар рўйхати шакллантирилиб, шунга асосан маблағлар ажратилса керак. Шунинг учун бу масалада МФЙ масъулларига тез-тез мурожаат қилиб туриш керак. Телефон рақамини овоселарам майли ))

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
23.2K views15:01
Ochish/sharhlash
2021-12-22 17:00:32
Каналимиз азиз обуначилари!

қарздорлар, ўз мулкини гаровга қўйганлар ва кафиллар билан банклар қандай судлашиши;

судларда банклар ва банк билан судлашадиганлар қандай хатолар қилиши;

банкларда шартномалар аслида қандай тузилиши кераклиги ва қайси мақсадларда тузилиши;

банк ҳуқуқий фаолиятидаги бошқа қизиқ масалалар билан

банк юристлари юритаётган Банк юристи (ўзбек тилида) ва Банковское право Узбекистана (рус тилида) каналларида кузатиб боринг.

Бу икки канал мазмуни такрорланмаган ва бир-биридан таржима эмас.

Уланиш https://t.me/bankyuristi

Реклама
19.2K views14:00
Ochish/sharhlash
2021-12-22 16:45:57 Тошкент шаҳридан субсидия асосида уй-жой олиш учун оиланинг ойлик даромади қанча бўлиши керак.

САВОЛ;
Мен Тошкент шаҳридан субсидия асосида уй-жой олмоқчи эдим. Менга субсидия ажратилиши учун мени оиламни ойлик даромади қанча бўлиши керак ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йил кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун оиланинг ўртача ойлик даромади: Тошкент шаҳрида — Энг кам иш ҳақи (822 000) нинг 3,0 баравари (2 466 000)дан кам ва 9,2 баравари (7 562 400) дан юқори бўлмаслиги керак.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
19.9K views13:45
Ochish/sharhlash
2021-12-21 19:10:44 АҲОЛИГА 800 МИНГ СЎМДАН ПУЛ ТАРҚАТИЛАДИ.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори имзоланди.

Қарорга кўра, шу ойда яъни, янги йилгача бўлган давр ичида аҳолининг қуйидаги қатламларига 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

Улар;

1) 2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;

2) 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;

3) 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.

Моддий ёрдам фақат юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларга берилади.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
60.8K views16:10
Ochish/sharhlash
2021-12-21 12:12:16
ЯНА ЎША ҚУМ БЎРОНИ.

Қашқадарё вилоятида яна қум бўрони кўтарилгани ҳақида айтишмоқда лекин ҳавотирга тушманглар. Сабаби бизда табиий офатларга қарши қонунларимиз бор . Айни дамда қум бўрони билан музокаралар олиб борилаётган бўлса керак.

Тиббий ниқобни тақиб турореликчи тез орада музокаралар тугаб қум бўрони чекиниб қолар...

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
31.9K views09:12
Ochish/sharhlash
2021-12-21 08:51:16 АҲОЛИГА КРЕДИТ АЖРАТИШ БЎЙИЧА ЯНГИ ҚАРОР.

Кеча 20.12.2021 йил куни ПҚ–55-сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади

Имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада:

Аҳоли ҳамда тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;

Чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;

Боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача;

“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига – 3 йилгача ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ойгача ажратилади;

Ўз навбатида;

Чорвачилик учун кредитлар камида 10 дан 50 бошгача четдан келтирилган наслли чорва молларини боқиш учун кичик фермаларни ташкил этишга берилади;

“Етакчи” тадбиркорларга деҳқон хўжаликлари ер майдонлари ва аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кооперация асосида етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар ажратилади.

Кредитлар ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида ажратилади;

Яна ўша гап ! Ҳақиқат йўўўқ, адо қилди Муғанний, гадо қилди шу мани деб қоронғуликни ёмонлайвергандан кўра, бор имкониятлардан фойдаланиб шамни ёқишни ҳаракатини қилиш керак...

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
37.5K views05:51
Ochish/sharhlash
2021-12-20 18:15:19 Алиментлар миқдори.

Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадидан қуйидаги миқдорларда:

1 бола учун — тўртдан бир қисми;

2 бола учун — учдан бир қисми;

3 ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизи (217 830 сўм) дан кам бўлмаслиги керак.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
16.7K views15:15
Ochish/sharhlash
2021-12-20 18:07:12
21 декабрь куни кучли шамол ва чанг бўрони бўлиши кутилмоқда.

21−22 декабрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.

21 декабрь куни бир қатор ҳудудларда шамол 17−22 м/с гача, айрим жойларда эса 25−28 м/c гача кучайиши мумкин. 21−22 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳафта давомида мамлакат бўйлаб об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Чўл ҳудудларда эса чанг бўрони кузатилиши мумкин.

21 декабрда шамол Қорақалпоғистон, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида 17−22 м/с гача, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида 17−22 м/с гача, баъзи жойларда эса 25−28 м/с гача кучайиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кучли шамол кутилмайди.

21−22 декабрь кунлари республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, тоғ ва тоғ олди ҳудуларида кучли ёғингарчилик бўлади.

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
19.6K views15:07
Ochish/sharhlash
2021-12-20 17:51:32
Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь - жума;

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 5 май - пайшанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь - шанба.

Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидаги тартибда кўчирилди:

8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига;

7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига;

14 май - шанба кунидан 5 май - пайшанба кунига;

16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
20.3K views14:51
Ochish/sharhlash