Get Mystery Box with random crypto!

21 декабрь куни кучли шамол ва чанг бўрони бўлиши кутилмоқда. | Юрист блогер /расмий канал

21 декабрь куни кучли шамол ва чанг бўрони бўлиши кутилмоқда.

21−22 декабрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.

21 декабрь куни бир қатор ҳудудларда шамол 17−22 м/с гача, айрим жойларда эса 25−28 м/c гача кучайиши мумкин. 21−22 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳафта давомида мамлакат бўйлаб об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Чўл ҳудудларда эса чанг бўрони кузатилиши мумкин.

21 декабрда шамол Қорақалпоғистон, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида 17−22 м/с гача, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида 17−22 м/с гача, баъзи жойларда эса 25−28 м/с гача кучайиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кучли шамол кутилмайди.

21−22 декабрь кунлари республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, тоғ ва тоғ олди ҳудуларида кучли ёғингарчилик бўлади.

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr