Get Mystery Box with random crypto!

ДИҚҚАТ УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯЛАР ҚАЧОН ОЧИЛАР ЭКАН ДЕБ КУТГАНЛ | Юрист блогер /расмий канал

ДИҚҚАТ

УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯЛАР ҚАЧОН ОЧИЛАР ЭКАН ДЕБ КУТГАНЛАР УЧУН ХУШХАБАР
!

АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ 15 МАЙДАН БОШЛАНАДИ


Президентнинг 30.04.2024 йил кунги ПФ-70-сон Фармонига асосан,

дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйида ўзгартиришлар киритилади:

субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига (Амалдаги тартибга кўра 10 фоиздан ошган қисмига эди), 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида (Амалдаги тартиб бўйича 32 млн сўм эди)тўланади.

@Yurist_Blogerr