Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 110.12K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 359

2021-12-27 14:04:30
Принимаем заказы на Новый Год

Индейка
Кролик
Гусь
Баранья лопатка
Мясные ассорти
Необычные Салаты
Норин
Мясная выпечка

А также разнообразное меню на каждый день

Доверьте Ваш стол нам

А так же принимаем заказы на каждый день

+998909377056
21.9K views11:04
Ochish/sharhlash
2021-12-27 08:45:40 СУБСИДИЯЛАР УЧУН АРИЗА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ БОШЛАНМАБДИ.

Жорий йил 15-декабрь куни Адлия вазирлигининг телеграмдаги расмий канали орқали 2022 йил учун субсидия асосида уй-жой олишга аризаларни қабул қилиш шу ойнинг 25-декабрь кунидан бошланиши маълум қилинган эди. Унга кўра, ўтган шанба кунидан аризалар қабул қилиниши бошланган бўлиши керак эди. Агар шанба ва якшанба дам олиш кунлари эканлигини сабаб қилган тақдиримизда хам аризаларни қабул қилиш бугундан бошланиши керак эди бироқ, бугун юристларимиз Давлат хизматлари агентлиги билан боғланиб мазкур ҳолат бўйича уларга савол билан юзланишди.

Давлат хизматлари агентлигининг масъул ҳодими берган жавобга кўра, ҳозирда ипотека кредитлари учун субсидиялар ажратилишига аризаларни қабул қилиш бошланмаганлиги маълум бўлди. Нима хам дердик хаво совуқ, хамма ёғда қор. Балким қаҳратон совуқ электрон базаларга хам таъсир қилиб уларни музлатиб қўяётгандирда. Нима бўлганда хам аввал овқатни пишириб кейин меҳмон чақирган яхшироқ

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
26.6K views05:45
Ochish/sharhlash
2021-12-23 18:01:03 Ишламайдиган алимент тўловчилар тўлайдиган алимент миқдори оширилди.

Қонунчиликка кўра ишламайдиган шахсдан ўртача ойлик иш ҳақи бўйича алимент ундирилади. Ишламайдиган шахслардан болалар сонига қараб нечпул алимент ундирилишини МИБ нинг расмий сайтига кириб у ердаги калкулятор орқали хисоблаб билиш мумкин.

Жорий йилнинг сентябрь ойидан ўртача ойлик иш ҳақининг миқдори кўтарилиши муносабати билан ишсиз бўлган алимент тўловчилар тўлаётган алимент миқдори хам кўтарилган миқдорга мос равишда оширилиши керак эди бироқ, МИБ ўртача ойлик иш ҳақи қайси ойда қанча бўлганлиги тўғрисидаги маълумотни Давлат статистика қўмитасидан олиб, шунга асосан миб.уз сайтидаги алиментни хисоблаш тартибига ўзгартириш киритади. Давлат статистика қўмитаси эса хар ойдаги ўртача ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумот статистикасини билиш керак бўлган ойдан кейинги ойда аниқлай олади.

Хуллас юқоридаги тартиб бўйича сентябрь ойининг ўртача ойлик иш ҳақи хисоботи октябрь ойида маълум бўлиши керак эди. МИБ эса октябрь ойида Статистика қўмитаси берган маълумот асосида ўз сайтига ўзгартириш киритиши керак эди. Нима бўлди, қандай бўлди, ким кечикди билмадиму лекин шу декабрь ойидан бошлаб МИБ расмий сайтидаги алиментни хисоблаш тартибига ўзгартириш киритилди.

Хозирги хисоб-китоб бўйича ишламайдиган алимент тўловчи;

Бир нафар вояга етмаган фарзандига ____777 964 сўм;

Икки нафар вояга етмаган фарзандига ____1 037 285 сўм;

Уч ва ундан ортиқ фарзандига ____1 555 928 сўм тўлаши керак
.

Аввалги хисоблаш бўйича ишламайдиган алимент тўловчи;

1 нафар бола учун___740 100 сўм

2 нафар бола учун___986 800 сўм

3 нафар ва ундан ортиқ бола учун___1 480 200 сўм тўлаши керак бўлган.

Агар ишламайдиган алимент тўловчидан юқоридаги тартибда алимент ундирилиши унинг оилавий аҳволига салбий таъсир қилса судга қарши даъво киритиб белгиланган алимент миқдорини камайтирилишини талаб қилишга ҳақли.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
37.6K views15:01
Ochish/sharhlash
2021-12-23 17:01:24
Россияга ишга, Истанбулга харидлар қилиш учун ёки Мисрга дам олишга. Энг арзон чипталарни ва меҳмонхоналарни aviasales.uz да топса бўлади.

1. Барча авиакомпаниялар чипталари устамасиз кўрсатилган
2. Авиакомпанияни, юк вазни ва рейс алмашувини ўзингиз танлашингиз мумкин
3. Онлайн чипта қидируви атиги 30 секунд вақт олади, бу эса авиакассалардан тезроқ

Мисол учун, январда Тошкентдан 1,8 млн сўмга Москвага учиб кетса бўлади https://avs.io/1vtJ2

Каналга обуна бўлинг, арзон чипталар билан бўлишамиз
@aviasales_uz

Реклама
30.0K views14:01
Ochish/sharhlash
2021-12-23 17:00:10
Гўзалликни кўриш учун бургут бўлиш шарт эмас...

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
29.8K views14:00
Ochish/sharhlash
2021-12-23 09:51:03 ЁШ ТАДБИРКОРЛАРГА 540 МИЛЛИОН СЎМГАЧА КРЕДИТ АЖРАТИШ БЎЙИЧА ЯНГИ ҚАРОР.

Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2021 йил куни 765-сон “Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Президентнинг 2021 йил 13-июлдаги ПФ–6260-сон Фармонига асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ТИФ Миллий банкка 100 млн доллар пул ажратилган.

Қарорга асосан, ажратилган маблағлар 2022-2024 йилларда ёш тадбиркорларнинг янги бизнес лойиҳалари учун сарфланади.

Кредитлар нечпулдан қанчагача берилади ?
Кредит миқдори БҲМнинг 1000 баравари (270 миллион сўм)дан 2 минг баравари (540 миллион сўм)гача берилади.

Қанча муддатга берилади бу кредит ?
Кредит муддати – 7 йил, имтиёзли давр – 3 йил.

Фоизи қанақа бу кредитни ?
Фоиз ставкаси – Марказий банкнинг асосий ставкасида (Яъни 14 %).

Қаерга бориш керак бунинг учун ?
Кредитлар ажратиш учун Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо саноат палатаси ва банклар томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар рўйхати шакллантирилади шунинг учун шу ташкилотларга бориб мурожаат қиласиз.

Ким борса бераверадими бу кредитни ?
Йўқ, ёшлар ўртасида бизнес кўникмаларини шакллантириш ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув амалий курслари, шу жумладан “онлайн” курслар бепул ташкил этилади. Мазкур курсларни муваффақиятли тугатган ёшларга сертификат тақдим этилиб, ана ундан кейин улар томонидан ўз бизнесини ташкил этиш учун юқоридаги шартларда кредитлар ажратилади.

Хоп ўқидик хам дейлик кейин кредитни қаердан оламиз ?
Бизнес лойиҳани амалга ошириш учун ёшлар ТИФ миллий банк филлиалларига ариза беради ва унга мувофиқ кредит ажратилади ёки асослантирилган ҳолда рад этилади.

Бу бор нарсами ўзи ?
Ҳукумат йўқ нарса учун қарор чиқармайди.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
40.9K views06:51
Ochish/sharhlash
2021-12-23 09:40:48
Миришкор деҳқонларимиз янги йилга тайёр

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
36.8K views06:40
Ochish/sharhlash
2021-12-22 18:01:01 800 МИНГ СЎМЛИК МОДДИЙ ЁРДАМНИ ОЛИШ УЧУН ҚАЕРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ КЕРАК.

Кеча Президент томонидан "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори имзолангани маълум қилинди. Мазкур қарорга кўра, шу ой якунига қадар аҳолининг айрим тоифалари га 800 000 сўмдан пул тарқатилиши белгиланди.

Ёдингизда бўлса жорий йил 30.07.2021 йил кунги ПҚ–5204-сон Президент қарори билан август ойида хам аҳолининг айрим тоифаларига 500 000 сўмдан моддий ёрдам тарқатиб берилган эди. Ўшанда МФЙ лар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ўша тоифадаги оилаларнинг рўйхати шакллантирилиб, шакллантирилган рўйхатга асосан маблағ ажратилган эди.

Тушунишим бўйича бу сафар хам маҳалла фуқаролар йиғинлари хамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда моддий ёрдам берилиши лозим бўлган оилалар рўйхати шакллантирилиб, шунга асосан маблағлар ажратилса керак. Шунинг учун бу масалада МФЙ масъулларига тез-тез мурожаат қилиб туриш керак. Телефон рақамини овоселарам майли ))

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
23.2K views15:01
Ochish/sharhlash
2021-12-22 17:00:32
Каналимиз азиз обуначилари!

қарздорлар, ўз мулкини гаровга қўйганлар ва кафиллар билан банклар қандай судлашиши;

судларда банклар ва банк билан судлашадиганлар қандай хатолар қилиши;

банкларда шартномалар аслида қандай тузилиши кераклиги ва қайси мақсадларда тузилиши;

банк ҳуқуқий фаолиятидаги бошқа қизиқ масалалар билан

банк юристлари юритаётган Банк юристи (ўзбек тилида) ва Банковское право Узбекистана (рус тилида) каналларида кузатиб боринг.

Бу икки канал мазмуни такрорланмаган ва бир-биридан таржима эмас.

Уланиш https://t.me/bankyuristi

Реклама
19.2K views14:00
Ochish/sharhlash
2021-12-22 16:45:57 Тошкент шаҳридан субсидия асосида уй-жой олиш учун оиланинг ойлик даромади қанча бўлиши керак.

САВОЛ;
Мен Тошкент шаҳридан субсидия асосида уй-жой олмоқчи эдим. Менга субсидия ажратилиши учун мени оиламни ойлик даромади қанча бўлиши керак ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йил кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун оиланинг ўртача ойлик даромади: Тошкент шаҳрида — Энг кам иш ҳақи (822 000) нинг 3,0 баравари (2 466 000)дан кам ва 9,2 баравари (7 562 400) дан юқори бўлмаслиги керак.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
19.9K views13:45
Ochish/sharhlash