Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 96.93K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 353

2021-12-29 16:53:08 ЁШЛАР ДАФТАРИГА ФАҚАТ 30 ЁШГА ТЎЛМАГАНЛАР КИРИТИЛАДИМИ ?

САВОЛ;
Мен 31 ёшдаман. Ёшлар дафтарига киритилишим мумкинми ?

ЖАВОБ
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБнинг 4-бандига асосан, туман (шаҳарлар)даги ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай «Ёшлар дафтари»га ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ёшлар киритилиши белгиланган.

Юқоридаги асосга кўра ёшингиз 30 ёшдан катта бўлганлиги учун сиз ёшлар дафтарига киритилмайсиз.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
19.8K views13:53
Ochish/sharhlash
2021-12-28 12:15:38 ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛИШИ ТЎХТАТИЛАДИ.

САВОЛ;
Бола пули олиб келаётган оилага қандай ҳолларда пул берилиши тўхтатилиши мумкин ?

ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ижтимоий нафақалар тўланиши қуйидаги ҳолларда:

Тайинланган муддати тугаганда;

Нафақа олувчининг ушбу нафақани берилишини тўхтатишни сўраб ёзган аризасига кўра; (Хали бирормарта бўлмаган бўлса керак бунақаси)

Оила доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганида;

«Ягона реестр» АТдаги техник носозликлар сабабли оилага нафақа нотўғри тайинланган бўлса;

Ариза берувчи томонидан нотўғри ва ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги ёки тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланганда тўхтатилади.

Ортиқча тўловлар аниқланганда эса нафақа тўланиши вақтинча тўхтатилади.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
32.9K views09:15
Ochish/sharhlash
2021-12-27 18:22:28 800 МИНГ СЎМЛИК ЁРДАМ ПУЛИ БОЛАЛАР СОНИГА ҚАРАБ БЕРИЛМАЙДИМИ.

САВОЛ;
800 минг сўмлик ёрдам пули оилада нечта фарзанд бўлса ўша фарзандлар сонидан келиб чиқиб хар-бир болага бериладими ёки бир оилага бир марта бериладими ?

ЖАВОБ;
Президентнинг "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан аҳолининг;

1) 2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;

2) 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;

3) 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларига шу йил якунига қадар бир марта 800 минг сўмдан моддий ёрдам тарқатилиши белгиланди.

Мазкур моддий ёрдам юқоридаги тоифадаги оилаларнинг хар-бир фарзандига бериладими ёки бир оилага бир мартами деган масала билан биз мутасаддиларга юзландик. Маълум бўлишича ушбу ёрдам бир оилага бир марта берилади яъни фарзандлар сонига қараб эмас.

Маълумот учун;

Юқоридаги моддий ёрдамни тарқатиш муддати тугашига 3 кун вақт қолди. Агар сизни оилангиз қарорда кўрсатилган тоифаларга тўғри келса ва хозиргача ёрдам пулини олмаган бўлсангиз тезроқ ҳаракат қилиш керак.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
24.4K views15:22
Ochish/sharhlash
2021-12-27 14:34:03 ҚИЗБОЛАНИ 17 ЁШДА ТУРМУШГА БЕРСА БЎЛАДИМИ.

САВОЛ;
Қизим 17 ёшда. Ҳозирда уйимизга совчилар келмоқда. Биз шу ёшида қизимизни турмушга беришга қонунан ҳақлимизми ?

ЖАВОБ;
Оила кодексининг 15-моддасига асосан, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланган.

Бироқ ушбу моддада;

Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкинлиги хам кўрсатилган.

Демак, сизларда икки йўл бор;

Биринчиси фарзандингиз 18 ёшга тўлиши учун яна бир йил кутиш.

Иккинчиси эса, ўзларинг яшаб келаётган туман ёки шаҳар ҳокимининг номига оила қураётганлар томонидан ёзма илтимоснома киритиш.

Киритилган ёзма илтимоснома қаноатлантирилиб, ҳокимбува томонидан фарзандингизни никоҳ ёши бир йилга камайтирилса, шундан кейин сизлар қонунан фарзандингизни турмушга берсангиз бўлади.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
22.1K views11:34
Ochish/sharhlash
2021-12-27 14:04:30
Принимаем заказы на Новый Год

Индейка
Кролик
Гусь
Баранья лопатка
Мясные ассорти
Необычные Салаты
Норин
Мясная выпечка

А также разнообразное меню на каждый день

Доверьте Ваш стол нам

А так же принимаем заказы на каждый день

+998909377056
21.9K views11:04
Ochish/sharhlash
2021-12-27 08:45:40 СУБСИДИЯЛАР УЧУН АРИЗА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ БОШЛАНМАБДИ.

Жорий йил 15-декабрь куни Адлия вазирлигининг телеграмдаги расмий канали орқали 2022 йил учун субсидия асосида уй-жой олишга аризаларни қабул қилиш шу ойнинг 25-декабрь кунидан бошланиши маълум қилинган эди. Унга кўра, ўтган шанба кунидан аризалар қабул қилиниши бошланган бўлиши керак эди. Агар шанба ва якшанба дам олиш кунлари эканлигини сабаб қилган тақдиримизда хам аризаларни қабул қилиш бугундан бошланиши керак эди бироқ, бугун юристларимиз Давлат хизматлари агентлиги билан боғланиб мазкур ҳолат бўйича уларга савол билан юзланишди.

Давлат хизматлари агентлигининг масъул ҳодими берган жавобга кўра, ҳозирда ипотека кредитлари учун субсидиялар ажратилишига аризаларни қабул қилиш бошланмаганлиги маълум бўлди. Нима хам дердик хаво совуқ, хамма ёғда қор. Балким қаҳратон совуқ электрон базаларга хам таъсир қилиб уларни музлатиб қўяётгандирда. Нима бўлганда хам аввал овқатни пишириб кейин меҳмон чақирган яхшироқ

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
26.6K views05:45
Ochish/sharhlash
2021-12-23 18:01:03 Ишламайдиган алимент тўловчилар тўлайдиган алимент миқдори оширилди.

Қонунчиликка кўра ишламайдиган шахсдан ўртача ойлик иш ҳақи бўйича алимент ундирилади. Ишламайдиган шахслардан болалар сонига қараб нечпул алимент ундирилишини МИБ нинг расмий сайтига кириб у ердаги калкулятор орқали хисоблаб билиш мумкин.

Жорий йилнинг сентябрь ойидан ўртача ойлик иш ҳақининг миқдори кўтарилиши муносабати билан ишсиз бўлган алимент тўловчилар тўлаётган алимент миқдори хам кўтарилган миқдорга мос равишда оширилиши керак эди бироқ, МИБ ўртача ойлик иш ҳақи қайси ойда қанча бўлганлиги тўғрисидаги маълумотни Давлат статистика қўмитасидан олиб, шунга асосан миб.уз сайтидаги алиментни хисоблаш тартибига ўзгартириш киритади. Давлат статистика қўмитаси эса хар ойдаги ўртача ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумот статистикасини билиш керак бўлган ойдан кейинги ойда аниқлай олади.

Хуллас юқоридаги тартиб бўйича сентябрь ойининг ўртача ойлик иш ҳақи хисоботи октябрь ойида маълум бўлиши керак эди. МИБ эса октябрь ойида Статистика қўмитаси берган маълумот асосида ўз сайтига ўзгартириш киритиши керак эди. Нима бўлди, қандай бўлди, ким кечикди билмадиму лекин шу декабрь ойидан бошлаб МИБ расмий сайтидаги алиментни хисоблаш тартибига ўзгартириш киритилди.

Хозирги хисоб-китоб бўйича ишламайдиган алимент тўловчи;

Бир нафар вояга етмаган фарзандига ____777 964 сўм;

Икки нафар вояга етмаган фарзандига ____1 037 285 сўм;

Уч ва ундан ортиқ фарзандига ____1 555 928 сўм тўлаши керак
.

Аввалги хисоблаш бўйича ишламайдиган алимент тўловчи;

1 нафар бола учун___740 100 сўм

2 нафар бола учун___986 800 сўм

3 нафар ва ундан ортиқ бола учун___1 480 200 сўм тўлаши керак бўлган.

Агар ишламайдиган алимент тўловчидан юқоридаги тартибда алимент ундирилиши унинг оилавий аҳволига салбий таъсир қилса судга қарши даъво киритиб белгиланган алимент миқдорини камайтирилишини талаб қилишга ҳақли.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
37.6K views15:01
Ochish/sharhlash
2021-12-23 17:01:24
Россияга ишга, Истанбулга харидлар қилиш учун ёки Мисрга дам олишга. Энг арзон чипталарни ва меҳмонхоналарни aviasales.uz да топса бўлади.

1. Барча авиакомпаниялар чипталари устамасиз кўрсатилган
2. Авиакомпанияни, юк вазни ва рейс алмашувини ўзингиз танлашингиз мумкин
3. Онлайн чипта қидируви атиги 30 секунд вақт олади, бу эса авиакассалардан тезроқ

Мисол учун, январда Тошкентдан 1,8 млн сўмга Москвага учиб кетса бўлади https://avs.io/1vtJ2

Каналга обуна бўлинг, арзон чипталар билан бўлишамиз
@aviasales_uz

Реклама
30.0K views14:01
Ochish/sharhlash
2021-12-23 17:00:10
Гўзалликни кўриш учун бургут бўлиш шарт эмас...

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
29.8K views14:00
Ochish/sharhlash
2021-12-23 09:51:03 ЁШ ТАДБИРКОРЛАРГА 540 МИЛЛИОН СЎМГАЧА КРЕДИТ АЖРАТИШ БЎЙИЧА ЯНГИ ҚАРОР.

Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2021 йил куни 765-сон “Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Президентнинг 2021 йил 13-июлдаги ПФ–6260-сон Фармонига асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ТИФ Миллий банкка 100 млн доллар пул ажратилган.

Қарорга асосан, ажратилган маблағлар 2022-2024 йилларда ёш тадбиркорларнинг янги бизнес лойиҳалари учун сарфланади.

Кредитлар нечпулдан қанчагача берилади ?
Кредит миқдори БҲМнинг 1000 баравари (270 миллион сўм)дан 2 минг баравари (540 миллион сўм)гача берилади.

Қанча муддатга берилади бу кредит ?
Кредит муддати – 7 йил, имтиёзли давр – 3 йил.

Фоизи қанақа бу кредитни ?
Фоиз ставкаси – Марказий банкнинг асосий ставкасида (Яъни 14 %).

Қаерга бориш керак бунинг учун ?
Кредитлар ажратиш учун Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо саноат палатаси ва банклар томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар рўйхати шакллантирилади шунинг учун шу ташкилотларга бориб мурожаат қиласиз.

Ким борса бераверадими бу кредитни ?
Йўқ, ёшлар ўртасида бизнес кўникмаларини шакллантириш ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув амалий курслари, шу жумладан “онлайн” курслар бепул ташкил этилади. Мазкур курсларни муваффақиятли тугатган ёшларга сертификат тақдим этилиб, ана ундан кейин улар томонидан ўз бизнесини ташкил этиш учун юқоридаги шартларда кредитлар ажратилади.

Хоп ўқидик хам дейлик кейин кредитни қаердан оламиз ?
Бизнес лойиҳани амалга ошириш учун ёшлар ТИФ миллий банк филлиалларига ариза беради ва унга мувофиқ кредит ажратилади ёки асослантирилган ҳолда рад этилади.

Бу бор нарсами ўзи ?
Ҳукумат йўқ нарса учун қарор чиқармайди.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
40.9K views06:51
Ochish/sharhlash