Get Mystery Box with random crypto!

РАСМАН Болалар нафақаси ва моддий ёрдамни олиш олдингига қар | Юрист блогер /расмий канал

РАСМАН

Болалар нафақаси ва моддий ёрдамни олиш олдингига қараганда  НИСБАТАН осонлашди.

Статистика агентлиги минимал истеъмол харажатларининг янги миқдорини маълум қилди ва бу миқдор бир ой учун киши бошига 648 000 сўмни ташкил қилмоқда

Хоп буни болалар нафақасига ёки моддий ёрдам пулини олишга нима алоқаси бор деб ўйлаётганлар учун !

Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, оилага болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланиши учун 2022 йилдан бошлаб — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилиши ва шунга кўра уларга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам берилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Бу дегани энди Сиз болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пулини олиш учун ариза берсангиз Сизни хар ойлик жами даромадингиз киши бошига бўлинганида манашу 648 000 сўмдан ошмаса бўлди.

Ўзгариш оламшумул даражада эмас, лекин кўпчилик оилалар даромади белгиланган мезондан ошиб кетганлиги сабаби билан аризаси бу каби ижтимоий нафақаларни олиш учун тўсқинлик қилган бўлса энди минимал истеъмол харажатларини янги миқдоридан келиб чиқиб қайта ариза топшириб кўришлари мумкин.

Масалан, оила аъзоларингиз сони 4 нафар дейлик. 648 000 * 4 = 2 592 000 сўм. Демак, оила аъзолари сони 4 нафар бўлган оиланинг оилавий даромади манашу 2 592 000 сўмдан ортиқ бўлса болалар нафақаси ёки моддий ёрдамга ариза топширишнинг фойдаси йўқ. Агар ортиқ бўлмаса қарорнинг бошқа талабларини инобатга олган ҳолда топшириб кўрса бўлади.

@Yurist_Blogerr