Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 99.40K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 346

2022-01-16 17:07:44
Боғдорчилик тўғрисида очилган ушбу каналимиз Сизларга маъқул бўлади деган умиддаман.

Бу каналда Сиз ўзингизга керакли барча саволларингизга жавоб оласиз.

Энди бари осон. каналимиз орқали барча кўчатларни тамоша қилинг ва сотиб олинг!
БАРЧА КЎЧАТЛАРНИ КЎРИШ



https://t.me/joinchat/AAAAAFYpqdj9vCb6wQrItw
22.7K views14:07
Ochish/sharhlash
2022-01-15 17:36:22 АЁЛЛАР ДАФТАРИДАН ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ.

САВОЛ;
Мен аёллар дафтарига киритилган эдим. Яқинда махаллага борсам сиз бир ой олдин аёллар дафтаридан чиқиб кетгансиз деб айтишди. Ўзим билмаган ҳолда дафтардан чиқиб кетишим мумкинми ?

ЖАВОБ;
Аёллар дафтаридан чиқариш сектор раҳбарлари ёки маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ТАКЛИФИГА АСОСАН ҳалқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларининг қарори асосида бўлиши керак. Қолаверса сиз аёллар дафтаридан чиқарилганингиздан ўзингиз бехабар қолишингиз мумкин эмас. Сабаби сиз ўша дафтардан чиққанингиздан кейин сизга беш кунлик муддат ичида ёзма хабар берилиши шарт.

Ёшлар дафтарига киритилганларни хам темир дафтарга киритилганларни хам ўша дафтарлардан чиқариш шу тартибда Депутатлар кенгашлари томонидан амалга оширилади. Улардан ташқари кимдир ўзидан-ўзи Америка яратиб сизни у ердан чиқариб юборишга ҳақли эмас.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
26.7K views14:36
Ochish/sharhlash
2022-01-14 17:10:51 КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА УЙ-ЖОЙНИНГ БОШЛАНҒИЧ БАДАЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ.

САВОЛ;
Кам таъминланган хотин-қизларга уй-жойни бошланғич бадали тўлаб берилиши ҳақида эшитдим. Шу бадал кимларга тўлаб берилади ?

ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 210-сон қарори билан, хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси сифатида қайта ташкил этилган.

Қарор билан тасдиқланган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисида” ги низомга кўра, мазкур жамғарманинг асосий вазифаларидан бири, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб беришдан иборат.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
25.1K views14:10
Ochish/sharhlash
2022-01-14 15:48:45
Шавкат Мирзиёев Белорус президенти Лукашенконинг таҳдидомус гапларига муносиб жавоб қайтарди.

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
27.4K views12:48
Ochish/sharhlash
2022-01-13 19:45:40 Бола пули учун ариза фақат маҳаллага топшириладими.

САВОЛ;
Мен болалар нафақаси учун ариза бермоқчи эдим. Шу аризани маҳалладан бошқа жойга хам топширсам бўладими ёки фақат маҳаллага топширишим керакми ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман ёки шаҳар бўлими бошлиғининг номига ариза ёзилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади деб кўрсатиб қўйилган.

Демак сиз аризани Пенсия жамғармаси бошлиғини номига ёзасиз лекин маҳалла фуқаролар йиғинига беришингиз керак.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
18.9K views16:45
Ochish/sharhlash
2022-01-13 16:06:01 2022 ЙИЛДА ИШЛАМАЙДИГАН АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИ ҚАНЧА АЛИМЕНТ ТЎЛАЙДИ.

САВОЛ;
Мен турмуш ўртоғим билан ажралишганман. Бир нафар вояга етмаган фарзандим бор. Турмуш ўртоғим хечқаерда ишламайди. Шу ҳолатда у менга қанча алимент тўлаши керак.

ЖАВОБ;
Оила кодексининг 140-моддасида агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади деб кўрсатилган.

Юқоридаги асосга кўра, алимент тўловчини даромадини аниқлаш имкони бўлмаса ёки у хечқаерда ишламаса унга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақи бўйича алимент хисобланади.

Ўртача иш ҳақи бўйича алимент хисобланганда турмуш ўртоғингиз бир нафар бола учун 770 964 сўм алимент тўлаши керак.

Агар алимент тўловчини юқоридаги хисоблаш бўйича алимент тўлаши унга қийинчилик туғдирса судга шикоят қилиб алимент миқдорини камайтирилишини талаб қилишга хақли.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
26.6K views13:06
Ochish/sharhlash
2022-01-13 16:02:20
Эртага ким нима экмоқчи

Каналга уланиш

@Yurist_Blogerr
31.0K views13:02
Ochish/sharhlash
2022-01-13 16:00:00 КУРТКА ОПТОМ ВА ДОНА
Ассалом алейкум хуш келибсиз бу ТОШКЕНТ шахар канали!
Бу каналда Пекин, Туркия, Бишкек, Узб.курткаларни оптом ва дона олишингиз мумкин. Тошкент шахарга ва барча вилоятларга доставка бор. Мурожаат учун +998980073004,
@azizabonu555
https://t.me/kurtkaoptomvadona

Реклама
24.5K views13:00
Ochish/sharhlash
2022-01-13 12:43:24 ТЕМИР ДАФТАРГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ,

Ҳукуматнинг 250-сон қарори билан тасдиқланган “Темир дафтар”ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Вақтинчалик тартибнинг 4-бандига асосан, Ҳар бир сектор бўйича маҳаллабай “Темир дафтар”га қуйидаги тоифадаги оилалар киритилади:

Белгиланган тартибда кам таъминланган оила деб эътироф этилган оилалар;

Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар;

Кам таъминланган якка-ёлғизлар ва кексалар;

Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар;

Кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзандли моддий кўмакка муҳтож оилалар;

Меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилалар;

Тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар

Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар.

Агар талабгор аёллар ёки ёшлар дафтарига киритилган бўлса ва темир дафтар талабларига хам тўғри келса ундай оилаларнинг рўйхати ўша киритилган дафтарларида юритилади. Бир вақтда хам биринчи дафтарда хам иккинчи дафтарда юритилмайди.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

@Yurist_Blogerr
40.9K views09:43
Ochish/sharhlash
2022-01-12 19:41:02 ДИҚҚАТ.

2022 ЙИЛДАН БОШЛАБ ҚАНДАЙ ОИЛАЛАР КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛА ХИСОБЛАНАДИ.

Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида" ги низомга асосан;

2022 йилдан бошлаб — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдори (498 минг сўм)дан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади деб кўрсатилган.

Яъни, сизни оилангизни расмий даромади оила аъзоларингиз сонига бўлинганида киши бошига 498 минг сўмдан ошиб кетмаса демак оилангиз кам таъминланган оила хисобланади.

Даромадни аниқлашда оила таркибига эр-хотин ва фарзандлар киради холос. Опоқингизни пенсияси, қайнота қайнонангизни даромади ва бошқаларнинг маблағлари сизни оилангизни даромади хисобланмайди.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
50.4K views16:41
Ochish/sharhlash