КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА УЙ-ЖОЙНИНГ БОШЛАНҒИЧ БАДАЛИ ТЎ | Юрист блогер /расмий канал
КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА УЙ-ЖОЙНИНГ БОШЛАНҒИЧ БАДАЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ.
САВОЛ;
Кам таъминланган хотин-қизларга уй-жойни бошланғич бадали тўлаб берилиши ҳақида эшитдим. Шу бадал кимларга тўлаб берилади ?
ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 210-сон қарори билан, хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси сифатида қайта ташкил этилган.
Қарор билан тасдиқланган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисида” ги низомга кўра, мазкур жамғарманинг асосий вазифаларидан бири, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб беришдан иборат.
Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr