Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 115.17K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 343

2022-02-14 19:02:00 Шаърий никоҳда бўлган аёл турмуш ўртоғидан уй-жой талаб қилиши мумкинми ?

САВОЛ;
Турмуш ўртоғим билан шаърий никоҳ асосида 4 йил яшадим ва ажралишдик. Ўртада фарзадлар мавжуд эмас. Никоҳ гувохномасиз хам турмуш ўртоғимнинг мол-мулкига давогарлик қилишим ёки ўзим учун алоҳида уй олиб беришини талаб қилишим мумкинми ?

ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддасида диний расм-русмлар билан тузилган никох ҳуқуқий хисобланмаслиги белгиланган бўлиб, ушбу ҳолатда қонуний никоҳ асосида оила қурмаганлигингиз сабабли Сиз унинг мол-мулкига давогарлик қила олмайсиз. Ўз навбатида у хам сиздан моддий манфаатдор бўлолмайди.

Нафақат шаърий никоҳда, қонуний никоҳда бўлса хам қонуний никоҳ давомида эр-хотин биргаликда мол-мулк сотиб олмаган бўлса улар бир биридан нимадир талаб қилолмайди. Талаб қилиши хам мумкин лекин қонунан ундириб ололмайди.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
24.8K views16:02
Ochish/sharhlash
2022-02-14 19:00:00
Агар бизда шунақа техника бўлса калтак емаган одам қолмаса керак

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
25.3K views16:00
Ochish/sharhlash
2022-02-14 18:30:00 #Юрист_маслаҳати

Бугун сизларга яхши малакали юристлар (адвокатлар)дан таркиб топган жамоани тавсия қилмоқчиман. Сизни қийнаётган барча ҳуқуқий муаммоларингизга ечим бера олишларига ишонаман.

Айтганча, бу жамоа Адлия вазирлиги эътирофига сазовор бўлган.

Пастдаги канал линки орқали бемалол боғланишингиз мумкин

https://t.me/yuristlar_maslahati
24.5K views15:30
Ochish/sharhlash
2022-02-14 17:37:32
Автомобил сотиб олиш учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизга тушурилади.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган бугунги йиғилишда Президентимиз соҳага масъул “Ўзавтосаноат” АЖ раиси Ш.Умурзоқовга 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш ва "UzAuto Motors" автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш вазифаси қўйди.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берди.

Бу дегани энди четдан сотиб олинадиган автомобиллар ўз эгаларига яхшигина арзонга тушади дегани.

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
34.6K views14:37
Ochish/sharhlash
2022-02-14 16:01:45 ОТА БОЛАГА ТЎЛАГАН АЛИМЕНТИНИ ВАҚТИ КЕЛИБ ҚАЙТАРИБ ОЛИШИ МУМКИНМИ ?

САВОЛ;
Турмуш ўртоғим хозирда бир нафар фарзандимга алимент тўлайди. У менга бола 18 ёшга тўлганида уни алиментга бериб тўлаган пулларимни қайтариб оламан деябди.

Шундай бўлиши мумкинми ?
Тўлаган алиментини қайтариб ололмайдию лекин ўзи учун таъминот талаб қилиши мумкин. Ота-она учун таъминот бериш тартиби Оила кодексида белгилаб қўйилган. Фақат қонунда бу алимент эмас таъминот деб юритилади. Кодексда нафақат ота, она хам уларни моддий томонлама ихтиёрий таъминламай келаётган вояга етган болаларидан суд тартибида таъминот талаб қилиши мумкин.

Хамма ота-она хам бу таъминотни талаб қилса бола тўлайвериши керакми ?
Бу таъминотни тайинлашда судлар ота-онанинг меҳнатга лаёқатсизлиги ва ёрдамга муҳтожлик даражасидан келиб чиқиб иш кўради. Ким судга таъминот сўраб ариза ёзса масала унинг фойдасига хал бўлди дегани эмас бу.

Бундай таъминот болаларнинг нечтасидан ундирилади ?
Ота-она учун алимент миқдорини белгилашда суд вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилади.

Масалан вояга етган бола ўқишда бўлса у таъминотни тўлашга имкони бўлмайдику ?
Шу сабабли таъминот миқдорини белгилашда суд болаларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олган холда иш кўради.

Бу таъминотни энг кам миқдори қанча бўлади ?
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан ундирилаётган алимент миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (822 000)нинг 11,75 фоизи ( 96 585 сўм) дан кам бўлмаслиги керак.

Бу таъминотни тўламаса хам бўладими ?
Агар суд ота-онанинг ўз вақтида болалари олдидаги ота-оналик мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаганлигини аниқласа, болаларни меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ота-онасига хам таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиши мумкин.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
31.5K views13:01
Ochish/sharhlash
2022-02-14 15:01:54
Ҳозир замонавий “ўйинчилар” янги технологиялар орқали мижозларни жалб қилиш ҳолатлари кўп учрамоқда.

Бу пойгада ғолиб бўлиш учун нима қилиш мумкин? Тезкор ва синалган усул - “1С:Савдони бошқариш” ёрдамида автоматлашиш.

Бизнесингизни янги услубда юритишни бугундан бошланг!

Мурожаат учун
Телефон: +998 (78) 140-00-77
Telegram: @Venkon_sales
Манзил

30.4K views12:01
Ochish/sharhlash
2022-02-14 12:00:52 ГАЗЕТАГА ОБУНА УЧУН ХОДИМ РОЗИ БЎЛМАСА ХАМ ОЙЛИКДАН УШЛАБ ҚОЛИНИШИ МУМКИНМИ.

САВОЛ;
Мени ойлигимдан газетага обуналик учун пул ушлаб қолинябди лекин, мен хечқандай газетага обуна бўламан деб қандайдир хужжатга имзо қўймаганман. Ойлигимдан мажбурий ушлаб қолиниши тўғрими ?

ЖАВОБ;
Йўқ ойлигингиздан қандайдир обуна учун мажбурий пул ушлаб қолиниши ноқонуний ҳолат хисобланади. Меҳнат кодексининг 164-моддасида, умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкинлиги кўрсатилган.

164-моддада иш ҳақидан ҳодимнинг розилигисиз қандай ҳолларда ушлаб қолиниши мумкинлиги хам келтирилган бўлиб, сиз айтган обуналар у рўйхатга киритилмаган яъни, бирор-бир газета, журнал ёки бошқа бир ёзма манбаларга ҳодимни ёзма розилиги бўлмай туриб унинг ойлигидан мажбурий тартибда пул ушлаб қолиниши мумкин эмас.

Сиз педагог бўласизми, шифокор бўласизми, қўшиқчи бастакор рассом бўлмайсизми фарқи йўқ. Мажбурий обуна учун ойликдан ушлаб қолиниши Н О Қ О Н У Н И Й.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
40.2K views09:00
Ochish/sharhlash
2022-02-14 11:01:33
Ҳурматли обуначиларимиз!

банкирлар ва банк юристи касби нимадан иборат?

гаровга нарса берсангиз, оқибати нима бўлади?

кафил қарзни тўлаб берса, нега қарз ёпилмайди?

картадан розиликсиз пул ечилса, банкни жавобгар қилса бўладими?

бу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб топиш учун

Уланинг
рус тилида —> https://t.me/uzbekbankinglaw
ўзбек тилида —> https://t.me/bankyuristi
35.2K views08:01
Ochish/sharhlash
2022-02-13 13:28:04 Тадбиркорлик билан тегишли рухсатномасиз шуғилланганлик учун жавобгарлик.

Савол; Бир танишим ўзини уйида икки ой олдин дўкон очиб тадбиркорлик билан шуғилланар эди. Энди уни уйига тегишли органлардан текширувчилар келиб уни жавобгарликка тортишмоқчи. Эшитишимиз бўйича унга 50 миллион жарима қўлланар эмиш шу тўғрими ?

Жавоб; МЖтК нинг 165-моддасига кўра, фаолият билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн баравари (2 700 000 сўм) гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар шахс бир марта маъмурий жаримага тортилганидан кейин бир йил давомида яна ўша хатосини такрорласа —унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма баравари (5 400 000 сўм) гача, жарима солинади.

Танишингизни ҳолатида агар у бу ҳуқуқбузарлик билан биринчи марта жавобгарликка тортилаётган бўлса унга нисбатан 50 миллион сўм эмас кўпи билан 2 700 000 сўм маъмурий жарима солиниши мумкин.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
47.1K views10:28
Ochish/sharhlash
2022-02-12 18:58:15
Бу СМС нима дегани,

САВОЛ;
Мен ижтимоий нафақа олиш учун мурожаат қилган эдим менга манашу СМС келди. Энди бизга болалар нафақаси берилмайдими ?

ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 4-бобида болалар нафақасини рад этиш асослари келтирилган бўлиб, ўша ерда ҳақиқатдан хам сизга келган СМС даги каби талаблар кўрсатилган.

Хош бу нима дегани ? Бу сизнинг оилангизда турмуш ўртоғингиз ёки кичик фарзандингиз 3 ёшдан катта бўлса ўзингиз хам бирор-бир расмий жойда, содда тилда айтганда қоғозда ишсиз эканлигингизни билдиради. Агар кичик фарзандингиз уч ёшга тўлмаган бўлса сизни ишлашингиз шарт эмас демак бу СМС фақат турмуш ўртоғингиз ишламаётганлиги сабабли келган. Агар турмуш ўртоғингиз ишламаса ва фарзандингиз 3 ёшдан катта бўлса демак хар иккингиз ишсизлигингиз учун аризангиз рад қилинган.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
25.1K views15:58
Ochish/sharhlash