Get Mystery Box with random crypto!

Бола пули учун ариза фақат маҳаллага топшириладими. САВОЛ; М | Юрист блогер /расмий канал

Бола пули учун ариза фақат маҳаллага топшириладими.

САВОЛ;
Мен болалар нафақаси учун ариза бермоқчи эдим. Шу аризани маҳалладан бошқа жойга хам топширсам бўладими ёки фақат маҳаллага топширишим керакми ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман ёки шаҳар бўлими бошлиғининг номига ариза ёзилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади деб кўрсатиб қўйилган.

Демак сиз аризани Пенсия жамғармаси бошлиғини номига ёзасиз лекин маҳалла фуқаролар йиғинига беришингиз керак.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr