Get Mystery Box with random crypto!

ДИҚҚАТ. 2022 ЙИЛДАН БОШЛАБ ҚАНДАЙ ОИЛАЛАР КАМ ТАЪМИНЛАНГА | Юрист блогер /расмий канал

ДИҚҚАТ.

2022 ЙИЛДАН БОШЛАБ ҚАНДАЙ ОИЛАЛАР КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛА ХИСОБЛАНАДИ.

Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида" ги низомга асосан;

2022 йилдан бошлаб — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдори (498 минг сўм)дан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади деб кўрсатилган.

Яъни, сизни оилангизни расмий даромади оила аъзоларингиз сонига бўлинганида киши бошига 498 минг сўмдан ошиб кетмаса демак оилангиз кам таъминланган оила хисобланади.

Даромадни аниқлашда оила таркибига эр-хотин ва фарзандлар киради холос. Опоқингизни пенсияси, қайнота қайнонангизни даромади ва бошқаларнинг маблағлари сизни оилангизни даромади хисобланмайди.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr