Get Mystery Box with random crypto!

АЁЛЛАР ДАФТАРИДАН ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ. САВОЛ; Мен аёллар дафтари | Юрист блогер /расмий канал

АЁЛЛАР ДАФТАРИДАН ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ.

САВОЛ;
Мен аёллар дафтарига киритилган эдим. Яқинда махаллага борсам сиз бир ой олдин аёллар дафтаридан чиқиб кетгансиз деб айтишди. Ўзим билмаган ҳолда дафтардан чиқиб кетишим мумкинми ?

ЖАВОБ;
Аёллар дафтаридан чиқариш сектор раҳбарлари ёки маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ТАКЛИФИГА АСОСАН ҳалқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларининг қарори асосида бўлиши керак. Қолаверса сиз аёллар дафтаридан чиқарилганингиздан ўзингиз бехабар қолишингиз мумкин эмас. Сабаби сиз ўша дафтардан чиққанингиздан кейин сизга беш кунлик муддат ичида ёзма хабар берилиши шарт.

Ёшлар дафтарига киритилганларни хам темир дафтарга киритилганларни хам ўша дафтарлардан чиқариш шу тартибда Депутатлар кенгашлари томонидан амалга оширилади. Улардан ташқари кимдир ўзидан-ўзи Америка яратиб сизни у ердан чиқариб юборишга ҳақли эмас.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr