Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 99.40K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 345

2022-01-20 13:19:02 ПАСПОРТ ЙЎҚОЛИБ ҚОЛСА ҚАНЧА ЖАРИМА ТЎЛАНАДИ.

САВОЛ;
Мен яқинда паспотимни йўқотиб қўйдим. Танишларим паспорт йўқотганлик учун жарима катта деябди шу тўғрими. Мен қанча жарима тўлайман бунинг учун ?

ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасида, паспортни қасддан яроқсизлантириши ёки эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши,____ базавий ҳисоблаш миқдори (270 000)нинг иккидан бир қисми (135 000)дан уч баравари (810 000)гача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

Демак паспортингизни йўқотиб қўйганлигингиз учун сизга 135 000 сўм билан 810 000 сўмни оралиғида жарима қўлланади.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
45.2K views10:19
Ochish/sharhlash
2022-01-19 18:00:28 БАНКДАН МИКРОҚАРЗ ОЛИШ.

САВОЛ;
Мен банкдан микроқарз олмоқчи эдим. Шу микроқарзни мен қанча миқдорда олишим мумкин ва бунинг учун мендан қандай хужжатлар талаб қилинади ?

ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикасининг 15.09.2006 йилдаги ЎРҚ-50-сон қонунига кўра, микроқарз банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига 50 миллион сўмдан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир.

Микроқарз олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади.

Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

Микромолиявий хизматлардан фойдаланиш тўғрисида буюртманома;

Қарз олувчининг даромадлари миқдорини тасдиқловчи ҳужжат;

Жисмоний ёки юридик шахсларнинг кафолати.

Демак сиз юқоридаги хужжатларни тақдим қилган ҳолда 50 миллион сўмгача миқдорда микроқарз олишингиз мумкин.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
46.9K views15:00
Ochish/sharhlash
2022-01-19 14:46:27 ЁШЛАР ДАФТАРИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ .

Ҳукуматнинг 250-сон қарори билан тасдиқланган вақтинчалик тартибга кўра, туман (шаҳарлар)даги ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай «Ёшлар дафтари»га ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган қуйидаги тоифадаги ёшлар киритилади:

1) ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар — муомалага ва меҳнатга лаёқатсиз, ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган (нафақа олмайдиган), боқувчисини йўқотган, етим, «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчаларида тарбияланган, муқаддам судланган, пробация ҳисобида, профилактик ҳисобда ёки маъмурий назорат остида турувчи ижтимоий ёрдамга муҳтож ёшлар, шунингдек, «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олувчи фарзандлари;

2) иқтисодий қўллаб-қувватлашга муҳтож ёшлар — тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини бошлаш, шунингдек ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган ишсиз ёшлар;

3) психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож ёшлар — жамиятда ўз ўрнини топишга қийналаётган, турли хил муаммолар сабабли ижтимоий реабилитацияга муҳтож ёшлар (суицид содир этишга ҳаракат қилган ва бошқалар);

4) ишсиз ёшлар — ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли ёшлар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно).

Сиз юқоридаги талабларга тўғри келсангиз лекин ёшлар дафтарига киритилмаган бўлсангиз маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимларига ёзма мурожаат қилишингиз хам мумкин !

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
54.0K views11:46
Ochish/sharhlash
2022-01-19 11:00:21
"UzAuto Motors" компанияси автомобилларни магнитоласиз ишлаб чиқаради ва шу холатда сотади.

Жорий йилнинг 19 январь кунидан аввал тузилган шартномалар бўйича Чевролет Ласетти ва Собалт автомобиллари «Ҳумах» компанияси томонидан компонентларни етказиб беришдаги узилишлар сабабли, мижозларга магнитоласиз етказиб бериларкан.

Магнитолани олдидаги рулни хам олиб қўявериш керак эди силарга ярашоради. Иккита балони хам шартмас аслида. Ён тарафдаги ойналарни хам иккитаси ортиқча барибир ёз кунлари очиб қўйилади. Магнитола билан боғлиқ ҳолатдан хижолат бўлманглар барибир ҳалқ сизлардан олади автомашинани сабаби бошқа варянди хам йўқ. Айтганча яна сал нархни ошириш керак ҳалқ олаверади...

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
54.3K views08:00
Ochish/sharhlash
2022-01-18 17:46:12 СУБСИДИЯ

СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ.

САВОЛ;
Мен субсидия орқали уй-жой олмоқчи эдим. Шунинг учун мен қандай хужжатлар тайёрлашим керак бўлади ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан ариза берувчи субсидия асосида уй-жой олиш учун қуйидаги хужжатларни давлат хизматлари марказларига тақдим этади;

Булар;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;

оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси ва фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари;

белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);

доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);

доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);

ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

Ариза берувчидан юқорида кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
27.0K views14:46
Ochish/sharhlash
2022-01-18 07:54:38 КИМЛАРГА ТЕКИНГА УЙ-ЖОЙ БЕРИЛАДИ ?

Уй-жой кодекси 19-моддаси ва “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан;

Қуйидаги ҳолатларда фуқароларга Давлат томонидан текинга уй-жой берилади.

Турар жойлари авария ҳолатида эканлиги ёки табиий офатдан зарар кўрганлиги белгиланган тартибда тан олинган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда;

Фуқароларнинг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан уйлари бузилиши натижасида, агар уларга бузилган уйлари эвазига пул товони тўланмаган бўлса, давлат уй-жой фонди уйларидан олган турар жойлари, шунингдек табиий офатлар оқибатида уйлари бузилиши муносабати билан олган квартиралари, бу квартиралар қачон ажратилганидан қатъи назар, уларга ёки уларнинг ворисларига текинга берилади.

Демак уч хил ҳолатда текинга уй бериларкан;

Булар;

1)
Яшаб келаётган уйингиз тўкилиб тушиш арафасида бўлса.
2) Уйингиз табиий офатдан вайрон бўлган бўлса.
3) Уйингиз сносга тушиб бузилиб пули тўланмаган бўлса.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
42.1K views04:54
Ochish/sharhlash
2022-01-17 17:12:01 ДИҚҚАТ.

БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР ПУЛИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ ҚАНЧА.

Президентнинг 11.08.2021 йил кунги ПФ–6277-сон фармонига кўра,

Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун,

325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун;

150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;

100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

Агар оилада 3 нафар бола бўлса ва уларнинг бир нафари 3 ёшга тўлмаган бўлса юқоридаги тартиб бўйича уч нафар болага 575 000 сўм пул тўланади яъни;

(325 000 + 150 000 + 100 000 = 575 000)

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
32.8K views14:12
Ochish/sharhlash
2022-01-17 11:56:59 ҚЎШХОТИНЛИК НИМА.

САВОЛ;
Мени турмуш ўртоғимни бошқа вилоятда мендан ташқари яна битта хотини бор. Мен тегишли жойларга ариза бериб турмуш ўртоғимни қўшхотинлик билан жавобгарликка торттирсам бўладими ?

ЖАВОБ;
Аввало қўшхотинлик (Кўпхотинлик) нима деган саволга жавоб топиб олсак !

Жиноят кодексининг 126-моддасига кўра, кўп хотинли бўлиш деб, умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашга айтилади.

Демак сиз хозирги ҳолатда турмуш ўртоғингизни қўшхотинликда гумон қилиб жавобгарликка тортолмайсиз. Юқоридаги асосга кўра, агар турмуш ўртоғингиз сиз айтган ўша иккинчи хотинини сиз билан яшаётган уйига олиб келиб бир вақтда у билан хам сиз билан хам эр-хотин бўлиб яшаса шундагина унинг бу қилмиши қўшхотинлик бўлади ва сиз уни қўшхотинлик қилаётганлиги сабабли устидан шикоят қилишингиз мумкин. Ўша ҳолатда тегишли органлар унга жиноят иши қўзғатиб уни жавобгарликка тортиши учун асослар етарли бўлади.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

@Yurist_Blogerr
32.8K views08:56
Ochish/sharhlash
2022-01-17 10:56:14
Ҳурматли обуначилар!

ўзбек банклари қандай қонунлар асосида ишлаши;

мижоз ҳуқуқлари ва банк имкониятларига қандай қоидалар таъсир қилиши;

банк ва мижозлар ўртасидаги қизиқ суд ишлари, банклар ўзаро қандай судлашиши;

ўзбек банкларида қандай нормаларга амал қилиш кераклигини билмоқчи бўлсангиз,

барчаси ҳақида қуйидаги каналларда ўқишингиз мумкин:

Уланинг
рус тилида —> https://t.me/uzbekbankinglaw
ўзбек тилида —> https://t.me/bankyuristi

Реклама
30.3K viewsedited  07:56
Ochish/sharhlash
2022-01-16 17:08:01 ИШСИЗЛИК НАФАҚАСИНИ ТЎЛАШ.

САВОЛ;
Ишсизлик нафақаси кимларга ва қанча муддатга тайинланади хамда унинг миқдори қанча ?

ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 65-моддасига кўра, ишсизлик нафақаси маҳаллий меҳнат органларида ишсиз деб этироф этилган ва иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинганларга тўланади.

Ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланади.

Ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича:

Ишдан ва иш ҳақидан сўнги 12 ой ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 822 минг сўм)дан оз бўлмаган миқдорда;

Ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари (822 000 сўм) миқдорида;

Илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМ (822 000)нинг камида 75 фоизи миқдорида тўланади.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

@Yurist_Blogerr
29.7K views14:08
Ochish/sharhlash