Get Mystery Box with random crypto!

2022 ЙИЛДА ИШЛАМАЙДИГАН АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИ ҚАНЧА АЛИМЕНТ ТЎЛАЙДИ. | Юрист блогер /расмий канал

2022 ЙИЛДА ИШЛАМАЙДИГАН АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИ ҚАНЧА АЛИМЕНТ ТЎЛАЙДИ.

САВОЛ;
Мен турмуш ўртоғим билан ажралишганман. Бир нафар вояга етмаган фарзандим бор. Турмуш ўртоғим хечқаерда ишламайди. Шу ҳолатда у менга қанча алимент тўлаши керак.

ЖАВОБ;
Оила кодексининг 140-моддасида агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади деб кўрсатилган.

Юқоридаги асосга кўра, алимент тўловчини даромадини аниқлаш имкони бўлмаса ёки у хечқаерда ишламаса унга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақи бўйича алимент хисобланади.

Ўртача иш ҳақи бўйича алимент хисобланганда турмуш ўртоғингиз бир нафар бола учун 770 964 сўм алимент тўлаши керак.

Агар алимент тўловчини юқоридаги хисоблаш бўйича алимент тўлаши унга қийинчилик туғдирса судга шикоят қилиб алимент миқдорини камайтирилишини талаб қилишга хақли.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr