Get Mystery Box with random crypto!

Миробод тумани “Заминобод” МФЙ биносида Халқ депутатлари Тошк | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Миробод тумани “Заминобод” МФЙ биносида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларида сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI-62-110-14-0-К/22 сонли қарорига асосан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати О.Э.Жиянбоев, халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатлари Ф.Р.Тангриева, Б.Шарипов сайлов округи ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи аҳоли билан учрашди. Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан мурожаат қилишди. Кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди ҳамда узоқ вақтдан бери бетоб, ногиронлиги ва оғир аҳволдаги ижтимоий химояга муҳтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маблағлар ажратилиши белгиланиб олинди.