Get Mystery Box with random crypto!

Депутатларнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги туман бўлимига т | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Депутатларнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги туман бўлимига ташрифи

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг Мирзо Улуғбек туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Фарҳод Джураевнинг таклифига биноан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП фаоли Наима Джаббарова ҳамда халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи раҳбари Санжарбек Кумушевлар томонидан бўлимга қарашли 6-ва 8-ЁҚҚларга ташриф буюрилиб, хизмат қилувчи ходимларга яратилган шарт-шароитлар (ётоқхона, кутубхона, спорт зали ва ҳоказо), ёнғин содир бўлган вақтда аниқ манзилини аниқлашда қўлланиладиган ўта замонавий радар камералар ва уларнинг кузатув маркази компьютерлар билан жиҳозланганлиги, ўт ўчирувчи махсус техника ва автомобилларнинг ҳозирги кундаги техник ҳолати ўрганилди. Ўрганиш жараёнида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Равшан Ҳайдаров ҳам ташриф буюриб, депутатларни бошқарманинг келажакдаги режалари билан таништириб ўтди. Шу ўринда, депутатлар томонидан фикр-мулоҳаза ва такифлар ҳам билдирилди.