Get Mystery Box with random crypto!

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларида сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI-62-110-14-0-К/22 сонли қарорига асосан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Э.Ш.Рафиков, Халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши депутати У.Р.Мухамедов тумандаги “Мехригиё” ва “Бунёдобод” маҳаллалари ҳудудида яшовчи аҳоли билан учрашдилар. Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан депутатларга мурожаат қилишди. Кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди ҳамда узоқ вақтдан бери бетоб, ногиронлиги ва оғир аҳволдаги ижтимоий химояга муҳтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими ҳисоб-рақамидан маблағлар ажратилиши белгиланиб олинди.