Get Mystery Box with random crypto!

​​#нимадир. Ҳўрсиниб-ҳўрсиниб йиғлаётган- билингки, кимданд | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#нимадир.

Ҳўрсиниб-ҳўрсиниб йиғлаётган- билингки, кимдандир умид қилгани учун йиғлаяпти...

Кимдир юпатар дейди, кимдир кўнглимга қарар дея умидвор...

Кўнгилдошларидан ҳали кўнгил узмаган. Агар кўнгил узса нима ўзгаради биласизми?

У ёнингиздан жимгина кетади, кўз ёшини ҳеч кимга кўрсатмай...

Кимдандир хафа бўлиб сизга дардини очиб сочаётгандан ҳам ранжиманг!

Дўст йўриғида кўриб гапирди...
Кимдандир дил оғригани билан, ўзини ёлғиз ҳис қилмагани учун айтди у ичидагиларни...

Одамлардан ҳафсаласи пир бўлмагани учун у шундай...

Агар ҳафсаласи пир бўлса, жимгина ичига соларди, ҳеч кимга тиш ёрмасликни ўрганарди!

Ўзини оқлаб, бўйнига осилган гуноҳ тўрвасини ечиб отиб, оқ бўйрасига гард юқтиришни истамай, тиришиб-тирмашиб уни ахталаётганни ҳам тўғри тушунинг!

Шартмас... "Айби бордирки, ўзига нам тортяпти, ўзини оқлаяпти!" деб маломат қилиш...

Сиз қайдан биласиз, балки унинг ғуруридан бошқа ҳеч вақоси йўқдир?!

Қачонки, ғурур ҳам бой берилса, бошидан челаклаб аҳлат ағдарсангиз ҳам у жим туради...

Инсон-инсонга муҳтож!
Баъзан инсон-инсонга суянишни истайди...

Шунчаки қўл узатинг ва айтингки:

"Ҳали ҳаммаси яхши бўлади!"

Ummu Zaynab Ummu


@Ummuzaynabummuijodi