Kanal manzili:
Toifalar:
Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
12.37K
Kanalning ta’rifi
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
@Uzulanish_bot
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
1
1 stars
2
Oxirgi xabar 172
2022-11-01 14:01:55
#нимадир.
ШАХСИЙ РИВОЖЛАНИШ ҲАҚИДА.
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
Давоми...
Арзимас қарзни деб ўзини осиб қўяётганлар, битта қизни талашиб кимнидир пичоқлаб қўяётганлар ва яна бошқа-бошқа ҳолатлар аслида кичик ва арзимас нарсаларни буюк санашдан келиб чиқади.
Ишонаманки, бари ўткинчи эканлигини билган инсон бундай хатога йўл қўймайди.
Постим охирида ўқиш-изланишдан тўхтаманг ва дунёқарашингиз кенг бўлсин деб қоламан.
Ummu Zaynab Ummu
@Ummuzaynabummuijodi
4.9K viewsedited 11:01
2022-10-13 11:29:09
Ummu Zaynab Ummu ijodi kanali️(Azizaxon Ismoilova) pinned «#зикр_мусобақаси. ДИҚҚАТ!!! UMMU ZAYNAB UMMU IJODI каналининг ёшга тўлиш муносабати билан зикр мусобақасини ўтказамиз! Мусобақа Иҳлос сурасини энг кўп зикр тартибида ўқиб, электрон тасбеҳдаги саноқни суратга олиб, @UmmuZummu_bot га жўнатган қатнашчилар…»
08:29
2022-10-13 11:27:55
#зикр_мусобақаси.
ДИҚҚАТ!!!
UMMU ZAYNAB UMMU IJODI каналининг ёшга тўлиш муносабати билан зикр мусобақасини ўтказамиз!
Мусобақа Иҳлос сурасини энг кўп зикр тартибида ўқиб, электрон тасбеҳдаги саноқни суратга олиб, @UmmuZummu_bot га жўнатган қатнашчилар ўртасида ўтказилади.
Ҳар бир сура олдидан "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ни қўшиб айтасиз ва қодир қилганича сурани зикр тартибида ўқийсиз.
Энг кўп зикр ўқиган беш қатнашчимизга Азизахон Исмоилованинг "Ишқ ва ишқсизлик" китоби дасхат билан бирга совға тарзида юборилади.
"Сиздан умид қиладиганим бир ҳовуч дуо! Зикр сўнгида бир кафт очиб, ҳаққимга дуода бўлсаларингиз ҳурсандман ва мен ҳам сизларни дунёдаги энг эзгу тилакларни тилаган ҳолда дуо қилиб қоламан!"
Мусобақа 17 октябрь душанба кеч соат 19:00 да ўз ниҳоясига етади. Яъни зикр саноқларини 18:00 ва 19:00 оралиғигача бўлган вақт ичида қабул қиламиз.(Ҳаммасини жамлаб бир марта жўнатиш керак. Кўп марта оз-оздан жўнатманг, илтимос!)
Мусобақа натижалари 18 октябрь сешанба куни эълон қилинади.
Бу мусобақада ҳамма фаол қатнашади деб умид қиламан.
Азизахон Исмоилова. @UmmuZummu_bot
@Ummuzaynabummuijodi
2.0K viewsedited 08:27
2022-10-13 10:01:07
#нимадир.
Пародияси билан ишим йўқ. Оғзини мослаб қимирлатганигаям учмадим. Ю. Усмонова жайдарича усулда тушунтирган бўлсалар ҳам тўғри гапни айтибдилар.
Бир ўзимизда кўриб тузатамиз, бир бировда кўриб... "Ҳа, мана шунақа экан шу жойда сал таъсирчанлик қипман!" деб секин таҳлил қилиб кетаверамиз.
Ҳаққаст рост!
Шу пайтгача ким блокланишга арзигулик иш тутган бўлса, таги- тугида бир аҳмоқона сабаблар ётади. Блоклаймиз, яна профилини битта ўчириб ёқиб, каналга кириб ўтираверади.
Қўлига микрофон тегиши билан яна ўша эски нағмасини бошлайверади. Манам ўтириб-ўтириб ўйладим, "ўлсак гўримизда чумоли-қумурсқа талайди, ўлмагунимизча талайдиганлар ҳам бор!"
"Яшанглар!" дейиш керак шунақаларга! Бекорга бир нарсани қойиллатиб қўйганга халқимиз "яша!" демаган. Яшаганга яраша одамга ўхшаб яшасин, ҳаммаям! Энди шуни ўзлари истамаса нима деймиз,
Аллоҳнинг меҳрибончилигидир балки, гуноҳ ҳуржунимизниям кимдир кўтариб, енгиллатиб туриши керак-ку!
Ummu Zaynab Ummu
@Ummuzaynabummuijodi
@Ummuzaynabummui
2.9K viewsedited 07:01
2022-10-13 09:46:00
#нимадир
"
ТАФАККУР ЎЙИНЛАРИ"
Ummu Zaynab: Сильвия (Зулфия) Назар ва унинг отаси ҳақида анча олдин ўқигандим. Рўзи Назарнинг интервьюларини ҳам эшитганман. Фильмни эса кўрган эмасман. Бош ролни Рассел Кроу ўйнаганини биламан, холос. Мақолада ижодкорнинг кўпроқ отаси ёритилгани менга манзур бўлди.
"Голливудни забт этган ўзбек қизи"
Мақола муаллифи: Рустам Жабборов.
МАҚОЛАНИ ЎҚИШ
3.4K viewsedited 06:46
2022-10-13 08:46:56
видеони кўринг афсусланмайсиз
Дунёга машҳур PIKAY компаниясидан арзон кондиционер.
Қиш ва Ёз мавсуми учун
- Хонани ҳавосини тозалаб беради
- Таймер бор
- Уч хил режимда ишлайди
- Пулт орқали бошкарилади
4 хил режимда ишлайди
Пулт орқали бошқарилади
25-30 квадратни иситади
1-2 КВ (Экономний)
Иситиши +40, Совутиши -16 гача.
Германия маҳсулоти
Гарантия 2 йил
Олдинги нарх: 1.200.000
Акция нархи: 649.000
ЕТКАЗИБ БЕРИШ БOP !
Тўлов маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз
Буюртма бериш Учун
+998992849333
+998339201313
Атига 649.000 минг сўм шошилинг Дўстларга хам улашинг Катта Акцияга Дўстларингиз хам улгириб қолишсин
3.4K views05:46
2022-10-13 06:16:54
#хайрли_кун.
Бугун сизлар билан сал кечроқ саломлашяпмиз.
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Кунингиз ҳурсандчиликда ўтсин!
Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоят устида жамласин!@Ummuzaynabummuijodi
4.2K viewsedited 03:16
2022-10-12 21:00:37
#тақво
Халифа Мансур тахтга ўтирган куни унинг ҳузурига Муқотил ибн Сулаймон байъат қилиш учун кирди.
Шунда Мансур: "Менга насиҳат қилинг"- дея ундан илтимос қилди.
"Кўрган нарсаларим билан ваъз қилайми ёки эшитганларим биланми?"- сўради Муқотил.
"Кўрганларингиз билан"- дея жавоб берди халифа.
"Эй Амир ал-мўъминин, халифа Умар ибн Абдулазиз ўн битта ўғил фарзанд кўрди. Вафот этганда бор йўғи ўн саккиз динор мерос қолдирди холос. Унинг ҳам тўрт динорини дафн учун сарф этдилар, қолгани эса болалари ўртасида тенг тақсимланди...
Ҳишом ибн Абдулмаликнинг ҳам ўн бир ўғли бор эди, вафот этганида ҳар бир ўғлига милён динордан мерос тегди...
Эй амир ал-мўминин, Аллоҳга қасамки, вақтлар ўтиб Умар ибн Абдулазизнинг ўғилларидан бири Аллоҳ йўлида ғазот учун юзта тулпор садақа қилаётганини кўрдим.
Бу пайтда Ҳишомнинг ўғилларидан бири бозорда тиланчилик қилиб юрарди...
Умар ибн Абдулазиз ўлим тўшагида ётганда одамлар: "Болаларинингизга нима қолдирдингиз?"- деб сўрашди.
"Тақвони мерос қилиб қолдирдим. Агар улар солиҳ бўлсалар, Аллоҳнинг ўзи солиҳларнинг ишини ўнглар, ва агарчи носолиҳ бўлсалар, Аллоҳга қарши исён қилишлари учун уларга мол-дунё қолдирмаганим бўлсин"- деди.
Энди бир ўйланг, жуда кўплаб кишилар келажакда фарзандлари зориқмаслиги учун мол-дунё жамғарадилар.
Аллоҳнинг ушбу сўзларини эса унутадилар:
"Ўзлари заифҳол зурриётларини қолдиришдан қандай қўрқсалар, (бошқалар ҳақида ҳам) шундай қўрқсинлар.
Бас, Аллоҳдан қўрқсинлар ва тўғри сўз айтсинлар". (Нисо 9 оят)
(Интернетдан олинди)
@Ummuzaynabummuijodi
5.2K views18:00
2022-10-12 20:18:29
Ассалому алейкум Азизахон синглим! Сог-саломатмисиз,ижодий ишлар билан чарчамай яхши юрибсизми. Китобларингизни кеча турмуш уртогим почтадан олганликларини этганларида шунакаям хурсанд булдим-ки,кечкурун келиб кулимга берганларидаги холатимни таърифлашга ожизман. Якин орада бирор хадядан бу даражада кувонганимни эслай олмайман. Сизга каттакон рахмат синглим. Шу даражада калбга якин мавзулардаги ижодий ишларингиз,одамни фикрлашга ундайдиган,кахрамонларининг туйгуларини биргаликда хис килдира оладиган,рухига таскин бера оладиган даражадаги бетакрор асарларингиз учун Аллох Сиздан рози булсин. Илохим бундан кейинги ижодий ишларингизда Узининг фазлу-мархамати ила янада юксак даражаларга эришмокликни Аллохим насиб этсин. Оила аъзоларингиз,фарзандларингиз билан биргаликда хамиша Роббимни панохида булинг Илохим! Сизга чексиз эхтиром ва хурмат билан мухлисангиз Шахноза опа.
@Kitob_savdo_bot
5.0K viewsedited 17:18
2022-10-12 17:04:17
#биз.
Ҳаётимизда "кетишлар" кўп...
Биз ҳамиша қайлардандир кетдик...
Онамиз бағридаги ошёндан кетдик-номи "туғилиш" бўлди!
Бизни ўраган этакдан кетдик- номи "улғайиш" бўлди!
Боғчадан, мактабдан, университетдан кетдик-ниҳояти номи "етуклик" бўлди...
Уйланаркансиз, ортингиздаги нигорон она кўзларини ранжитмай, ўз уйингиз томон кетдингиз- номи "уйланиш" бўлди...
Қизларда ҳам шундай...
Улар тамоман жуда кўп нарсаларга кўникиши шарт бўлган ўзга бир хонадонга кетишади...
Ва ҳамма бунинг номини "тақдир йўриғига кўниш" деб атайди...
Кетаверасиз, кетаверамиз то бу кетишлар сўнгги "ўлиш" бўлгунча...
Кетганларнинг ортидан асоратлар қолади...
Яхши излар, яхши сўзлар, бизни эслаганда ёришиб кетадиган қадрдон юзлар-ҳамиша ортимизда қолсин...
Яна яхши дуолар ҳам...
Ummu Zaynab Ummu @Ummuzaynabummuijodi
6.1K views14:04