Get Mystery Box with random crypto!

​​#тавбаи_насуҳ Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu 236-қисм. Кўкк | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
236-қисм.

Кўкка ўрлаётган қора тутун ҳозир уни мутлақо қизиқтирмас, нигоҳлари олов тили ямлаб ютаётган китоб саҳифаларига миҳланганча қотиб қолганди.
Қайсидир сонияда саҳифалар қатидан аллақандай тождор аждар оғзидан ўт пуркаганча ажралиб чиқди.
Худди одамга ўхшаб ўзига тикилиб-тикилиб боқаётган бу нигоҳларга ихтиёрсиз равишда термулиб тураркан Иёз шу тобда кимнидир эслагандек бўлди:
—Устоди кабир?!
Маҳлуқ "қойил, мени бу қиёфада ҳам танидинг-а?" демоқчи бўлиб муртидан олов сачратганча илжайди. Сўнг ўзидан-ўзи баланд овозда силкинганча қаҳ-қаҳ отиб кулишга тушди. Ана ўша пайт атрофга кул аралаш митти-митти учқун ва олов зарралари тўзғиб, оташ қаърида ёнаётган китоб худди биров уни беармон варақлаётгандек очилиб-қайрилиб ёнишга тушди.
“Аҳмоқ! Сен бу китобларни ёқиб катта хато қилдинг... Хато-ооо!”
Аждар шундай дея қафасидан озод бўлган қушдек бир силтанди-ю, чўғдек порлаб турган вужудини олов дамидан ҳалос этиб, аллақандай қора тутун кўринишида самога ўрлади. Иёз сўнгги сониялардагина унинг то думигача чизилган ажобтовур нақшларни кўришга улгуриб қолди.
Афшар хоним бу пайтда- ховли ўртасида олов ёқиб унга ўзича нималарнидир ирғитиб ўтирган ўғлидан кўз узмаган кўйи зиналардан битта-битта босиб пастга тушиб келаётган эди. Иёзнинг ҳолати унга одатийдан кўра сал бошқачароқдек туюлди.
"Нимани ёқяпти?"
Диққат билан қаради-ю аммо ҳеч нарсага тушунмади.
-Иёз! Нима қиляпсан, у ерда?
Ўғлидан сас-садо чиқмагач, ажабланганча секин шу томонга қараб юриб кела бошлади.
Бу пайтда Иёз кўз узмай тикилиб ўтирган олов қаърида қуюқ сочлари баданини либос каби бошдан-оёқ чулғаб олган парирўй қиз эшилиб-буралганча аллақандай куйга ҳамоҳанг рақс тушаётган эди.
-Иёз! Ўғлим... Ҳой! Эшитяпсанми?!
Шаҳло кўзлар сузилиб, бўртиб турган оловранг лаблар ғамза билан жилмайди. Сўнг бу дудоқлардан бир қатор ёниб, кулга айланган эт шувиллаб тўкилди-ю, лаблар яна қип-қизил чўғ ҳолида порлай бошлади.
Теккан ерини куйдиргувчи лаблар... Тикилган жойини чўғга айлантирувчи ғамзали нигоҳ!
Париваш Иёзга ҳаводан бўса юбормоқчидек ишваланиб боқди. Тутаб турган узун-узун бармоқлар оташ лабларга муҳрдек босилди-ю яна боягидек гуриллаб ёнишни бошлади.
Иёз аъзойи бадани бу нигоҳларга дош беролмай мумдек эриётганини ҳис қилди.
-Иёз! Ҳой, Иёз... Менга қара...
Афшар хоним ўғлининг елкасига қўл теккизди. Сўнг ваҳима аралаш иягидан буриб ўзига қаратди. Иёзнинг қорачуғлари тепага тортила бошлаган, дахани худди айиқ тутадиган чангакдек тобора бир-бирига жипслашиб бораётган эди.
-Иёз???



-Уйда тез-тез мазаси қочяпти. Уч кун бу ерда юрди, уч кун сафарда... Аммо уйга келиши билан яна мазаси қочди. Бу сафар... Анча қаттиқ...
Абдулмажид қори шу икки оғиз гапни айтгунча кўзидан тирқираб ёш чиқиб кетган бу онаизорга ҳозир нима деб тасалли беришни билмасди.
Хаёлига шу яқин ўртада бўлиб ўтган бир воқеа тушиб, ўйланганча қолди. Бир аёлни эри ҳали у ёққа, ҳали бу ёққа қаерда табиб ёки ўқийдиган азайимхон бор деса эринмай "қаратишим керак экан" деб олиб бориб юрди.
Кўплашиб кексалар қатори қорининг ўзи ҳам бир неча марта унга насиҳат қилди: "Аёлингизни аввал бир докторга кўрсатинг, тағин касал авж олиб кетмасин!
Минг қилса ҳам улар шу соҳа бўйича ўқиган, биринчи ўринда беморни кўриб ташҳис қўйишлари керак!"
Ўша одам негадир бу насиҳатларни қулоққа илгиси келмади. Бўлгулик эса беморга бўлди. Оғриққа чидаб бўлмайдиган ҳолатга тушганда уни докторга олиб боришди. Бироқ аллақачон кеч бўлган экан...
Қори шуларни ўйлаб туриб саволга оғиз жуфтлади:
-Докторлар ўзи нимадир дейишдими? Балки вақтидан кечикмай даволатиш керакдир?
Афшар хоним рўмолчасини мижжаларига боса-боса ҳўрсинди:
-Дўхтирлар мияда жиддий ўзгариш йўқ деб айтишган. Бириси- "то мия қутиси очиб қаралмагунча буни билиш қийин!" деб айтяпти. Ҳуллас, синови қаттиқ келди. Боламнинг соғ жойи йўқ...

(Давоми бор)

@Ummuzaynabummuijodi