Get Mystery Box with random crypto!

​​#олимлардан МАЪНАВИЯТНИ ТАРҒИБ ЭТУВЧИ КИТОБ Ҳадисларнинг Ҳ | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#олимлардан

МАЪНАВИЯТНИ ТАРҒИБ ЭТУВЧИ КИТОБ

Ҳадисларнинг Ҳадиси кудсий деб номланувчи тури мартаба жиҳатдан Қуръони карим билан
Ҳадиси набавий ўртасида туради.

"Ҳадиси Раббоний", "Илоҳий ҳадислар" истилоҳлари билан
ҳам юритилади.

Бу ҳадислар "Аллоҳ айтди", "Пайғамбаримиз (с.а.в.) Аллоҳ таборак ва
таолодан хабар беришларича" сингари иборалар билан бошланади.

Ушбу ҳадисларни ҳам тўплаб ўқувчиларга етказиш маълум анъанага эга.

Хусусан, машҳур
ислом олимлари ўз асарларида қудсий ҳадислардан кўплаб намуналар келтиришган.
"Ҳужжатул ислом" номи билан дунёга машҳур Имом Ғаззолий тасниф этган мазкур "Қирк
ҳадиси қудсий" китобида ҳам - умр мазмуни, сабр-қаноат, хушмуомалалик, аҳдга вафо, меҳр-
шафқат каби фазилатларнинг инсоннинг ҳам дунё ҳам охират ҳаётидаги фойдалари, бир сўз
билан айтганда стук маънавиятли комил инсон бўлишнинг йўл-йўриқлари ҳақидаги илоҳий
ҳадислар ўрин олган.
Китобда инсондаги маънавий хасталикларга малҳам бўладиган ўринлар талайгина.

Биргина
мисол:
"Агар қалбингда ғашлик, баданингда беморлик, ризқингда маҳрумлик, молингда камчилик
топсанг, демак, билгинки, сен бефойда нарсани (кўп) гапирибсан".

Комил инсон, юксак маънавият масалалари долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда
мазкур мўъжаз рисола ўқувчиларимизга яхши ёрдамчи бўлади.

@Ummuzaynabummuijodi