Get Mystery Box with random crypto!

​​#ҳадиси_қудсий Қирқ ҳадиси Қудсий 20.ОДОБДАН ЮКСАК МУҲАББ | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#ҳадиси_қудсий

Қирқ ҳадиси Қудсий

20.ОДОБДАН ЮКСАК МУҲАББАТ ЙЎҚ

«Эй инсонлар!

Тадбирдек ҳаёт йўқ.

Азият етказишдан тийилишдек тақво йўқ.

Одобдан
юксак муҳаббат йўқ.

Тавбадек шафоат қилувчи йўқ.

Илмдек ибодат йўқ.

Аллоҳдан қўрқишдек
салоту саловот йўқ.

Сабр каби ғалаба, тавфиқ каби саодат йўқ.

Ақлдан чиройлироқ зийнат,
ҳилмдан меҳрибонроқ ҳамроҳ йўқ.

Эй Одам фарзанди!

Ибодатимга машғул бўл, қалбингни бойликдан тўлдираман, ризқингга
барака бераман, роҳатни жисмингга жойлайман.

Мени зикр қилишдан ғофил бўлма!

Ғафлатда
қолсанг, қалбингни қашшоқликка, баданингни чарчоғу машаққатга, кўкрагингни ғамга
тўлдираман.

Агар умрингдан қолганини кўрганингда бундан буён орзу-ҳавас қилмаган
бўлардинг.

Эй Одам фарзанди! Мен ато этган тинчлигу саломатлик туфайли тоатимга тоқатли бўлдинг.

Тавфиғим туфайли фарзларимни адо қилдинг.

Берган ризқим билан Менга итоатсизлик
қилишга куч топдинг.

Хоҳишим туфайли хоҳлаган нарсангни хоҳладинг.

Иродам туфайли
нафсинг нени истаса, истадинг. Неъматим туфайли турдинг, ўтирдинг, қайтдинг.

Ҳимоятим
билан кунни боттириб, тонгни оттирдинг.

Фазлим билан маишат кечириб, неъматим билан
тўкис яшадинг.

Офиятим билан безандинг.

Кейин Мени унутиб, ўзгани зикр қилдинг. Нега
ҳаққимни ва шукримни адо қилмаяпсан?!»


Имом Ғаззолий таснифи

Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади,  лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

@Ummuzaynabummuijodi