Get Mystery Box with random crypto!

​​#ҳадиси_қудсий Қирқ ҳадиси Қудсий 19. УМРИНГ ЗИЁДА БЎЛГАЙ | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#ҳадиси_қудсий

Қирқ ҳадиси Қудсий

19. УМРИНГ ЗИЁДА БЎЛГАЙ

«Эй Одам фарзанди! Сабр қилиб, тавозеъли бўл, Ўзим сени баланд қиламан.

Менга шукр
қил, Ўзим сени сероб қиламан.

Менга истиғфор айт, Ўзим гуноҳларингни кечираман.

Агар
Менга дуо қилсанг, ижобат этаман. Менга тавба қил, қабул этаман. Мендан сўра, ато қиламан.

Садақа улаш, ризқингни баракали қилиб қўяман.

Қариндошлар билан алоқани узмагин,
умрингни зиёда қиламан.

Давомли сиҳат билан Мендан офиятни талаб қил.

Тинчлик
танҳоликдадир. Ихлос рағбатдадир. Тавбада Аллоҳга тақво бор. Бойлик қаноатдадир.

Эй Одам фарзанди! Қорнинг тўқ бўлатуриб, ибодатга қандай хоҳишинг бўлиши мумкин?!

Мол-дунёга меҳринг бўлатуриб, қанақасига Аллоҳнинг муҳаббатини тамаъ қилишинг мумкин?!

Қашшоқликдан қўрқиб, яна қандай Аллоҳнинг қўрқинчини орзу қиласан?!

Дунёга ҳирс
бўлатуриб, қанақасига тақвони тамаъ қиласан?!

Мискинларсиз Аллоҳнинг розилигига қандай
етишинг мумкин?!

Бахиллик билан Аллоҳнинг ризолигини қандай топишинг мумкин?!

Дунёга
муҳаббат ва мақтову олқишлар бўлатуриб, қанақасига жаннатни орзу қилишинг мумкин?!

Озгина илм билан қандай қилиб саодатни исташинг мумкин?!»


Имом Ғаззолий таснифи

Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади,  лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

@Ummuzaynabummuijodi