Get Mystery Box with random crypto!

Ҳар ким ўз соғлигига ўзи масъул, албатта. Aммо бир кишининг ха | Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Ҳар ким ўз соғлигига ўзи масъул, албатта. Aммо бир кишининг хасталиги ўзгалар, ҳатто бутун инсоният ҳаёти ва саломатлигига рахна солиши мумкин экан, бунга бефарқ қарашга ҳеч биримиз маънавий ҳақли эмасмиз.

Мана, коронавирус пандемияси икки ярим йил ичида дунё бўйича 6,5 миллиондан зиёд одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Энг ёмони, талафот ва йўқотишлар кўлами ҳануз камайгани йўқ.

Ўзи ушбу касалликни бутунлай жиловлаш мумкинми? Албатта, мумкин! Бу ҳар биримиз, сизу бизнинг саъй-ҳаракатларимизга боғлиқ. СOVID-19га қарши тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланиш эса мазкур офат билан курашишнинг энг тўғри ва самарали чораси.

Юқоридаги видеолавҳа айни шу мавзуга бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram