Get Mystery Box with random crypto!

Пойтахтимизда замонавий ва барча шарт-шароитларга эга мактабла | Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Пойтахтимизда замонавий ва барча шарт-шароитларга эга мактаблар сони тобора кўпайиб бормоқда. Жумладан, Яккасарой туманидаги 91-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида янги ўқув йили арафасида 540 ўринга мўлжалланган ўқув биноси қуриб фойдаланишга топширилди.

Бугун мазкур таълим муассасасида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир барчада катта таассуротлар қолдирди.

Барча жойларда бўлгани каби бу ўқув даргоҳида ҳам илк сабоқ “Мустақиллик дарс”лари билан бошланди. Мамлакатимизнинг барча мактабларида бўлгани каби 1-синф ўқувчиларига дарсликлар, ўқув анжомларидан иборат Президент совғалари топширилди.

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Шукур Бурҳонов ушбу мактабда бўлиб, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB