Get Mystery Box with random crypto!

Расмий муносабат Ёлғон хабар тарқатишдан нима наф?! Ижтимо | Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Расмий муносабат

Ёлғон хабар тарқатишдан нима наф?!

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Дарсликларни "доставкаси" учун Учтепадаги мактабларда 15 минг сўмдан пул йиғилаётган экан” мазмунидаги хабарлар тарқалди.

Мазкур хабар Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Якунда юқорида тилга олинган маълумотлар ўз исботини топмади. Қолаверса, хабар билан биргаликда чоп этилган дарслик ва қўлланмалар фотосида акс этган штамп ҳамда муҳрлар Тошкент шаҳридаги мактабларга дахлдор эмаслиги аён бўлди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB