Get Mystery Box with random crypto!

Кураш бўйича Учтепа тумани прокурори соврини учун катталар ўрт | Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Кураш бўйича Учтепа тумани прокурори соврини учун катталар ўртасида уюштирилган очиқ турнир чинакам спорт байрамига айланиб кетди.

6 сентябрь — Халқаро кураш куни. Мусобақанинг айнан байрам кунида ўтказилиши полвонларга янада кўтаринки кайфият улашди.


Учтепа туманидаги 238-сонли умумтаълим мактаби стадионида кечган беллашувлар якунида ўз вазн тоифасида эркаклар ўртасида Достон Рўзиев (60 кг), Дилшодбек Йўлдошев (73 кг), Ғиёсжон Бобоев (90 кг), Шерали Жўраев (+100 кг), аёллар ўртасида эса Ситора Элмуродова (57 кг), Раҳима Йўлдошева (+70 кг)лар шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.

Тантанали очилиш ва тақдирлаш маросимларида туман ҳокими Фарҳод Абдуллаев, туман прокурори Алишер Қораев ҳамда секторлар раҳбарлари, Тошкент шаҳар прокурори катта ёрдамчиси Бобур Абдуллаев, Ўзбекистон Кураш федерацияси Фахрийлар Кенгаши раиси ўринбосари Музаффар Юсупов иштирок этди.

Тошкент шаҳар Кураш федерацияси Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/Toshkentkurash