Get Mystery Box with random crypto!

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги мавжуд 26 та умумий ўрта та | Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги мавжуд 26 та умумий ўрта таълим мактабларида "Биринчи қўнғироқ" садолари янгради.

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида ўтган маънавий-маърифий тадбирларида сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши вакиллари, нуронийлар, маҳалла раислари ҳамда ота-оналар иштирок этишиб, янги ўқув йилида барча ўқувчиларга улкан зафарлар тилашди.

Маълумот учун, 2022-2023 ўқув йилида тумандаги мактабларда 39314 нафар ўқувчи таҳсил олади. Уларнинг 4368 нафари 1-синфга ўқишга қабул қилинди. Уларга Президентимиз совғалари топширилди.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
https://t.me/ToshkentshaharXTBB