Get Mystery Box with random crypto!

'Тўхтатилди' дейилган Gentra (Lacetti) ишлаб чиқариш ортмоқда | bakiroo

"Тўхтатилди" дейилган Gentra (Lacetti) ишлаб чиқариш ортмоқда

Апрель ойида 2 143та Gentra (Lacetti) ишлаб чиқарилган. Март ойида 1 450 та шундай русумдаги автомобиль ишлаб чиқарилганди. Яъни, 2024 йил январидан ишлаб чиқариш тўхтатилади, дейилган Gentra/Lacetti ишлаб чиқариш амалда ортиб бормоқда.

Ўтган 4 ойда жами 10 954 дона Gentra/Lacetti ишлаб чиқарилган, шундан 4500 таси 8 май куни феълан лотореяга айланган онлайн контрактацияга қўйилганди.

"Тўхтатилди" дея оммабоп автомобилларни ишлаб чиқариш ва ёпиқ тарзда сотиш аввалроқ Nexia 3 мисолида ҳам рўй берганди. Мазкур автомобилларнинг ёпиқ савдоси турли ношаффоф дарчалар орқали бутун 2023 йилда давом этган.

P.S. Бугун эрталабдан, аниқ вақти ва куни маълум қилинмасдан яна 3600 та Lacetti'га онлайн контрактация "тарқатилган". Бу деградациянинг янги даражаси.