Get Mystery Box with random crypto!

​Мураккаб монетар ҳафталик бошланмоқда: Ҳаммаси Ўзбекистон ва | bakiroo

Мураккаб монетар ҳафталик бошланмоқда: Ҳаммаси Ўзбекистон ва ўзбекистонликларга таалуқли бўлади

Бугун Федерал захира тизими пул-кредит шароитлари бўйича келаси йилга режалари юзасидан аниқ қарорлар қабул қилади. Кўпчилик миқдорий юмшатиш сиёсати тугатилишини ва янги йилдан фоиз ставкалари ошира бошланишини кутмоқда. "Қаттиқлаштириш" сиёсати бўйича ҳозирда аниқ муддатли консенсус йўқ. Қўшма штатларда пул-кредит шартлари қатъийлаштирилиши ривожланаётган, айниқса қарз юки баланд ва инвестицияларга муҳтожлиги юқори мамлакатлар учун жиддий чақириқ бўлади (улар ичида Ўзбекистон ҳам бор).

Бугун Туркия Марказий банки Эрдоган сценарияси остидаги навбатдаги спектаклини намойиш этади. Ҳамма мантиққа ва сигналларга зид равишда асосий ставкани яна 1 фоиз бандга, 14%гача пасайтирилиши кутмоқда. Квтта эҳтимол доллар/лира жуфтлиги эртагаёқ 16лик маррага етиб боради (Туркиядаги ўзбек ватандошлар олдиндан ҳаракатини қилиб қўйганлари маъқул).

Эртага, 17 декабрь куни Россия Марказий банки ҳам 2021 йилдаги охирги йиғилишини ўтказади. Россияда Путин режими иррационаллигидан мустақил охирги институт сифатида кўриладиган Марказий банк кучли инфляция босимига қарши монетар чоралар билан курашда давом этмоқда. Экспертлар асосий ставкани 1 фоиз бандига, 8,5%гача оширилишини кутишмоқда. Бу рубль курсини бироз мустаҳкамлаши мумкин (Ўзбекистонлик мигрантлар учун йил охирида нисбий афзаллик бўлади).

@the_bakiroo